• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дорилар арзонлашиб, дорихоналар назорати кучайтирилади: Фармацевтика агентлиги раҳбари Абдулла Азизов билан суҳбат

    Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “Дарё”га интервью бериб, дори-дармон соҳасига оид саволларга жавоб қайтарди. Суҳбат чоғида дорилар нархи нега қимматлиги, дорихоналарга қўйилаётган янги талаблар ва яқин истиқболдаги режалар ҳақида сўз борди.

    Abdulla Azizov  Uzpharmagency
    Абдулла Азизов  
    Фото: Uzpharmagency

    Агентлик раҳбари сифатида фаолият бошлаганингизга икки йил бўлмоқда. Бу даврда фармацевтикада нималарга эришилди? Ўзбекистон фармсаноати ўзгаряптими, ишлаб чиқариш ва экспортда ўсиш борми?

    Ҳозирги кунда фармацевтика соҳаси кескин ривожланяпти. Бунга баъзи статистик рақамларни келтираман. 2023 йилда Ўзбекистонда 4,1 триллион сўмлик дори-дармон ишлаб чиқарилган. 2024 йилда эса бу кўрсаткич 5,2 триллион сўмга етди.

    Икки йил илгари йиллик экспортимиз 130 миллион доллар эди, ўтган йили 200 миллион долларни ташкил этди. Йиллик ўсиш 50 фоиздан юқори бўлмоқда. Демак, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ошди. Бугунги кунда 45 дан ортиқ давлатларга экспортимиз мавжуд.

    Infografika: “Daryo” / Dilbek Toъrayev
    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Экспортимиз асосан доривор ўсимликлар ва тиббий буюмлар ҳиссасига тўғри келади. Дори воситалари экспорти катта ҳажмни ташкил қилмайди, яъни 15 миллион доллар атрофида.

    Дори воситасини экспорт қилиш жуда ҳам узоқ муддатни талаб этади. Чунки бир дори воситасини бошқа давлатда рўйхатдан ўтказишнинг ўзига бир йилдан ортиқ муддат керак.

    Infografika: “Daryo” / Dilbek Toъrayev
    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Дориларни рўйхатдан ўтказиш нега бунча узоқ вақт олади? Аниқ сабаблари борми?

    Ҳар бир дори клиник тадқиқотлар, лабораториялардан ўтказилади. Бунинг устига ҳужжатларни топшириш учун ҳам анча вақт керак. Масалан, Туркияда бу жараёнлар тўрт йилгача давом этиши мумкин. Шу сабаб биз буни кутиб ўтира олмаймиз. Асосий потенциалимиз дори воситаси экспортига қаратилган бўлиши керак. Келажакда мазкур йўналишда экспортни ўстириб, кўпроқ маблағ топиш эҳтимолимиз мавжуд.

    Ҳозирги кунда Марказий Осиёнинг фармацевтик бозори Афғонистон билан бирга олганда 10 миллиард долларга яқин. Шундан Ўзбекистоники 2,8–3 миллиард долларни ташкил этади. Бу бозорлар нимаси аҳамиятли? Биринчи ўринда, Ўзбекистон Марказий Осиёда фармацевтик ҳуб деб айтадиган бўлсак, шунда ҳам биз 80 фоиз дориларни импорт қиламиз.

    Қирғизистон 98 фоиз дориларни импорт қилади. Тожикистон ҳам шунча миқдордаги дориларни чет элдан сотиб олади, Туркманистондаги кўрсаткич ундан-да юқори. Минтақа давлатларининг ҳаммасида импорт даражаси катта.

    Ўзбекистон дориларнинг 80 фоизини импорт қилади, деганда маҳсулотлар сонини назарда тутдингизми ёки қийматиними?

    Қиймат жиҳатдан 80 фоиз, лекин натура сифатида, яъни сон жиҳатидан 60 фоиз дорилар импорт қилинади. Давлат раҳбари 80 фоизни 30 фоизга тушириш топшириғини берганлар. Бунинг учун биз импортнинг 70 фоизини маҳаллийлаштиришимиз керак. Бу жуда ҳам катта мақсад ҳисобланади. Чунки фармацевтика соҳасида ривожланган давлатларнинг кўпи ҳам бунақа кўрсаткичга етиб бора олмаган. Мисол тариқасида Россияни олайлик. Руслар узоқ йиллардан бери соҳага катта миқдордаги инвестициялар киритяпти, фармацевтика йўналишида кўплаб компаниялари бор. Улар ҳозирги кунда дори воситаларининг 50-55 фоизини маҳаллийлаштирган.

