Ўзбекистон бўйлаб 43 млрд сўмлик давлат харидларида рақобатга зид ҳаракатлар аниқланиб, савдолар бекор қилинди, деб хабар бермоқда Рақобат қўмитаси.

Келтирилишича, қўмита томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида умумий қиймати 43 млрд сўмга яқин бўлган давлат харидларида рақобатга зид ҳолатлар аниқланиб, буюртмачилар томонидан танловлар бекор қилинди. Хусусан:
Андижон вилоятида Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан 11 млн сўмлик “Чойшаб ва кўрпа хариди” бўйича ўтказилган танловда иштирокчилар нохолис баҳолангани аниқланган. Натижада танлов ихтиёрий равишда бекор қилинди.
Жиззах вилоятида Футбол академияси томонидан 1,76 млрд сўмлик аутсорсинг хизматлари хариди бўйича танловда рақобатни чекловчи талаблар белгиланган. Буюртмачи танловни ўз ихтиёри билан бекор қилгани сабабли иш юритиш тугатилди.
Қашқадарё вилоятида Қамаши туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан 1,1 млрд сўмлик автогрейдер хариди бўйича ўтказилган танловда баҳолаш мезонлари мавжуд эмаслиги ва иштирокчилар нохолис баҳоланган ҳолатлар қайд этилди. Савдо буюртмачи томонидан бекор қилинди.
Самарқанд вилоятида 8 та ташкилот томонидан умумий қиймати 12,4 млрд сўмлик харидларда рақобат қонунчилигига зид ҳолатлар аниқланиб, барча савдолар бекор қилинди.
Хоразм вилоятида Боғот туманидаги спорт мактаб-интернати (1,4 млрд сўм), Урганч тумани ҳокимлиги (43,7 млн сўм) ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали (29,8 млн сўм) томонидан ўтказилган харидларда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, ҳудудий бошқарма огоҳлантиришлари асосида бекор қилинди.
Тошкент шаҳрида эса “Техник меъёрлаш институти”, Uzbekistan Airways АЖ, “Халқ банки” АТБ, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ, “ФК Бунёдкор” МЧЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги АТ маркази ва бошқа давлат ташкилотлари томонидан ўтказилган умумий қиймати 25,7 млрд сўмлик танловларда ҳам рақобатга зид ҳаракатлар қайд этилган. Барча савдолар бекор қилинган.
Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан мазкур буюртмачиларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, уларни кўриб чиқиш даврида буюртмачилар томонидан савдоларни бекор қилинишига эришилган.
Май ойида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг январь—апрель ойларида давлат буюртмачилари томонидан 21 млрд сўмлик 18 та давлат харидида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланганди.
Энг кўп яширилган ҳужжатлар қайси вилоятга тегишли
Водий вилоятлари ҳамда шаҳар ва туманлари ҳокимликлари, шунингдек, маҳаллий кенгашлар томонидан 2025 йилнинг 1 январидан 31 январь кунига қадар “E-qaror” платформаси орқали жами 3 435 та ҳужжат имзоланган.
Энг кўп ҳужжат Наманган вилоятига тегишли бўлиб, ой давомида ҳокимлик ва кенгашлар томонидан 1 311 та қарор ва фармойиш қабул қилинган. Фарғона вилоятида эса 1 302 та, Андижон вилояти ҳокимликлари томонидан эса қўшни вилоятдаги ҳамкасбларига нисбатан анча оз, 822 та ҳужжат имзоланган.
Изоҳ (0)