• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ижтимоий тармоқларнинг 6 та илмий асослантирилган хавфли жиҳати

    Соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассислар ўтириш — бу янги чекиш эканлигини таъкидламоқда. Узоқ вақт давомида ўтириш одати келтириб чиқарадиган хасталиклар, улар оқибатида ҳар йили қанча одам вафот этишини ҳисобга олса ўтириш соғлиғимиз учун жиддий таҳдидлардан бири ҳисобланади.

    Бироқ ҳозирги вақтда кўп сонли одамларни зомбига айлантирган (ижтимоий тармоқлардан узоқлаша олмаслик) руҳий хасталик янада кўпроқ зарар келтиради. Ижтимоий тармоқларга боғланиб қолиш яхшиликка олиб келмаслиги ҳақида Insider Prо нашри ҳикоя қилади.

    Фото: Insider Prо

    Фото: Insider Prо

    Америка педиатрлар академияси ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш болалар ва ўсмирлар соғлиғида интернетдаги таҳдидлар ва Facebook-депрессия каби салбий оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантиради. Бироқ барча ёшдаги катта кишилар учун ҳам айнан шундай хавф мавжуд. Қуйида ижтимоий тармоқлар руҳий саломатлик учун зарарли эканлигини кўрсатувчи тадқиқотлар билан танишишингиз мумкин.

    Ижтимоий тармоқлар кўникишни юзага келтиради

    Экспертлар интернетга кўникиб қолиш ёки ижтимоий тармоқларга кўникиб қолиш синдроми мавжуд-мавжуд эмаслиги ҳақида ягона фикрга эга эмас, бироқ ҳар иккала ҳолатда ҳам жавоб тасдиқ шаклида бўлишига барча асослар бор.

    Ноттингем Трент университети олимлари киши руҳий характеристикаси, шахс типи ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ўртасидаги алоқалар ҳақидаги илмий адабиётларни ўрганиб чиқди. Тадқиқот муаллифлари қуйидаги хулосага келди:

    «Facebook’га боғланиб қолиш синдроми ҳақида гапириш учун барча асослар мавжуд. Чунки ижтимоий тармоқларда жуда кўп вақт ўтказувчи бир қатор кишиларда шахсий ҳаётдан қочиш, бутун эътиборни Facebook’га қаратиш, ҳақиқатдан узоқлашиш, кайфиятнинг кескин тушиши, реал ҳаётдан узоқлашиш истагини яшириш каби қарамликнинг барча белгилари кузатилади».

    Шунингдек, тадқиқотлар хуруж синдроми ҳам мавжудлигини кўрсатди. Бир неча йил аввал Суонсидаги университет олимлари интернетдан фойдаланишни тўхтатган кишилар руҳий хуруждан азият чекишини аниқлади.

    Яқинда улар ушбу мавзуда янги тадқиқот ўтказди ва интернетдан воз кечиш нафақат руҳий шикаст етказиши, балки жисмоний соғлиққа ҳам зарар етказишини аниқлади. Тадқиқот муаллифларидан бири Фил Рид бу ҳолатни қуйидагича таърифлайди:

    «Интернетда жуда кўп вақт сарфловчи кишилар мобил қурилмадан фойдаланишни тўхтатганда, ташвишли ҳолатга тушиб қолиши бизга анча илгаридан маълум эди. Бироқ ҳозир руҳий ҳолатдаги ўзгаришлар реал жисмоний ўзгаришлар билан бирга кечишини аниқладик».

    Ижтимоий тармоқлар инсонни бахтсиз қилади

    Бир неча йил аввал ўтказилган тадқиқот Facebook’дан кўп фойдаланаган одам ўзини бахтли лаҳзалардан маҳрум қилиши ва ҳаётдан камроқ баҳра олишини кўрсатди.

    «Сиртдан қараганда Facebook кишилар ўртасида ўзига хос мулоқот воситаси бўлиб хизмат қилади. Бироқ одамлар билан жонли мулоқот киши кайфиятига яхши таъсир кўрсатгани ҳолда, Facebook’да мулоқот қилиш ёшларга акс таъсир кўрсатиб, уларни бахтсиз қилади», — дея таъкидлайди тадқиқот муаллифлари.

    Яна бир тадқиқот эса ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ижтимоий яккаланиш ҳиссини юзага келтиришини кўрсатди. Олимлар кишиларнинг Facebook, Twitter, Google+, YouTube, LinkedIn, Instagram, Pinterest, Tumblr, Вине, Snapchat ва Reddit каби 11 та ижтимоий тармоқда ўтказган вақти уларнинг ўзини қанчалик ижтимоий яккаланган ҳис қилишига боғлиқ эканлигини ўрганиб чиқди.

    Улар ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. Ижтимоий яккаланиш ҳисси инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлигига улкан зарар етказиши мумкин.

    Ўз ҳаётини бошқаларники билан таққослаш руҳий шикастланишга олиб келади

    Facebook кишиларда ижтимой яккаланиш ҳиссини юзага келтириши сабабларидан бири таққослашдир. Френдлентани кўздан кечира туриб, истаб ёки истамаган ҳолда ўзимизни бошқа одамлар билан таққослаймиз.