    Баъзи давлатлар маҳаллийлаштиришни 90 фоизга етказишимиз керак деган мақсадлар қўймоқда. Лекин Ўзбекистон бутун стратегиясини фармацевтика соҳасида фақат маҳаллийлаштиришга қаратиши бир оз хато.

    Дунё ривожланиб боргани сари оригинал дорилар ҳар доим яратилаверади. Қизиғи, улар бошқа давлатларда кўпроқ ишлаб чиқарилади. Ҳозирда энг кўп оригинал дори яратувчи давлатлар — Хитой, Америка ва Европа давлатлари. Мазкур мамлакатлардан ундай дориларни барибир импорт қилишимизга тўғри келади. Масаланинг энг муҳим томони — улардан ўша дориларни ишлаб чиқаришни ўрганишимиз керак. Импорт қилинадиган оригинал дорини маҳаллийлаштириш оғир жараён. Кўп давлатлар ёки корхоналар, компаниялар оригинал дорини фақат ўзида сақлайди, технологияни ҳеч кимга бермайди. Янги дори яратилганидан 20 йил ўтибгина уни бошқа давлатларда ҳам ишлаб чиқаришни бошлайди. Шунинг учун маҳаллийлаштиришни 90–100 фоизга етказиш керак деган тушунчалар хато ҳисобланади.

    Ўзбекистон ўзини фармацевтик ҳуб сифатида шакллантириши лозим. Бизнинг асосий мақсадимиз ҳам шу. Фармацевтик ҳуб деганда фақатгина Ўзбекистоннинг эмас, кўпроқ дунё талабини қондириш механизмига қараш зарур. Масалан, Ўзбекистон кардиология соҳасида кучли бўлиб, бошқа давлатларда шу йўналишдаги препаратлар ишлаб чиқариб, соца, даромад тушуми каттароқ бўлади. Мисол тариқасида Швейцарияни олиш мумкин. Швейцарияда Novartis каби йирик компаниялар бор. Улар 90–100 фоизлик локализацияга умуман урғу бермаган. Лекин йирик фарм компаниялар Швейцарияда жойлашган. Масалан, Roche компаниясининг йиллик тушуми 68 миллиард доллар. Агар фақат Швейцария бозори маҳаллийлаштирилганда, кичкина бозор билан гаплашишга тўғри келарди. Лекин йирик фарм саноатлар ўз олдига ҳеч қачон бундай мақсад қўймайди. Шу боис, биз ҳам бутун кучни локализацияга қаратишимиз нотўғри бўлади.

    Ўзбекистон сиз айтаётган фармацевтик марказга айланиши учун қанча муддат керак?

    Бу кўп вақт талаб қилади. Мисол учун Россия соҳага 1990 йиллар охиридан катта куч ташлаган. Ҳозир Туркия бу йўналишда анча илғор. Уларнинг бозори асосан маҳаллийлаштириш орқали секин-секин кенгаймоқда. Туркия 2002–2003 йилларда соҳага эътиборни кучайтира бошлаган. 20 йилдан ортиқ давр давомида мана шу фаолиятни амалга оширяпти. Лекин бизнинг олдимизга қўйилган мақсад амбициоз. Биз 20 йил кута олмаймиз. Энг асосий ютуғимиз бошқа давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда қисқа муддатда ўзимизга киритиб, реализациясини қилсак, ютиб чиқамиз.

    Туркия 10 йилда кўрсатган натижага улардан тажрибани ўрганиб, Ўзбекистонга жорий этган ҳолда 5 йилда эришсак бўлади. Бунда нафақат Туркия, балки бошқа ривожланган давлатлар тажрибасини ҳам назарда тутяпман.

    Бугун Ирландия йилига 100 миллиард евролик дори экспорт қилади. Бу давлатда соҳа 50 йил давомида ривожлантирилган.

    Ўйлайманки, хорижий тажрибани ўрганиб, қўшни давлатлар ва бошқа мамлакатлар билан интеграцияни тезлаштирсак, 5–10 йил ичида керакли даражага кўтарилишимиз мумкин.

    Turkiya tadbirkorlaridan iborat delegatsiya Farmagentlikda
    Туркия тадбиркорларидан иборат делегация Фармагентликда
    Фото: Uzpharmagency

    Қисқа даврда катта натижаларга эришиш режаси борлигини айтдингиз. Бунда молиявий ресурслар етарлими? Фармацевтикага давлат ҳам инвестициялар киритадими?

    Молиявий ресурслар етарли. Бизда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришда давлат улуши йўқ. Давлат инфраструктура, шароит яратади, имтиёз беради. Лекин ўзининг қайсидир корхонада улуши мавжуд эмас. Давлат ўзи соҳага пул киритмайди. Ҳозирги кунда хусусий сектор ва хорижий инвесторларни жалб қилиш орқали тизимни оёққа турғизиш механизми йўлга қўйилган.

