• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Иқтисодиёт

    Олтин захиралари бўйича етакчи 10 та мамлакат эълон қилинди

    Дунёнинг турли мамлакатлари марказий банклари учинчи йил кетма-кет ўз захираларига 1000 тоннадан ортиқ олтин сотиб олмоқда. 2024 йилда бу 1045 тоннани, 2023 йилда 1037 тоннани ташкил этган. Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council, WGS) ҳисоботларига кўра, 2022 йилда рекорд (1082 тонна) ўрнатилган.

    Фото: Fortune

    Ривожланаётган мамлакатларнинг марказий банклари соф олтин сотиб олиш бўйича етакчи бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон, Хитой ва Қозоғистон энг йирик харидорлар учлигига киради. Шунингдек, Польша ва Ҳиндистон олтин захираларини тўплашда давом этмоқда — иккала марказий банк 2025 йил январь ойида ўз захираларига 3 тоннадан қўшган.

    UBS экспертлари 2025 йилда жаҳон марказий банкларининг олтинга бўлган иштаҳаси сақланиб қолишини ва уларнинг харидлари ҳажми 900 тоннага етиши мумкинлигини кутмоқда.

    Олтинга бўлган барқарор талаб унинг расмий захираларда, айниқса, геосиёсий хатарлар кучайган шароитда стратегик аҳамиятини таъкидлайди, дейилади Жаҳон олтин кенгаши тадқиқотида.

    ♦ Дунёда энг катта олтин захирасига эга 10 та давлат

    1. АҚШ олтин захираси 8133,46 тоннани ташкил этади. Бу маълумотлар Жаҳон олтин кенгашининг 2024 йил якуни бўйича ҳисоботига асосланади. Олтин-валюта захираларининг (ОВЗ) умумий ҳажмида қимматбаҳо металларнинг улуши 74,97 фоизни ташкил этади. Америка олтин захирасининг ярмидан кўпи Кентукки штатидаги Форт-Нокс шаҳридаги собиқ ҳарбий база омборида сақланади.

    Америка олтинининг сўнгги аудити ярим аср олдин, 1974 йилда амалга оширилган. Ғарб оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Илон Маск АҚШнинг олтин захирасини тафтиш қилишга тайёрланмоқда.

    Фото: Форт-Нокс ҳарбий базасидаги захира омбори

    2. Германия — Европада олтин захиралари бўйича рекордчи. Олтин захираси - 3351,53 тонна. ОВЗ таркибида олтиннинг улуши — 74,39 фоиз. Илгари Германия олтин захираларининг катта қисми Нью Йорк (АҚШ), Лондон (Буюк Британия) ва Париж (Франция) банкларида жойлашган эди. Аммо 2013 йилдан бошлаб Германия жамоатчилик фикри босими остида ўз олтинларини чет эл омборларидан қайтариб ола бошлади.

    2017 йилга келиб, мамлакат захиранинг ярмини Франкфуртдаги Вилгелм-Эпштейн-Страссе, 14-уй манзилидаги Бундесбанк омборларига қайтарди. Ҳозир у ерда немис олтинининг 50,6 фоизи мавжуд. 2023 йил охири ҳолатига кўра, Нью Йорк Федерал захира банкида Германия олтин захирасининг 36,6 фоизи, Лондондаги Англия банкида эса 12,8 фоизи қолди. Бу Бундесбанкнинг олтин захиралари тўғрисидаги йиллик ҳисоботидан келиб чиқади.

    Фото: Франкфурт Майн шаҳридаги Бундесбанк бош биноси, Германия

    3. Италия олтин захираси 2451,84 тонна. ОВЗ таркибида олтиннинг улуши — 70,79 фоиз. Италия олтини асосан қуйма ҳолда сақланади. Уларнинг умумий оғирлиги 4,2 дан 19,7 кг гача бўлган 95 493 донани ташкил этади. Италия банкининг олтин захирасига олтин тангаларнинг кичик улуши ҳам киради — 4,1 тонна.

    Римнинг Национал кўчаси, 91-уйдаги Палаззо Кох саройидаги ер ости омборида 44,9 фоиз қуйма ва тангалар мавжуд. Қолган захираларни Италия АҚШнинг Манҳеттендаги Нью Йорк Федерал захира банкига (43,3%), Швейцариядаги Берн омборхонасига (6,1%) ва Англия банкининг Лондондаги омборхонасига (5,8%) сақлаш учун топширган.

