• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Интернетдаги эркинлик ва масъулият: ҳуқуқлар ва мажбуриятларни аниқ белгилаш вақти келди

    Бугун уйқудан уйғонишимиз билан ижтимоий тармоқ ва мессенжерларга киришга ошиқамиз, ҳаётимизни реал вақт режимидаги янгиликлар ва постларсиз тасаввур эта олмаймиз. Онлайн-платформалар ёрдамида нафақат мулоқот қилиш, тезкор хабарлардан баҳраманд бўлиш, балки таълим, тижорат, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда кенг фойдаланиш имконияти бор.

    Foto: Theleaflet
    Фото: Тҳелеафлет

    Шу маънода ҳозирда блогерлар, инфлюенсерлар, ижтимоий тармоқлардаги турли гуруҳ ва канал эгалари ахборот тарқатиш, фикр билдириш, жамоатчиликка таъсир ўтказиш борасида мамлакатимиз медиа маконида фаоллик кўрсатмоқда. Бироқ рақамли муҳитда уларнинг эркинлиги, ҳуқуқлари қай даражада? Шу нуқтайи назардан, соҳада айрим муаммолар борки, улар тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

    Масалан, баъзи онлайн-платформалар томонидан фойдаланувчиларга аккаунт ёки гуруҳ/канал очиш имконияти чекланиши кузатилади. Айрим давлатларда ижтимоий тармоқларнинг рўйхатдан ўтиш ёки фойдаланиш қоидалари мураккаблаштирилгани сабабли фуқаролар эркин фаолият олиб бора олмайди. Қоидаларнинг нотўғри ёки ноаниқ баён этилиши фойдаланувчиларга нисбатан номувофиқ шарт-шароитлар яратиб, уларни ҳимоясиз қолдиради.

    Муаммолар қаторига контент модерацияси ва молиявий фойда олиш жараёнига халал бераётган чекловлар ҳам киради. Шундай платформалар борки, ижодий ёки тижорий фаолият олиб бораётган фойдаланувчиларни даромад топиш имкониятидан маҳрум қилади. Контент тарқатиш алгоритмлари баъзи фойдаланувчиларга “лайк” босилган контентни кўпроқ кўрсатади, бошқа контентни эса эътиборсиз қолдиради.

    Эътиборга молик муҳим масалалардан яна бири шундаки, фойдаланувчи ўзига мос келмайдиган контентдан ҳимояланишда қийналади. Контент филтрлаш механизмлари самарасиз ёки ноаниқ ишлаши натижасида фойдаланувчини унга қизиқ бўлмаган контентдан муҳофаза қилиш мураккаблашади. Бунда, энг ёмони, болалар ва ёшлар учун зарарли контентга осон кириш имконияти пайдо бўлади.

    Юқоридаги муаммолар фойдаланувчилар, блогерлар, инфлюенсерлар ва ижтимоий тармоқлардаги ресурслар эгалари учун аниқ ҳуқуқлар, кафолатлар зарурлигини кўрсатади. Хусусан:

    • аккаунт, гуруҳ, канал очиш ҳамда онлайн-платформадан фойдаланиш қоидалари ва шартлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумот олиш;

    • қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай усулда контент тайёрлаш, олиш, жойлаштириш, тарқатиш;

    • фикрни эркин ифода этиш ҳамда ўз ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;

    • онлайн-платформа мулкдори ёки тармоқ модераторига талаб (эътироз) билан мурожаат қилиш;

    • ижодий, тижорат ва бошқа қонуний фаолиятдан даромад олиш;

    • агар ўз қизиқишлари ва қарашларига зид келса, онлайн-платформалар томонидан таклиф этиладиган маҳсулотларни рад этиш;

    • онлайн-платформада нохуш ёки қизиқтирмайдиган контент намойиш этилишини чеклаш;

    • шахсий аккаунти, блоги ёки ресурсига асоссиз чеклов қўйилган ҳолда, сабабларини билиш.

    Бу ҳуқуқлар фақатгина эркинликни таъминлаш учун эмас, балки интернет муҳитида шаффофлик, адолат ва хавфсизликни кучайтириш мақсадида ҳам талаб этилади.