    Агар яқин йилларда фармацевтикани кучайтирсак, ўн йиллардан кейин қайсидир йирик биг фармъларда давлат улушини барибир яратишга тўғри келади. Бу аралаш иқтисод дейилади. Инқирозли вазиятлар, масалан пандемия даврларида давлат ўз корхонасига тўғридан-тўғри вазифа қўя олиши лозим. Ва бу иқтисодда тўғри ҳисобланади. Лекин корхона хусусий бўлса, унга бундай буйруқ бера олмайсиз. “Сен бугундан шу дорини ишлаб чиқарасан”, дейишнинг ўзи нотўғри бўлади. Шунинг учун масалан, Хитойда ҳам кўрадиган бўлсангиз, кўплаб йирик компанияларда давлат улуши бор. Бу тенденция борган сари ўзини оқлаяпти.

    Ўзбекистонда нима учун дорилар нархи Қозоғистон, Тожикистон ёки Туркиядагидан қиммат? Бунинг асосий сабаби нимада?

    Фармацевтика тез ривожланмайди. Чунки фармацевтика корхонаси қурилишига камида икки йил керак. Қурилгандан кейин олти ой валидация жараёни бор. Кейин махсус сертификат олишга тўққиз ой кетади. Якунда бир йилгача бўлган муддатда дорини рўйхатдан ўтказиш механизми бўлади. Яъни клиник тадқиқотлар қилиш керак. Қарабсизки, муддат тўрт йилдан ошиб кетади. Тўрт йилдан кейин ишлаб чиқариш бошланади.

    Биласиз, бозорга янги кириб келган маҳсулотингизни ҳамма бирдан сотиб олмайди. У танилиши, одамлар, шифокорлар билиши керак. Шунинг учун фармацевтика ривожланиши бир оз муддат талаб қиладиган соҳа ҳисобланади. Масалан, айтайлик, телевизор ёки бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарсангиз, бирдан сотаверасиз. Лекин фармацевтикада бу жуда ҳам узоқ муддат талаб қилади. Қисқа муддатда ундан катта фойда кутиб бўлмайди.

    Ҳозир сиз референт нархлар ҳақида айтиб ўтдингиз. Дори воситалари нархлари Ўзбекистонда Қозоғистон билан солиштирганда арзонроқ. Қайсидир дориларда, тўғри, уларники арзон. Лекин кўпроқ бизники арзонроқ ҳисобланади. Сабаби бизда 10 та референт давлатлар бор. Яқинда ўзгариш бўлиб, уларга Туркия ва Мисрни қўшдик. Референт нарх ҳисобланганда 10 та давлатдаги дорилар нархлари олиниб, ўшанинг ўртача қиймати чиқарилади. Агар импорт қилган нархингиз ўртача нархдан арзон бўлса, нархингиз олиниб, референт нарх ҳисобланади. Лекин агар ўртача нарх сиз олиб кирган маҳсулотдан арзон бўлса, ўртача нархни олишга мажбур бўлинади. Қонунчилигимиз шуни талаб қилади.

    Бизда нима учун дори воситалари қиммат, деган савол туғилмоқда. Ҳозирда Туркия ва Миср дори нархларига катта босим қилади. Чунки уларда инфляция юқори, нархлар ностабил. Мисол учун, Мисрда иқтисодий инқироз бўлгани учун маҳаллий ишлаб чиқарувчилар орқали нархга қаттиқ босим ўтказилади. Боиси оддий халқ молиявий қийинчилик сабаб дори сотиб ололмай қолган. Нархга босим қилинганда кўп корхоналар бир оз қийналади. Туркиядагилар эса нархга босим ўтказилишидан кўрган зарарини рецептсиз дорилар сотуви ҳамда экспортдан қоплайди. Лекин корхоналар ўша ерда фаолият юритгани учун давлат уларга имтиёзлар беради. Шунинг учун ҳам ўша давлатда ишлаб чиқаришга мажбур бўлишади.

    У давлатлардаги нархларни Ўзбекистондаги билан солиштириш нотўғри. Ҳозир Мисрда ўзимизнинг корхоналарни синдириб қўймаймизми, деган масалалар кўтариляпти. Лекин бизнинг мақсадимиз уларга солиштирмаслик эмас. Биз уларга солиштириб, иккита давлатнинг референт нархлари орасига қўшганмиз.

