Сан Францискодаги Калифорния университети олимлари ижтимоий тармоқлар болалар ва ўсмирларда депрессия аломатларини кучайтиришини тасдиқлади. JAMA Network Open’да чоп этилган тадқиқот, шуни кўрсатдики, болалар ижтимоий тармоқларда қанча кўп вақт ўтказса, уларда депрессия белгилари шунчалик кучли намоён бўлади. Шу билан бирга, тескари боғлиқлик топилмади: депрессияга чалинган ўсмирлар интернетда кўпроқ вақт ўтказишга мойил эмас.

Тажрибада 9 ёшдан 13 ёшгача бўлган 12 мингга яқин бола иштирок этди. Уч йил ичида уларнинг ижтимоий тармоқлардан кунлик фойдаланиши 7 дақиқадан 73 дақиқагача ошди, депрессия аломатлари эса 35 фоизга кучайди.
Бу ижтимоий тармоқлар нафақат тушкун ҳолатни акс эттириши, балки унинг ривожланишига ҳисса қўшишини аниқ кўрсатадиган биринчи тадқиқотлардан биридир, деб тушунтирди ишнинг етакчи муаллифи Жейсон Нагата.
Олимлар депрессия хавфини оширадиган бир нечта омилларни таъкидламоқдалар. Биринчидан, бу кибербуллинг — интернетдаги таъқиб ўз жонига қасд қилиш ва психоактив моддаларни истеъмол қилиш хавфини оширади. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлар гаджетларга қарамликни келтириб чиқаради, бу эса уйқунинг бузилишига олиб келади. Шунингдек, кўп вақтини смартфонларда ўтказадиган ўсмирлар ўзларини бошқа, идеаллаштирилган образлар билан солиштирадилар, бунинг натижасида депрессия аломатлари янада кучаяди.
Изоҳ (0)