Президент раислигида Қашқадарёда ўтказилган йиғилиш, Қўшработ туманидаги ўқувчилар учун 17 та мактаб автобуси тақдим этилиши, Фарғонада МИБ мансабдори пора билан қўлга тушиши — “Дарё” нашри 20 июнда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги дипломи бўйича ишламайди — тадқиқот
Аксарият кишилар соҳасини бутунлай ўзгартирган ёки дипломдаги билимларини фақат қисман қўлламоқда.
Ўзбекистонда 1 июлгача “Оила ҳамкори” платформаси ишга туширилади
“Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби белгиланди.
МИБдан салкам 19 млрд сўм қарздорлиги бор Хоразм вилояти ҳокимлиги 1,7 млрд сўмга қимматбаҳо автомобиллар харид қилмоқда
“Дарё” журналисти билан суҳбатда бўлган ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари мазкур автомобиллар айнан кимлар учун харид қилинаётганидан бехабарлигини айтди.
Қўшработ туманидаги ўқувчилар учун 17 та мактаб автобуси тақдим этилди
Саида Мирзиёеванинг билдиришича, автобуслар президент топшириғига биноан совға сифатида берилди.
Қашқадарёда вилоят “Ислоҳотлар штаби” тузилади
Президент вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулотини келгуси беш йилда 10 млрд доллардан ошириш мумкинлигини айтди.
“Республикадаги барча туман ҳокимлари Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалани келиб кўрсин, ўргансин” — президент
Шавкат Мирзиёев улар ҳам ушбу туманларда ишга туширилган янги лойиҳаларни қилиши кераклигини айтди.
Қашқадарёда чорвадорга мол сонини кўпайтириш учун арзон ресурслар ажратилади
Вилоятда чорвачиликни комплекс ривожлантириш дастури бошланади.
Ўзбекистонда давлат хизматчилари маоши уларнинг иш тажрибаси, натижадорлигидан келиб чиқиб шакллантирилади
Давлат хизматига биринчи марта қабул қилинганлар билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йилга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра узайтирилади.
Ўзбекистонда давлат хизматчилари хизмат сафари натижалари, харажатлар онлайн кузатиб борилади
Давлат хизматчилари ҳар бир хорижий хизмат сафарлари якунлари бўйича ҳисобот топширади.
Ҳисорак сув омборидан Қаршигача ичимлик суви тармоғи тортилади
Президент ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича таклиф киритишни топширди.
Қашқадарёда тупроқ қопламали йўлларни тўлиқ шағал қопламага ўтказиш бошланади
Президент вилоятда йўл ва инфратузилма масалалари бўйича қатор топшириқлар берди.
Китоб тумани ҳокимининг маҳалладаги ёрдамчиси ўлдирилди
Марҳум қўшниси томонидан пичоқланган.
Ўзбекистонда 500 минг гектардан зиёд ҳудудга чигиртка тарқалгани аниқланди
Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида асосий ўчоқлар бартараф этилди.
Фарғонада хонадонлардан бири ёнаётган “дом”дан 7 киши қутқарилди
Кўп қаватли уйлардан бирининг 6-қаватида ёнғин чиққан.
Бухорода эчкиэмарга нос чектирган фуқарога жазо тайинланди
У айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб қонуний енгиллик берилишини сўради.
Фарғонада МИБ мансабдори пора билан қўлга тушди
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Энди давлат ташкилотлари ходимларининг тана вазни индекси ўлчаб борилади
Шунингдек, давлат органлари ошхоналарида ширинликлар, ёғли, хамир солинган озиқ-овқат маҳсулотларининг савдоси чекланади.
Эндиликда давлат хизматчиларига ойлик маошининг 30 фоизгача интизомий жазо қўлланилади
20 июндан бошлаб давлат фуқаролик хизматчисига ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима қўлланилади.
Изоҳ (0)