• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Фарзанд Маслаҳатлар

    Сиз ўйлагандан ҳам муҳим: нима учун фарзандларни доим тинглаш зарур?

    Ҳар бир фарзанд жажжи қўллари, беғубор саволлари билан дунёни англашга уринади. Аммо баъзида биз ота-оналар уларнинг бу ички дунёсини эшитишга улгурмаймиз. Иш, гаджетлар, кундалик ташвишлар билан овора бўлиб боламизнинг: “Она, биласизми бугун нима бўлди?”, “Дада, бир нарса айтмоқчиман…” деган сўзларини писанд қилмаймиз.

    Фарзандни тинглаш бу шунчаки “қулоқ солиш” эмас, бу эътибор, ҳурмат, муҳаббат ва ишонч бериш демакдир. Ушбу мақолада нима учун болани эшитиш муҳимлиги ва буни қандай ўрганиш кераклиги ҳақида сўз юритамиз.

    Foto: Alamy
    Фото: Alamy

    Нега кўпчилик ота-оналар болаларини тинглашни билмайди?

    Замонавий технологиялар инсонлар ўртасидаги жонли мулоқотнинг тобора камайишига олиб келмоқда. Сўнгги 80 йил ичида инсонлар бошқаларнинг гапини тинглашга сарфлайдиган вақт 42 фоиздан 24 фоизгача камайган.

    Смартфонлар бизни нафақат бир-биримиздан, балки фарзандларимиздан ҳам узоқлаштиряпти. Замонавий болалар бугун ота-онанинг эътибори учун электрон қурилмалар билан рақобат қилишга мажбур. Биз доимий ёзишмалар, суҳбатлар, ижтимоий тармоқлар билан ҳар ерда — уйда, кўчада, ҳатто кафеда ҳам банд бўляпмиз.

    “Юракдан тарбия” китобида муаллиф Алфи Кон жамиятда болаларга нисбатан илиқ муносабат билдириш шартли ва юзаки ишга айланиб бораётганини таъкидлайди.

    Кўп ҳолларда болаларни бефаросат, қўпол деб атаймиз. Ҳатто энг меҳрибон ота-оналар ҳам фарзандига эҳтиромсиз муносабатда бўлиб туради. Бола кўп сўзласа, ортиқча гапирасан, деб унга танбеҳ беришади, фикрини охиригача тинглашмайди, жажжи инсоннинг фикрини муҳим деб ҳисоблашмайди. Натижада бу нафақат муносабатларга, балки боланинг ривожланиши ва ўзига бўлган баҳосига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

    Foto: Alamy
    Фото: Alamy

    Фарзандларни тинглаш нима учун муҳим?

    1. Болада ўзига нисбатан соғлом муносабат ва қадрлаш ҳиссини шакллантиради

    Ота-онанинг ҳаракати бола учун сигнал: “Сен мен учун муҳимсан ёки йўқ” туйғусини беради. Агар болаликда инсон эътиборсизликка дуч келса, бу туйғу бутун ҳаёти давомида унга ҳамроҳ бўлади ва у ўзини бошқалардан аҳамиятсиз деб ҳис қилади.

    1. Боланинг ривожланишига ижобий таъсир қилади

    Ўз-ўзини англаш назариясига кўра, ҳар бир инсон учта асосий психологик эҳтиёжни ҳис қилади: автономия, қобилият ва тегишлилик.

    Автономия — бу инсон ўз ҳаракатларига ўзи сабабчи эканини англашидир. Бу “мен ўзим танлов қиляпман” деган туйғу. Ота-оналар болага бу ҳисни бериши ёки ундан бутунлай маҳрум қилиши мумкин: унга ишонч билдириб, қизиқишларини ривожлантиришга ёрдам бериш ёки босим ўтказиб, айбдорлик туйғусини уйғотиш мумкин.

    Агар сиз болани тинглаб, уни тушунишга ҳаракат қилсангиз, у ўзини кучлироқ, мустақилроқ ҳис қилади. Бу эса ўқишида, ижодда, ҳаётдаги муаммоларни ҳал қилишда яхши натижалар беради. Фарзандингиз аслида нимани ҳис қилаётганини англашга интилинг. Ана шундагина сиз унга нимани хоҳлаётганини тушунишга ва тўғри йўл танлашига кўмак бера оласиз.

    Foto: Alamy
    Фото: Alamy
    1. Болага тўғри мулоқот қилишни ўргатиш

    Болалар — ота-онанинг акси. Улар билан қандай мулоқот қилсангиз, шундай жавоб қайтади. Фарзандингиз телефондан бош кўтармай, сизни эшитмай қўйишни катталардан ўрганади.

    1. Тинглаш орқали боладаги муаммоларнинг илдизини топасиз

    Баъзан биз болани койиб, тартибга чақирамиз, аммо сўзларимиз барибир таъсир қилмайди. Нега? Чунки биз берган тарбия кўпинча суҳбат эмас, бир томонлама монолог сифатида кечади. Болалар ота-онанинг қуруқ “маъруза”ларига одатда қулоқ солмайди.