    Ўзбекистонда дорилар референт нархлари ўзгариши кутилмоқда. Биз буни ҳамма тадбиркорларга етказганмиз. Рецептсиз дори воситаларидан референт нархлар олиб ташланади. Чунки ривожланган давлатларда рецептсиз дорилар назорат қилинмайди. Бизда эса назорат бор эди. Энди назорат тўхтатилади ва рецепт асосида бериладиган дорилар нархлари назорати кучайтирилади. Бу ўзгариш халққа оғир ботиши керак эмас.

    Давлат раҳбари дорилар нархларига ҳар доим эътироз билдиради. Гўшт, овқат нархини айтмайди, лекин кўпроқ дори нархини айтади. Шунинг учун биз бу йўналишдаги ишларни жадаллаштирганмиз. Ҳозирги кунда 3000 та дори воситаси нархлари қайтадан кўриб чиқилган. Шундан 490 тасида нарх ўзгариши бор, яъни арзонлашган.

    Бугунги кунда ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар олиб боряпмиз. Биз бирдан дорилар нархларини тушира олмаймиз. Чунки бунда дорихонадагилар зарар кўриб қолади. Боиси улар дориларни қиммат сотиб олиб қўйган бўлса: “100 сўмга олган эдим, энди сенга 50 сўмга сотаманми”, дейиши мумкин.

    Референт нарх — дорининг энг максимал сотиладиган қиймати. Ундан юқори нархда сотиб бўлмайди. Шунинг учун дорихоналарга маълум муддат, масалан 3–6 ой берилади ва ўша вақт ичида белгиланган дориларни сотиб бўлиши керак. Агар сотишга улгурмаса, қолган маҳсулотларни янги нархда сотишга мажбур бўлади. Бу ўзимиз ўйлаб топган методология эмас. Буни бошқа давлатлардан ўрганганмиз. Мисол учун Туркияда шундай қилинади. Улар мазкур йўналишда иш олиб боради ва Ўзбекистонда ҳам шу тизимни жорий этамиз.

    Юқорида айтганимдек, 3000 та доридан 490 тасида нарх ўзгарди. Биз ҳали охирига етиб бормадик, чунки жараён узоқ. Ҳар бир маҳсулот импорт нархи ўрганилиб, қайтадан кўриб чиқилади, бошқа давлатлар билан солиштирилади.

    Ҳозир билдикки, рецептли дори воситалари референт нархларида тушиш кузатиляпти. Рецептсиз дори воситалари нархлари эса энди назорат қилинмайди. Баъзи корхоналар рецептли дорилар кам фойда келтиради деб ҳисобласа, рецептсиз дорилардан бирини ишлаб чиқаришига тўғри келади. Харажатларининг баъзиларини шу орқали қоплаши мумкин.

    Тўғри айтяпсиз, ҳозирги кунда нархларимиз бир оз қиммат. Лекин буни тушириш механизми бошланган. Ўзимизда, мана ҳозирги кунда Tashkent Pharma Park кластерида ҳам 26 та лойиҳа амалга оширяпмиз. Ўзбекистон бўйича жами 160 тага яқин лойиҳамиз бор. Мана шу лойиҳалар амалга оширилгандан кейин ҳаммаси ўз натижасини беришни бошлайди. Яъни ишлаб чиқариш кўпайгач, рақобат кучаяди. Бу ўз навбатида нарх тушишига олиб келади.

    2024 йил февралда натрий хлорлар нархи 18 000 сўмгача қимматлашди. Нима учун? Дефицит пайдо бўлди. Рўйхатдан олиш камайиб кетиб қолди, улгуришмади. Кейин рўйхатдан олишни жадаллаштирдик ва ишлаб чиқаришни бирдан кенгайтирдик. Ҳозирги кунда нарх 2 500 сўм.

    Албатта, баъзи бир корхоналар “нарх жуда ҳам тушиб кетди, энди фойда кўрмаяпмиз”, деб айтади. Лекин уларда имконият борки, бошқа дори воситаларини ишлаб чиқариши керак бўлади. Ўз харажатларини шу орқали қоплашига тўғри келади.

    Жорий йил 1 апрелдан 1500 га яқин дориларга икки фоизлик бож тўловлари киритилди. Бу шундоқ ҳам қиммат дорилар нархини янада ошириб юбормайдими?

    Авваллари бизда 1,2 фоизлик рўйхатга олиш харажати бор эди. У тўлов Жаҳон савдо ташкилотига кираётганимиз ва бундай тажриба бошқа давлатларда бўлмагани учун олиб ташланди. Ўрнига божхона тўлови шакллантирилди. Божхона тўлови бошқа давлатларда мавжуд. Масалан, Ҳиндистон ва Америкада 10 фоизгача. Ўзимизнинг қўшни давлатларда ҳам турлича. Афғонистонда 2–2,5 фоиз, Қозоғистонда 7-8 фоизгача божхона тўлови бор.

