• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой бешинчи авлод J-20 қирувчисидан мингта ишлаб чиқариш ниятида. Экспертлар кузатувлари билан бўлишди

    Хитойнинг бешинчи авлод J-20 Mighty Dragon қирувчи самолёти илк бор 2010 йилда намойиш қилинди. Шундан бери у қанча миқдорда ишлаб чиқарилиши ҳақида кўплаб тахминлар илгари сурилади. Бошқа давлатлар тажрибасидан маълумки, янги авлодга мансуб қирувчилар олдингиларига нисбатан анча қимматроққа тушади. Шу боис ҳам ишлаб чиқариш кўлами камайиб бормоқда. 

    J-20 қирувчиси “ҳаво-ҳаво” ракеталари билан
    Фото: Бритмоделлер

    АҚШ ва Совет Иттифоқи ўзаро рақобат ҳамда экспорт ҳисобига турли моделдаги қирувчилардан йирик сонда ишлаб чиқарди. Хитой эса ҳарбий авиация бозорига ўз ишланмалари билан кириб келганига ҳали узоқ бўлмади. Бироқ мамлакатнинг энг илғор қирувчиларидан бири J-20 ни экспорт қилиш кўзда тутилмаган. Ҳатто бу учун тақиқ ҳам бор.  

    Шунга қарамай, Хитой сайёранинг иккинчи қудрати. Унинг жуда йирик “қирувчи флоти”га эҳтиёжи бор.  Бу эса J-20 мисли кўрилмаган миқёсда ишлаб чиқарилиши мумкинлигини англатади.  

    From Missiles to Warplanes: Chinaъs Most Advanced Weapons on Parade -  Bloomberg

    Дастлабки прогнозлар

    АҚШ Конгрессининг разведка қўмитасига берилган 2018 йилги ҳисоботда хитойликлар 500 тагача J-20 ишлаб чиқариши мумкинлиги ҳақида тахминлар илгари сурилган. Аммо кейинги йилларда Хитой ҳарбий саноати шиддат билан ривожланди. Шундан келиб чиқиб таҳлилчилар рақамларни 700 дан оширди.

    Хитой авиацияси бўйича етакчи тадқиқотчилардан бири, “Chinaʼs Stealth Fighter” китоби муаллифи Авраам Абрамс бу ҳақда шундай дейди:

    “Агар J-20 ишлаб чиқариш сони 700 дан ошса, бу уни Американинг F-22 самолёти бўйича дастлабки режалар даражасига олиб чиқади. АҚШ F-22 дастури доирасида 750 та самолёт қабул қилиб олмоқчи эди. Лекин бюджет муаммолари сабаб конвеердан атиги 187 та қирувчи чиқди. Бироқ Хитойда J-20 ишлаб чиқаришга мўлжалланган заводлар тезлик билан кенгаймоқда. Бу жуда катта режалар борлигини кўрсатади”.

    Абрамс, шунингдек, геосиёсий омиллар Пекинни ишлаб чиқариш суръатини оширишга ундаётганини таъкидлади:

    “Хитой ўз ҳаво сарҳадларини АҚШ ва иттифоқчилари эга чиқадиган 2000 дан ортиқ F-35 қирувчиларидан ҳимоя қилишга мажбур. Бундай шароитда, J-20 ни оз миқдорда ишлаб чиқариш мантиқсиз бўлади”.

    “Мингта аждар” Хитой осмонида

    2023 йили матбуотга J-20 қирувчисининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 100–120 тага етгани ҳақида хабарлар сизиб чиқди. Бу эса Пекин умумий ҳисобда мингдан ортиқ самолётга эга бўлмоқчи, деган тахминларга сабаб бўлди. Аввалроқ мамлакат фақат  J-6 қирувчисини (МиГ-19 нинг экспорт ҳуқуқи асосидаги версияси) мана шундай кўламда ишлаб чиқарганди.

    “J-6 1980 йилларда Хитой қирувчилари флотининг 75 фоизини ташкил қилган. J-20 нинг бугунги ишлаб чиқариш суръати шуни кўрсатадики, келгусида Хитой ҳаво кучларининг ярми ёки ундан ортиғи мазкур самолётдан иборат бўлиши мумкин”, дейди Авраам Абрамс. 

    “Хитой аждари ҳақида”

    Ченгду J-20 “яширин” қирувчиси АҚШнинг F-22 Raptor ҳамда Россиянинг Су-57 самолётларига рақобатчи сифатида кўрилади. Самолётни яратишда Совет Иттифоқининг авиация гиганти — МиГ компанияси ёрдам бергани айтилади. Боиси у империя парчаланганидан сўнг молиявий муаммолар гирдобига тушиб қолганди. Бир қарашда J-20 бекор қилинган МиГ 1.42 кўп мақсадли қирувчисига жуда ўхшашдир.

    Пекин ҳарбий дастурларни жуда махфий сақлагани боис J-20 ҳақида маълумот анча кам. Аксар мутахассислар уни бешинчи авлод қирувчиси сифатида кўради. Яна айримлар учун эса самолёт хусусиятлари тўртинчи авлоднинг илғор вакилига тортади. Шунга қарамай, у тўртинчи авлоднинг F-16 ёки Су-27 қирувчиларидан яққол устун. 

    Таъкидлаш жоиз, J-20 Хитой авиация саноатида ишланаётган ягона қирувчи дастур эмас. 2012 йилда Пекин яна бир яширин самолёт — J-31 ни очиқлади. Кейинроқ, аниқроғи, 2024 йили унинг базасида ишлаб чиқилган J-35А намойиш қилинди. Покистон мазкур самолётдан 40 та сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган. 

    13 май, 14:50   Изоҳ (0)   3081
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Хитой#АҚШ#Ж-20
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.