    Алфи Кон буни ажойиб мисол билан тушунтиради. Бир ота тўрт яшар қизалоғи ҳақидаги ҳикояни ёзади. Қизалоқ бир неча пакет ширинликни олиб келиб, меҳмонхонага сочиб юборади. Ота ундан уларни йиғиштиришни сўрайди, лекин қиз рад этади.

    Аввалига отанинг жаҳли чиқади. Лекин кейин у бир нафас тин олиб, “Нега йиғиштиришни хоҳламаяпсан?”, деб сўрайди. Қизалоқ эса: “Мен уларни емоқчиман”, дейди. Шунда ота тушунтиради: “Мен фақат тартиб бўлишини хоҳладим. Ейишинг мумкин, лекин аввал уларни пакетга солиб, столга қўй”, дейди. Қизалоқ дарров йиғиштиради.

    Гувоҳи бўлганингиздек, оддий тинглаш орқали ота муаммони дарҳол ҳал қилади.

    Болани тинглашни қандай ўрганиш мумкин?

    Foto: Alamy
    Фото: Alamy
    1. Вақт ажратинг

    Яхши суҳбат учун сизга сокин муҳит керак — телефонни четга қўйинг, телевизорни ўчиринг. Масалан, оилавий кечки овқатни “гаджетларсиз соат”га айлантиринг. Бу сизнинг кун давомида алоқа ўрнатишингизга ёрдам беради.

    1. Фаол тинглаш техникасини қўлланг

    Суҳбат вақтида боланинг кўзларига қаранг, гапини бўлманг, айтилган фикр устида ўйланг.

    1. Фарзандингизга ҳурмат билан ёндашинг

    Ҳар қандай инсон, ҳатто кичкинагина бола ҳам ҳурматга лойиқ. Уларнинг гапини инобатга олмаслик, устидан кулиш, эҳтиёжларига бефарқлик — булар боланинг ишончини сўндиради. Шарнинг учиб кетгани, таёқ синиб қолгани, синфдошининг унга лақаб қўйгани, ўқитувчининг адолатсиз баҳоси — буларнинг ҳар бири бола учун чинакам муаммо. Сиз у билан чин дилдан қизиқинг, сохталик қилманг. Фарзандингиз нима ҳис қилаётганини англашга ҳаракат қилинг.

    Зеро, яхши тингловчи бу фақат жим турган одам эмас, балки тушунишга интилган инсондир.

    14 май, 09:58   Изоҳ (0)   1872
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #фарзанд#тарбия#болалар#психология#оила#бола

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Автоҳалокат, қотиллик ва оғир касаллик туфайли ҳаётдан бевақт кўз юмган ўзбекистонлик машҳурлар

    14 апрел, 18:55

    Британияда бачадони кўчириб ўтказилган аёл илк бор фарзандли бўлди

    9 апрел, 13:30

    Американинг энг бой актрисаси ким? Жулия Робертс эса охирги ўринда

    10 апрел, 12:56

    “Муҳташам юз йил”да сарой канизакларини гавдалантирган актрисалар ҳозир қандай кўринишда?  

    11 апрел, 14:00

    Хитойда оила қуриш қоидалари ўзгартирилди

    11 апрел, 09:15

    “Муҳташам юз йил”даги Иброҳим ҳозир қаерда?

    12 апрел, 18:49

    Instagram: Фарзанд кутаётган Диёра Келдиёрова, янги машина харид қилган Шаҳло Зоирова ва кўмилган Дурдона Қурбонова

    14 апрел, 10:36

    Бир ўлимдан қолган, “Қалпоқ”даги образи машҳур қилган ва кунига минглаб хатлар оладиган Алфия кампир — Барно Тешабоева ҳақида 

    14 апрел, 21:41

    “Севги изтироби” сериали юлдузи Мелиса Асли Памук илк бор ўғлини мухлисларига кўрсатди

    7 май, 15:35

    Сериалда кўрсатилганидек эмас: султон Сулаймон ҳарамидаги аёллар қандай кўринишда бўлган?

    8 май, 10:46

    2000 йилларнинг машҳур француз юлдузлари ҳозирда нималар билан банд?

    10 май, 11:31

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    11 май, 16:35

    Болани осонгина ухлатишга ёрдам берадиган 6 та лайфҳак

    12 май, 15:35

    Instagram: Мухлислари устидан пул сочган Жаҳонгир Отажонов, фарзанд кутаётган Феруза Юсупова, Муниса Ризаеванинг эри нима иш қилади?

    12 май, 13:43

    Ҳанде Эрчелнинг унаштирув маросими, Керем Бурсиннинг орзусидаги роли ва тергов қилинаётган Фейза Живилек: турк сериаллари янгиликлари

    12 май, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди 

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.