    Дорилар импортига бож тўлови киритиш нима беради? Биринчи ўринда, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш керак. Агар божхона тўловини киритсангиз, ЖСТга кирганингизда эътироз бўлмайди. Чунки бу тажриба бошқа давлатларда мавжуд. Масалан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотни Қозоғистонга ёки Россияга олиб кирадиган бўлсак, у ерда ҳам божхона тўловларини тўлашга тўғри келади. Лекин тўғри, бизда божхона англашувлари бор. Шу орқали тўловлар олиб ташланади. Бошқа давлатлар билан агар божхона бўйича қандайдир англашув бўлмаса, у тўловларни амалга оширишга тўғри келади.

    Шунинг учун аввалги 1,2 фоиз ўрнига, энди икки фоиз бўлмоқда. Бу дорилар нархи ошиб кетишига олиб келмайди. Чунки биз референт нархни ўзгартирганимиз йўқ.

    Ҳеч қайси дорининг референт нархи ошгани йўқ. Аксинча, ҳозир референт нархларни тушириш жараёни кетяпти.

    Ҳозирги кунда 8 000 га яқин рецептли дори воситалари бор. Уларнинг ҳар бири ўрганиб, тўғри-тўғри нархларни қўйишимиз керак бўлади.



    Шу йил 1 июлдан Ўзбекистонга импорт қилинган дори воситаларини фақат расмий дилерлар орқали ёки электрон ҳисоб-фактура асосида сотишга рухсат берилади. Бу ўзгариш ҳудудларда дорилар танқислигига олиб келмаслиги учун қандай чоралар кўриляпти?

    Бу тартиб ҳеч қандай танқисликка олиб келмайди. Чунки бизда дистрибюторлар етарлича. Ҳозирги кунда мамлакатда 370 дан ортиқ дистрибютор мавжуд. 2023 йилда уларнинг сони 580 га яқин эди. Икки йил ичида 200 тага камайди. Бунинг сабаби дистрибюторларни GDP сертификатини олишга мажбур қилдик. Яъни уларда дори сақлаш учун етарли шароит бўлиши керак. Дорини хоҳлаган жойда сақлаб бўлмайди. Бунда ҳарорат жуда ҳам муҳим, ўз талаблари бор. Дори сақлаш талабларини мажбурий киритиш орқали 200 дан ортиқ компания фаолиятини тўхтатдик. Бу чора дорилар сифатини таъминлайди.

    Дистрибюторлар сони ҳозир ҳам кўп. Ривожланган давлатларда 10 тага яқин йирик дистрибюторлар бўлади.

    Авваллари бизда улар нега кўп эди? Бир дистрибюторда омборхона бўлса, иккинчисида бўлмаган. У нариги дистрибютордан олиб, дорихонага сотган ва ўртада пул қилган. Бу биз учун қанчалик керак бизнес? Охир-оқибат маржаси кимга бориб ўтиради? Албатта, халққа. Бизга бу умуман керак эмас. Битта дистрибютор ёки расмий ваколатхона дориларни олиб кирдими, уни дорихонага сотишимиз ва дорихона буни реализациясини қилиши керак.

    Энди бориб-бориб бизда ҳам ривожланган давлатлардаги каби икки йўналишда консолидация кутилади. GDP ва GPP сертификатларини киритиш орқали жараён бир оз тезлашди. Дистрибюторлар бориб консолидация бўлади, яъни баъзилари бирлашади, катталашади ва сони камаяди. Дорихоналар ҳам худди шундай йўл тутади. Бориб-бориб тармоқли дорихоналарга ўтамиз. Чунки ривожланган давлатларни олинг, 20-30 та тармоқли дорихоналар бутун давлатни қоплайди.

    Бизга тармоқли дорихона нима учун керак, деган савол туғилади. Алоҳида-алоҳида дорихонадан тармоқли дорихона қанчалик муҳим? Тармоқли дорихона ҳажм ва обрў учун ишлайди. Бу икки муҳим омилдир. Сиз обрўни бузмаслик учун сифатни яхши етказиб беришингиз керак ва нархни арзон қилишингиз лозим. Қачонки, сиз ҳажмга ишласангиз, қанча кўп маҳсулот соцангиз, унинг нархини тушириш эҳтимоли бўлади. Агар дорилар ҳажм жиҳатдан жуда кам сотилаётган бўлса, албатта, маҳсулот нархи қиммат бўлади. Чунки ўз харажатингизни ундан қоплашингиз керак.