    Дарҳақиқат, хавфсизлик. Энди масаланинг шу томонига эътибор қарацак. Тўғри, ижтимоий тармоқлар маълумот алмашиш ва воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлишда муҳим восита, дедик. Бироқ улар орқали нафақат фойдали маълумотлар, балки зарарли ва қонунга зид ахборотлар ҳам кенг тарқалаётгани охирги пайтлар жиддий хавотирларга сабаб бўлмоқда.

    Жумладан, ёлғон хабарларнинг кўплиги, маълумотлар тўғрилиги ёки ҳаққонийлигини аниқлашнинг қийинлиги, ахборот спекуляцияси мавжудлиги, одамларнинг ўзаро мулоқоти давомида баъзан этика нормаларининг қўпол равишда бузилиши, ўйламасдан қилинган айрим ҳаракатларни орқага қайтариб бўлмаслиги, қолдирилган баъзи ноўрин постларни ўчириб бўлмаслиги, ёмон кучларнинг интернетдан тарғибот майдони сифатида фойдаланишлари, шахсий маълумотларнинг ўғирланиши ва бошқа техник таҳдидларнинг мавжудлиги.

    Шу сабабли фуқаролар, айниқса блогерлар, инфлюенсерлар ва ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ ва канал эгаларининг ҳуқуқлари билан бир қаторда мажбуриятларини ҳам аниқ белгилаш муҳим. Бу ҳозирги рақамли маконда одамлар учун хавфсиз ва соғлом муҳитни шакллантириш учун зарур. Шундан келиб чиқиб, қуйидаги мажбуриятлар аниқ белгилаб қўйилиши лозим:

    — Қонунлар доирасида фаолият юритиш.

    — Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаън ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш. Интернетдаги мулоқот ва контент яратиш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқларини камситишга, шунингдек, таҳқирлаш, туҳмат, шахсий маълумотларни тарқатиш, кибербуллинг каби ҳолатларга йўл қўймаслик.

    — Ноқонуний (жиноий, экстремистик, зўравонликка чорловчи, дезинформация ва порнографик) контентни жойлаштирмаслик ва тарқатмаслик.

    — Ноқонуний контент жойлаштирилган, тарқатилган ҳолларда, уни ўчириш. Бу нафақат ҳуқуқий талаб сифатида, балки ахлоқий масъулият нуқтайи назаридан ҳам муҳимдир.

    Онлайн маконда эркинлик ва масъулият ўртасидаги мувозанатни сақлаш жамиятда информацион ва маънавий гигиенани таъминлайди. Шу боис ҳам соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш муҳим бўлиб, бу интернетдан хавфсиз, шаффоф фойдаланиш имконини яратади.

    Жўраев Аббосжон,
    ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази масъул ходими

    12 май, 14:09   Изоҳ (0)   1131
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раисига жиноят иши қўзғатилди

    12 май, 13:44

    Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди

    12 май, 13:12

    Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ обуначига эга блогерлар реклама орқали даромад топганда солиқ тўлаши мумкин

    12 май, 12:29

    Ўзбекистонда ногиронлиги борларни ишга қабул қилганларга 1 июндан субсидия ажратилади

    12 май, 11:43

    Ўзбекистонда 13 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    12 май, 11:15

    Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги ҳаво чекловлари сабаб Uzbekistan Airways парвозларида мажбурий ўзгаришлар бўлади 

    12 май, 10:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 22:09

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10

    Трамп Ҳиндистонга 25 фоиз, Бразилияга эса 50 фоиз бож жорий қилди

    Дунё | 6 август, 23:00

    Германия маданият арбоблари Мерцдан Исроилга қурол етказиб бермасликни сўради

    Дунё | 6 август, 22:45

    Тошкент вилоятида 18 ёшли йигитлар машина ўғирлаб, ИИБ ва ЙПХ ходимларини жароҳатлади

    Ўзбекистон | 6 август, 22:35

    АҚШ собиқ президенти ва унинг рафиқаси Эпштейн иши бўйича сўроққа чақирилди

    Дунё | 6 август, 22:25

    Хоразм вилоятида 119 нафар ходимнинг жами 1 млрд сўмдан ортиқ маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 22:11

    АҚШ армияси ҳаво операцияларини бошқаришда сунъий интеллектни жорий этиши мумкин

    Дунё | 6 август, 21:57

    Тошкентда нафақахўр қариндоши номига 35 млн сўм кредит олган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 6 август, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.