    Ижтимоий тармоқлардаги дўстларимиз билан таққослай туриб ўзимизга яхши ёки ёмон баҳо беришимиз ўрганилган тадқиқот ўтказилди. Ҳар иккала ҳолатда ҳам таққослаш кишиларда тушкунлик ҳолатини юзага келтириши аниқланди. Шуниси ҳайратланарлики, реал ҳаётда зараримизга бўлган таққослаш бизни хафа қилади. Бироқ ижтимоий тармоқлар дунёсида исталган таққослаш тушкунликка олиб келадиган кўринади.

    Ижтимоий тармоқлар ҳасад туйғусини уйғотади

    Ижтимоий тармоқларда таққослаш ҳасад уйғотиши сир эмас. Дўстимизнинг тропик пляжлардаги суратларини кўриб ёки бошқаларнинг фарзандлари қанчалик идеал эканлиги ҳақида ўқий туриб, қай биримиз юқоридаги туйғуни ҳис қилмаганмиз?

    Илмий тадқиқотлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш кўролмаслик ҳиссини юзага келтиришини бир овоздан тасдиқлади. Ана шундай тадқиқотлардан бирининг муаллифлари қуйидаги хулосага келди:

    «Биргина Facebook шунчалик кўп ҳасад ҳиссини юзага келтирадики, уни салбий ҳиссиётлар ўчоғи сифатида қабул қилиш мумкин».

    Яна бир тадқиқотда ҳасад қилиш туйғуси ва Facebook-депрессия ўртасидаги боғлиқлик ўрганилди ва тушкунлик айнан ҳасад туфайли юзага келиши аниқланди. Яъни киши ўз ҳасадини назорат қила олса, Facebook тушкунликка олиб келмайди. Бу Facebook-депрессиянинг сабаби айнан ҳасад эканлигини англатади.

    Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ўзимизни яхшироқ ҳис қилишимизга сабаб бўлади деган иллюзияни бошдан кечирамиз

    Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолардан бири — улар ўзимизни ёмон ҳис қилишимизга олиб келса-да, яна ва яна уларга қайтамиз.

    Биз янги дозадан сўнг ўзини яхши ҳис қила бошлаши ҳақида ўйлайдиган, аслида эса ўзини ўлдирадиган наркоманларга ўхшаб қоламиз.

    Кишилар Facebook’дан фойдалангандан сўнг ўз ҳолатига қандай баҳо бериши ва ҳақиқатда ўзларини қандай ҳис қилишига бағишланган тадқиқот мавжуд. Facebook’дан кейинги ҳолат бошқа юмуш билан шуғулланган кишиларнинг ҳолатидан ҳар доим ёмонроқ. Бироқ қўшимча тажрибалар одамлар ижтимоий тармоқлардан фойдалангандан сўнг ўзларини яхшироқ ҳис қилиши ҳақидаги фикрга боришини кўрсатди.

    Ижтимоий тармоқларда дўстларингизнинг кўплиги, фаол ижтимоий ҳаёт олиб бораётганингизни англатмайди

    Бир неча йил олдин ўтказилган тадқиқот ижтимоий тармоқлардаги кўп сонли дўстлар киши фаол ижтимоий ҳаёт олиб бораётганлигини англатмаслигини кўрсатди. Шундай хулоса чиқариш мумкин: мия ўзида қанча дўстлик алоқаларини сиғдира олиши борасида аллақандай чеклов мавжуд ва дўстликни сақлаш учун кишилар билан виртуал эмас, реал ҳаётда мулоқот қилиш зарур. Шунинг учун Facebook’дан фойдаланиш жонли мулоқот ўрнини босмайди.

    Ёлғизлик ҳисси кўплаб руҳий ва жисмоний муаммоларни келтириб чиқаришини ҳисобга олсак, жонли мулоқот инсон саломатлиги учун муҳим зарурат ҳисобланади. Виртуал дўстлар билан ўтказилган вақт жонли мулоқот каби даво самарасини кўрсатмайди.

    Хулоса

    Юқорида келтирилган маълумотлар ижтимоий тармоқлардан ҳеч қандай наф йўқлигини кўрсатади. Тўғри, улар узоқ масофада алоқаларни сақлаб туриш ёки анчадан буён алоқани йўқотган дўстларингизни топишга ёрдам беради. Бироқ ижтимоий тармоқлардан шунчаки вақтни ўтказиш ёки ундан ҳам ёмони кайфиятни кўтариш учун фойдаланиш — жуда ёмон ғоя.

    Тадқиқотлар Facebook’дан фойдаланишдаги танаффус кишининг руҳий ҳолатини яхшилашини кўрсатди. Агар бунга журъат қила олсангиз, кичикроқ танаффус олишга уриниб кўринг ва натижасига гувоҳ бўлинг. Агар ижтимоий тармоқлардан бир муддатга бўлса-да воз кечишга тайёр бўлмасангиз, ҳеч бўлмаганда чегарани билинг.

    06.07.2017, 14:45   Изоҳ (0)   369536
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ижтимоий тармоқларга қанча вақт сарфлайсиз? — «Дарё»да кичик сўровнома

    07.07.2022, 16:55

    Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжер яратиш бўйича танлов эълон қилинди

    05.08.2022, 21:21

    Бутун дунёда беш миллиардга яқин одам ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши маълум қилинди

    21.07.2023, 17:28

    Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар сони маълум қилинди

    28.10.2023, 22:42

    Telegram қайси давлатларда ва нима сабабдан тақиқланган? 

    29.08.2024, 17:21

    Хитойда инсон учун хавфли янги вирус аниқланди

    09.09.2024, 11:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.