    Бизда бориб-бориб 20-30 тага яқин катта-катта тармоқлар пайдо бўлади. Яъни ўз филиаллари очилади. Улар сифатли дорини етказиб беради. Бизда мана шу жараён жадаллашди. Кўп дистрибюторлар менга телефон қилиб, “нима қилайлик, қандай маслаҳат берасиз, яқинда бизнесимизни йўқотишимиз мумкин”, дейди. Мен айтаман: “сизларнинг битта қиладиган ишларинг — бошқа дистрибюторлар билан бирлашишларинг лозим. Биринчи дистрибютордан олиб яна сотишни тўхтатишимиз керак. Чунки сизлар ўртада нимага пул қиляпсизлар? Тўғри, бу пуллар фойда ҳисобида чўнтакларингга келяпти. Лекин бунинг харажати халққа бориб ўтиряпти. Халққа бундан фойда йўқ, зарар. Шунинг учун биринчи олиб кирган дистрибютор дорихонага социн, дорихона уни реализациясини қилсин. Шунда ўртада ўйинчилар камаяди ва дорининг ҳам сифати ошади”.

    Янги тартиб кучга кирса, расмий импорт қилувчилар ва уларнинг дилерлари нархларни сунъий равишда оширмаслиги, монопол ҳолатдан фойдаланмаслиги қандай назорат қилинади?

    Айтиб ўтганимдек, бизда референт нарх регуляторикаси мавжуд. Қонунчилик орқали назорат қилинади. Биз ҳар доим дори нархини бошқа 10 та давлатни оламиз, ўрганамиз, уларда қандай нархлар, ўша айтгандек, ўртачасини олиб, кейин солиштириш механизми бор. Шу орқали у ерда ҳеч қандай нарх ўсиши кутилмайди. Тўғрисини айтсам, бу асосан нархни тушириш учун йўналтирилган.

    Сизга айтганимдек, ўртадаги дистрибюторлар керак эмас. Бизга битта дистрибютор олиб кириб, маҳсулотни дорихонага етказгани етарли. Ўртада яна 3–4 та дистрибютор ундан–бундан дори олиб, нархларни сунъий ошириши кимга керак? Ҳеч кимга. Халққа енгиллик яратишимиз, нархни тушириб, сифатли дори етказиб беришимиз керак. Асосий мақсадимиз дистрибюторларни кўпроқ қилиш орқали кимгадир бизнес яратиб бериш эмас.

    Abdulla Azizov  Uzpharmagency
    Абдулла Азизов  
    Фото: Uzpharmagency

    Айрим мутахассислар фикрича, дори воситаларини маркировкалаш қўшимча харажатлар талаб қилиб, нархларни тушириш ўрнига оширади. Бунга қандай муносабат билдирасиз? Маркировкалаш тартиби нега керак?

    Маркировка — жуда муҳим тизим. Ҳозир унинг барча имкониятларидан тўла-тўкис фойдалана олаётганимиз йўқ. Тизим тўлиқ ишлаши учун барча дорихоналар маркировкадан фойдаланиши керак. Шу йилнинг 1 сентябрь кунидан республикадаги барча дорихоналарга бу тартиб мажбурий бўлади.

    Аслида маркировка 2022 йилдан барча янги дори воситалари учун мажбурий. Дорихоналарда ҳам ҳамма ерда мажбурий. Фақат уларнинг омборларида мавжуд бўлган эски дориларга мажбурияти бўлмаган. Шунинг учун 2025 йил сентябрь ойидан бу мажбурийга айланади. Бу дегани барча дорихоналар маркировка ишлатиши шарт. Дорихона ёки дистрибюторга маркировкасиз дори воситаси сотиш ман этилади. Янги тартиб жорий этилгач, унинг ижросини жуда қаттиқ назоратга оламиз. Чунки бу бизга жуда кўп ютуқ беради.

    Биринчи ўринда, сохта дорилар кириб келишининг олди олинади. Авваллари бизда сохта дори жуда ҳам кўп бўлган. Ҳозирги кунда кескин камайиб кетган. Лекин кўпчилик буни ҳис қилмайди, нима бўлганини билмайди. Илгари дорилар қопда жуда кўп олиб келинган. Ҳамма хоҳлаган йўлда импорт қилган ва маркировка уриш шарт бўлмаган. Хоҳлаганича сотишган.

    “Док-1 Макс” сиропи кабими (мазкур дори сабаб Ўзбекистонда 68 нафар бола вафот этган)?