    Фото: Италия Банкининг Марказий идораси, Рим

    4. Франция олтин захираси 2437 тонна бўлиб, унинг ОВЗдаги улуши 72,27 фоиз. Франциянинг олтин захиралари миқдори 2009 йилдан бери ўзгаришсиз қолмоқда, ўшанда Франция ўз олтинининг бир қисмини охирги марта сотган. Яқин йилларда бу захираларни кўпайтириш ҳам, камайтириш ҳам режалаштирилмаган.

    Франция банки омбори Париждаги банк штаб-квартирасининг ертўласининг пастки -8 қаватида, Croix des Petits Champs кўчасида, 31-уйда жойлашган.

    La Souterraine деб номланган улкан омборхона Сена дарёси сатҳидан 29 метр чуқурликда қурилган. Унинг гумбазини 658 та устун кўтариб туради, деворлари кошин билан қопланган. La Souterrain қисми ошхоналар, раковиналар ва музлатгичлар билан жиҳозланган. Можаро юзага келса, у ерда 3 минг киши яшириниши мумкин. Олтин қутилар ва шкафларда қуйма ҳолда сақланади. Франциянинг барча расмий олтин захиралари Парижда жойлашган.

    Фото: Париждаги Франция банки биноси

    5. Россия: олтин захираси — 2335,9 тонна. 2025 йил 1 март ҳолатига кўра, Россияда олтин захирасининг қиймати пул кўринишида рекорд даражадаги 217,4 миллиард долларни ташкил этди. Олтиннинг ОВЗдаги улуши сўнгги 25 йилдаги энг юқори кўрсаткичга 34,4 фоизга кўтарилди. Бу кўрсаткич охирги марта 1999 йил 1 ноябрда 39,7 фоиздан юқори бўлган.

    2025 йил бошида Россия банки 3,1 тонна олтин сотган ҳолда олтиннинг асосий сотувчисига айланди. Шундай қилиб, WGC маълумотларига кўра, 2025 йил январь ойида Россиядаги олтин захиралари 2330 тоннагача камайди. Россия Марказий банки олтин захираларини кўп даражали хавфсизлик тизимига эга ўз омборларида сақлайди. Олтин софлиги 995 пробадан паст бўлмаган, оғирлиги 10 дан 14 кг гача бўлган тангалар ва қуймаларда сақланади.

    Фото: Москвадаги Россия банки биноси

    6. Хитой олтин захираси 2279,56 тоннани ташкил этади. ОВЗ таркибида олтиннинг улуши — 5,53 фоиз. Расмий олтин захиралари Пекинда сақланади деб ишонилади.

    WGС маълумотларига кўра, Хитой Халқ банки 2025 йил февраль ойида захираларни 5 тоннага ошириб, 2290 тоннага етказган. МБ кетма-кет учинчи ой олтин сотиб олмоқда, аввалроқ олтин нархининг кучли ўсиши фонида регулятор 2024 йил май ойидан бошлаб харидларни тўхтатган эди.

    Фото: Пекиндаги Хитой миллий банки

    7. Швейцария: олтин захираси — 1039,94 тонна. ОВЗ таркибида олтиннинг улуши 9,59 фоиз. Мамлакат олтин захираларининг аҳоли сонига нисбати бўйича рекорд кўрсаткичга эга. Швейцария олтиннинг 70 фоизини мамлакат ичида, 20 фоизини Англия банкида ва 10 фоизини Канада Марказий банкида сақлайди. Швейцария Миллий банки Берндаги Бундесплатс майдони, 1-уйда жойлашган штаб-квартираси остида омборхонага эга, аммо олтин захираси сақланадиган жой ҳақида расмий маълумот йўқ.

    Фото: Швейцария Миллий банкининг Берндаги штаб-квартираси

    8. Ҳиндистонда олтин захираси 876,18 тонна. Олтиннинг ОВЗдаги улуши — 11,35 фоиз. Олтин Maxaраштра штатида Ҳиндистон захира банкининг омборида қуйма шаклида сақланмоқда. 

    2024 йил якунларига кўра, Ҳиндистон олтин захирасини 876,2 тоннага оширди, гарчи бир йил олдин бу кўрсаткич 803,6 тоннани ташкил этган бўлса-да. Бу мамлакатга олтин захиралари бўйича саккизинчи ўринни эгаллаб, Японияни тўққизинчи ўринга тушириб қўйди.

