• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрон ядровий объектларига зарба: етакчилар қандай фикрда?

    Қўшма Штатлар Эроннинг ядровий иншоотларига зарба берди. Бу дунёнинг турли нуқталарида турлича акс-садо берди. Қуйида халқаро ва давлатлар даражасидаги етакчиларнинг айрим фикрлари жамланган.

    Дональд Tramp Eronga zarbalarni Oq uydagi
    Дональд Трамп Эронга зарбаларни Оқ уйдаги “Ситуацион марказ”да кузатиб борди
    Фото: Оқ уй

    Дональд Трамп Оқ уйдан туриб америкаликларга мурожаат қилди:

    “Биз зарбаларни муваффақиятли якунладик. Ҳамма самолётлар эндиликда Эрон ҳаво ҳудудидан ташқарида. Бомбаларнинг тўлиқ юкламаси асосий нишон — Фордога ташланди. Барча самолётлар энди хавфсиз тарзда ортга қайтмоқда. Буюк Америка жангчиларимизни табриклаймиз. Бундай ишни дунёдаги бошқа ҳеч бир ҳарбий куч бажара олмасди. Эрон энди тинчликни танлаши керак. Акс ҳолда, кейинги ҳужумлар бундан ҳам каттароқ ва анча осон бўлади. Яна кўплаб нишонлар бор... Агар тинчлик тез орада келмаса, биз уларни аниқлик, тезлик ва маҳорат билан йўқ қиламиз”.

    Исроил бош вазири Дональд Трампга миннатдорлик билдириб, уни “тарихий натижа” билан табриклади:

    “Табриклайман, президент Трамп. АҚШнинг қудратли ва адолатли кучи билан Эрон ядро иншоотларига зарба бериш ҳақидаги жасур қарорингиз тарихни ўзгартиради... Тарих президент Трампнинг дунёдаги энг хавфли режимни дунёдаги энг хавфли қуролга эга бўлишдан тўхтатганини қайд этади”.

    Эрон ташқи ишлар вазири:

    “Қўшма Штатлар — БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси — Эроннинг тинч мақсадлардаги ядро иншоотларига ҳужум қилиб, БМТ низоми, халқаро ҳуқуқ ва Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани жиддий бузди. Бугун эрталаб юз берган воқеалар ғайриинсоний ва даҳшатли бўлиб, уларнинг оқибатлари абадий бўлади. БМТнинг ҳар бир аъзоси бу ниҳоятда хавфли, қонунга зид ва жинояткорона хатти-ҳаракатдан жиддий хавотирда бўлиши лозим. БМТ низомида ўзини ҳимоя қилишга рухсат берилган нормаларга мувофиқ, Эрон ўз суверенитети, манфаатлари ва халқини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни сақлаб қолади”.

    Буюк Британия бош вазири Кир Стармер:

    “Эроннинг ядровий дастури халқаро хавфсизлик учун жиддий таҳдиддир. Эроннинг ядро қуроли ишлаб чиқаришига ҳеч қачон йўл қўйиб бўлмайди. АҚШ бу таҳдидни камайтириш йўлида чоралар кўрди. Яқин Шарқдаги вазият ҳануз беқарор бўлиб қолмоқда ва минтақадаги барқарорлик биз учун устувор масаладир. Биз Эронни музокара столига қайтишга ва ушбу инқирозни тугатиш учун дипломатик ечим топишга чақирамиз”. 

    Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Х тармоғида мана шундай пост қолдирди:

    “Эрон ядро қуроли ишлаб чиқишига йўл қўйиб бўлмайди, чунки бу халқаро хавфсизлик учун таҳдиддир. Мен барча томонларни орқага чекинишга, музокара столига қайтишга ва кескинликнинг янада кучайишининг олдини олишга чақираман. Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирлари вазиятни эртага муҳокама қилади”. 

    Япония бош вазири Шигеру Ишиба ҳам томонларни босиқликка чақирди: 

    “Можарони тезлик билан юмшатиш ниҳоятда муҳим. Биз у ердаги вазиятни катта хавотир билан диққат билан кузатмоқдамиз”.

    Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ҳам масалага тўхталди: 

    Тинчликсевар сифатида ҳокимиятга келган АҚШ президенти энди мамлакатни яна бир урушга олиб кирди. 

    Жиддийлашиб бораётган можаро юзасидан БМТ бош котиби Антонио Гутерриш ҳам муносабат билдирди:

    “Бугун Қўшма Штатлар томонидан Эронга нисбатан куч ишлатилгани мени чуқур ташвишга солмоқда. Бу минтақада аллақачон танг ҳолатда бўлган вазиятда хавфли кескинликни янада кучайтиради ва халқаро тинчлик ва хавфсизликка бевосита таҳдид солади.  Можаро тез орада назоратдан чиқиб кетиши хавфи ортиб бормоқда. Бу эса тинч аҳоли, минтақа ва бутун дунё учун фалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Мен барча БМТ аъзоларини вазиятни юмшатишга ва БМТ низоми ҳамда халқаро ҳуқуқ қоидалари доирасидаги мажбуриятларини бажаришга чақираман. Бу хавфли паллада энг муҳими — тартибсизликлар гирдобига тушиб қолмасликдир. Ҳарбий ечим йўқ. Ягона йўл — дипломатия. Ягона умид — тинчлик”.

    Эрон Қўшма Штатларни Исроил билан можарога аралашишдан огоҳлантириб, унинг минтақадаги ҳарбий базалалари нишонга олинишини айтган эди. Ҳозирча  Теҳрон Исроилга тахминан 30-40 та баллистик ракета учириш билан кифояланди. Улардан 10 таси ҳаво мудофаа тизимларидан ўтгани хабар қилинди. Натижада Тель Авив ва Ҳайфа шаҳарларига талафот етган.

    22 июн, 16:24   Изоҳ (0)   4361
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Эрон#Исроил

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28

    АҚШ Эронга 75 та бомба ташлаган: ҳужум тафсилотлари эълон қилинди

    Дунё | 22 июн, 20:44

    “Олтин тўп” учун асосий даъвогар номи ўзгарди — ТNТ Sports

    Спорт | 22 июн, 20:20

    АҚШ Эроннинг эҳтимолий жавоб ҳужумига тайёрланмоқда — NBC

    Дунё | 22 июн, 20:02

    Қозоғистонда самолёт қулаб тушди. Қурбонлар бор

    Қозоғистон | 22 июн, 19:48

    Медведев бир қатор давлатлар Эронга “ядровий ўқ-дорилар” беришга тайёрлигини айтди

    Дунё | 22 июн, 18:19

    “Қўшнилар” баҳси, бразилияликлар ҳиссаси ва йирик ҳисобдаги ғалаба: “Навбаҳор” ва “ОКМК” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 22 июн, 18:00

    Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси қўлга олинди

    Дунё | 22 июн, 17:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.