    “Док-1 Макс”га маркировка қўйилган бўлиши мумкин. У ерда масала маркировкаларга боғлиқ эмас. Сохта деганда контрабанда орқали олиб келинган дорини назарда тутяпман. Айтайлик, Қозоғистонда шифохона дори сотиб олди. Ўша дори беморга етиб бормайди-да, кўчага чиқаришади. Яъни коррупция орқали арзон нархда сотишади. Албатта, у дориларни Қозоғистонда сота олмайди. Чунки шифохонадан чиққан дорини сотиш мумкин эмас. Улар нима қилади? Ўзбекистонга ўтказади. Энди ўша дорилар бизга қандай шароитда, қанақа машинада етиб келади?

    Жуда ҳам кўп истеъмолчиларнинг дорилар самарасини йўқотиб қўйишидан хабари йўқ. Масалан, биотехнологик препаратларни олайлик. Ҳозирги кунда биотехнологик препаратлар онкология йўналишида кўп ишлатилади. Ярим соат ўзининг ҳароратидан бошқа ҳароратда сақланса, унинг самарадорлиги 50 фоизга пасаяди. Ярим соатнинг ўзи етади. Энди фараз қилинг, ўша дориларни иссиқ “фура”да олиб келди. Оддий аҳоли сотиб олади-да, фойдаланади. Кейин “нега таъсир қилмаяпти, демак бу дори менга тўғри келмас экан”, деб бошқасини харид қилади. Аслида у сифатини йўқотган дори. Маркировка контрабанданинг олдини олиш механизми бўлади.

    Менга яқинда биттаси савол берди: “2018 йилда импорт ҳажми 900 миллион бўлган экан. Ҳозирга келиб 1,7 миллиардга етибди. Бу жуда ҳам ёмон кўрсаткич”. Мен айтдим: “Аслида ичига кирсангиз бу жуда ҳам зўр кўрсаткич. Нима учун? Чунки биз импорт миқдорини тўғри кўрсатишни бошладик.

    Авваллари ҳеч ким назорат қилмаган. Шу сабаб дорихона дориларни хоҳлаганча сотган. Энди назорат механизми бор. Биз авваллари ҳам балким икки миллиардга импорт қилгандирмиз, уни билолмаганмиз. Энг ёмони, сифатсиз дорилар сотилган бўлиши мумкин. Ҳозир маркировка орқали сифатли дори етиб борганини биламиз. Яъни расмий, тўғри йўл билан олиб кирилганини тушунамиз. Маркировка ишлаб чиқарувчи томонидан урилганини биламиз. Маркаировкада ноёб кодлар бор, улар такрорланмайди. Шу боис, маҳсулот қаердан кимга етиб бораётганини билиб олиш мумкин.

    Иккинчи масала шундайки, ҳар бир ишлаб чиқарилган дорида битта серия бўлади. Агар маҳсулотда муаммо юзага келса, унинг бутун республикадаги сотувини бирдан тўхтатиш имкони бўлади. Масалан, “Док-1 Макс”даги каби ҳолатларда маркировка тизими тўлиқ ишлаётган бўлса, дори сериясини билсак, дорихоналарни текшира оламиз ва ўша маҳсулот сотувини дарров тўхтатишимиз мумкин. Яъни тизимни ёпишимиз мумкин. Шунда тизим чек ураётганда сотувни тўхтатиб қўйиши мумкин. “Буни сотиш мумкин эмас, мазкур серияда муаммо чиққан”, деган хабар келади.

    Учинчи масала, мазкур тизим орқали бутун Ўзбекистон бўйича қаерда нима сотилаётганини била оласиз. Масалан, қаердадир пандемия ёки эпидемия бўлса, қайсидир дорилар кўп сотилиши бошланади. Бу сизга сигнал бўладики, маълум ҳудудда дори камайиб кетган ва нархлар ошиб кетиши мумкин. Чунки тақчиллик шароитида дорихонани назорат қилиш қийин. Қўлда қимматроққа сотиш механизми бошланади. Биз мана шу тизимларни ишга тушириш орқали ҳамма ерда назорат ўрнатамиз, жараённи мониторинг қилиб борамиз. Туркия ва бошқа давлатларга бориб ўргандик, жуда ҳам кучли тизим. Буни охиригача етказсак, таъсирини халқ тўғридан-тўғри билмаса ҳам, нарх ва сифатда ўзгариш бўлишини сезади.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Маркировка ҳеч қачон дорилар нархларига тўғридан-тўғри таъсир қилувчи тизим эмас. Баъзилар “маркировка муҳри қўйилади-ку, у ҳам нарх ошишига таъсир қилади”, дейди. Бу нархга жуда кичкина миқдорда, кўринмайдиган даражада таъсир кўрсатиши мумкин, лекин унинг самараси катта бўлади.