    Ҳинд олтинининг бир қисми Англияда сақланади. 1991 йилда мамлакат жиддий инқирозни бошдан кечирди, бу эса ҳукуматни дефолтдан қочиш учун олтин захираларидан фойдаланишга мажбур қилди. 8 тоннага яқин олтин кредит олиш учун Англия банкига ўтказилди.

    Ҳиндистон захира банки 2024 йилда 1991 йил бошидан бери биринчи марта Англиядан 100 тоннага яқин олтинни ўз омборларига ўтказди. Ҳиндистон манбаларига кўра, яқин ойларда худди шундай миқдордаги олтин яна мамлакатга олиб келиниши мумкин.

    Фото: Ҳиндистон захира банкининг Нагпур бўлими

    9. Япония олтин захираси 845,97 тонна. ОВЗ таркибида олтиннинг улуши — 5,77 фоиз. Япониядаги Хишикари мамлакатдаги ягона йирик олтин конидир, аммо олтиннинг катта қисми импорт қилинади. Япония Марказий банкининг бош биноси Токиода жойлашган.

    Фото: Япония банкининг Токиодаги бош офиси

    10. Нидерландияда олтин захираси 612,45 тонна, ОВЗда олтин улуши 64,93 фоиз. Мамлакатнинг олтин захираси Де Недерландсче Банк номли марказий банк томонидан сақланади ва бошқарилади. Амстердамдаги Нидерландия Марказий банкининг бош қароргоҳидаги олтин омборхонасида ҳар бири 12,5 кг бўлган 14 минг дона олтин қуйма ва минг дона олтин танга солинган қути мавжуд. Олтиннинг умумий оғирлиги 200 минг кг бўлиб, қиймати 12 миллиард еврони ташкил этади (2024 йил март ҳолатига кўра). Бу олтин Нидерландия Марказий банкининг жами олтин захирасининг 31 фоизини ташкил қилади.

    Олтин захирасининг яна 31 фоизи Манхеттендаги Нью Йорк Федерал захира банки омборхоналарида сақланади. Қолган 38 фоизи эса Лондондаги Англия банки ва Оттавадаги Канада банкида жойлашган.

    Фото: Амстердамдаги Нидерландия Марказий банки биноси
    17 март, 08:10   Изоҳ (0)   77104
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #олтин захираси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина уруш бошланганидан бери 12 миллиард долларлик олтин сотгани маълум бўлди

    19.07.2022, 21:55

    Олтиндан олинган даромад 2022 йилда ошган: Ўзбекистонда рангли металлургия билан боғлиқ вазият қандай?

    23.03.2023, 15:27

    Ўзбекистон олтин-валюта захираси кетма-кет иккинчи ой камайди

    10.06.2023, 15:03

    Ўзбекистон олтин-валюта захираси кетма-кет учинчи ой камайди

    08.07.2023, 10:50

    2023 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ўзбек ишчиларига бўлган талаб ва хорижий сармоялар туфайли ўсмоқда — Fitch solutions

    05.08.2023, 17:00

    Ўзбекистон олтин-валюта захираси кетма-кет тўртинчи ой камайди

    08.08.2023, 12:26

    Нефть даври тугаса, инсониятни нима кутмоқда? 

    06.09.2023, 23:40

    Ўзбекистон олтин-валюта захираси кетма-кет бешинчи ой камайди

    13.09.2023, 09:10

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    22.09.2023, 17:14

    Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси бир ойда 1,65 млрд долларга камайди

    14.10.2023, 12:37

    Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна камайди

    08.12.2023, 10:44

    ‘‘20 дона F-16 самолёти урушни ўзгартира олмайди!’’: Украина уруши борасида иқтисодчи ва сиёсатшунос баҳси

    06.01.2024, 16:15

    Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси бир ойда 1,6 млрд доллардан ортиққа ошди

    08.01.2024, 09:55

    Ўзбекистон олтин-валюта захираларининг ўсиши бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллади

    07.10.2024, 22:15

    Ўзбекистонда 2023 йилда 100 тонна олтин қазиб олинди

    10.10.2024, 15:36

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилди

    22.10.2024, 16:13

    “Курс эркинлашса, 1 доллар 20 минг сўмгача ошади”. Ўзбекистонда валюта курси сунъий ушлаб турилибдими?

    29.11.2024, 19:52

    Энг катта бойликка эга мамлакатларда энг камбағал инсонлар яшайди — “Ресурс қарғиши” урган давлатлар қисмати

    24.12.2024, 18:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.