United Airlines авиакомпанияси ички рейсларнинг бир қисмида Starlink сунъий йўлдош интернетига уланишни вақтинча тўхтатди. Бунга Starlink терминаллари ва учувчиларнинг ҳаво ҳаракати назоратчиларига алоқасини таъминловчи борт антенналарини бир вақтнинг ўзида ишлатишда юзага келган статик муаммолар сабаб бўлган. Бу ҳақда PCMag нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, май ойида United Airlines реклама кампанияси доирасида Starlink хизматидан бепул фойдаланишни таклиф қилишни бошлади ва йўловчиларга SpaceX’нинг сунъий йўлдош интернетини тақдим этувчи саноқли ташувчилардан бирига айланди. Хизмат ишга туширилган пайтда юқори тезлик ва барқарорликни кўрсатган, компания эса 2025 йил охиригача бутун ички авиапаркини ушбу тизим билан жиҳозлашни режалаштирганини маълум қилди.
Ҳозирда хизмат йигирмага яқин Embraer E175 самолётида тўхтатилган. Ташувчи муаммонинг ҳаво кемасининг алоқа ускуналари ва Starlink терминаллари бир вақтда ишлаётганда тўқнашувлар юзага келиши билан боғлиқлигини тасдиқлади. Компания ушбу носозлик парвозлар хавфсизлигига хавф туғдирмаслигини алоҳида таъкидлаган.
Ушбу вазият туфайли рейсларни бекор қилиш режалаштирилмаяпти. Бунинг ўрнига, ҳар бир таъсирланган самолёт халақит манбасини бартараф этиш учун режали техник хизматдан ўтказилади.
“Яқин келажакда ушбу ҳаво кемаларида хизмат қайта тикланишини кутмоқдамиз”, деди United Airlines вакили PCMag’га берган изоҳида.
Дональд Трамп ва Илон Маск ўртасида катта жанжал юз берди. Уларнинг ҳар иккиси ўз ижтимоий тармоқлари Truth Social ва Х’да айбловлар ёғдирди. Трамп бизнесменнинг Tesla ва SpaceX компанияларини субсидиялардан маҳрум қилиш билан таҳдид қилди, Маск эса АҚШ президентини ношукурликда айблади ва унинг ёрдамисиз сайловларда ғалаба қозона олмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)