    Маркировкаланмаган буюмларни кўрадиган бўлсангиз, улар умуман фармацевтикага боғлиқ бўлиши шарт эмас, ўша ерда ҳали ҳам контрабанда олиб келиш механизми кўп. Чунки назорат йўқ. Яъни маркировка — назорат механизми. У орқали ким сотиб олди, ким олиб кирди, қайси дистрибютор қайси аптекага сотди, кимга сотди — бутун занжирни била оласиз.

    Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 12 000 та дорихона фаолият юритмоқда. Ўтган йили уларнинг сони 13 500 та эди. Биз GPP сертификати олишни мажбурий қилдик ва натижада дорихоналар сони камая бошлади. Ҳозирги кунда 7000 дан ортиқ дорихонада шундай сертификат бор.

    Дорихоналарда бошқача ўзгаришлар бўлади. Масалан, кўпчилик Ўзбекистонда дорихона кўпми, деб сўрайди. Дорихона кўп деган хулосага қаердан келиб қолганмиз? Эътибор берсангиз, асосан шифохоналар олдига борганингизда 10 та дорихона туради. Кейин “ҳамма ер дорихона”, деймиз. Аслида у ерда умуман дорихона бўлиши керак эмас. Ривожланиб-ривожланиб, бизда худди шундоқ бўлади. Чунки ўша шифохонанинг ичидаги битта дорихона ҳаммасини таъминлаши лозим. Шунда атрофида умуман дорихона қолмайди.

    Лекин бизда энг муҳим масала — дорихона тўғри локацияларда жойлашган бўлиши керак. Масалан, ҳудудларга чиқсангиз, дорихона қаерда дейсиз-да, дори соти олиш учун 5 километр нарига боришга тўғри келади. Ёки битта кичкина хоначада дори сотиб ўтирибди. Сифат йўқ. Яъни ҳароратни таъминлаб бера олмайди.

    Бизда аҳолига етказиш керак: дорихонага кирганда ҳарорат иссиқ бўлса, у ердан дори сотиб олмаган маъқул. Чунки ҳароратга эътибор берилмаган жойда дорилар сифати йўқолади. Сифатсиз дори самарадорлиги тушиб кетади.

    GPP талаблари жорий этилгач, дорихоналар кенгаймоқда. Бу 2–3 та дорихона бирлашиши натижасида юз беряпти. Олдин, масалан, 20 метр квадрат жойни эгаллаган дорихоналар, ҳозир 200 метр квадрат. Мен Қорақалпоғистонга бориб, битта дорихонага кирдим, майдони — 600 метр квадрат. Жуда ҳам “удобний” қилган. Тадбиркор “мен жуда кўп дорихона қуришим шарт эмас экан. Бутун шароитни қилиб берганман, одамлар келиб, ҳақиқатан “оборот” катта”, деди. Аҳолига қулайлиги жуда ҳам зўр. Сифатини ҳам дарров биласиз. Ўша ерда ҳарорат жойида, назорат бор, сотувчилар муносабати ҳам яхши.

    Агар бир одам кичкина дорихона очиб қўйган бўлса, билингки у шифокор эмас. Кимнингдир дипломини олиб, ишлатиб юрибди. У эртага беморга нотўғри дориларни ҳам ёзиб бераверади.

    Ҳозир pharm.uz мобил иловамизни яратдик. Халқ унга кириб, дориларнинг референт нархларини кўриши мумкин. Маркировкасини ҳам текширса бўлади. Ҳатто дори қаердан сотиб олинганини билиш имконияти бор. Яъни қайси дистрибютордан, кимдан сотиб олинганигача иловада кўринади. Дори беморга ножўя таъсир қилса, илова орқали хабар бериши мумкин. Хабар тўғридан-тўғри марказга келиб тушади.

    Биласизми, “Док-1 Макс”да энг катта муаммо нима бўлган? Фожиа октябрь ойида юз берган бўлса, декабрдагина оммага етиб борган. Агар октябрда мобил иловамиз бўлганда ва дорининг ножўя таъсирини сезган одамлар бизга хабар берганда тезроқ билган бўлардик. Декабрнинг охиригача кутмасдик. Октябрнинг охирида, балки ноябрда бўлса ҳам қарорни қабул қилиб, дорининг ножўя таъсирини тезроқ тўхтатган бўлардик. Кўп одамлар ҳаётини сақлаб қолган бўлардик.

    Pharm.uz иловаси яратилди. Энди бемор иловага мобил қурилма камераси орқали маркировкага кириб, дорининг ножўя таъсири ҳақида шикоят ёзиши мумкин. Қайси дорихонадан олганини ҳам харитадан кўрсатиб қўйса бўлади. Хабар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига келади ва у ерда тезда ўрганилади, чоралар кўрилади. Илова ҳозир тўлиқ ишлаяпти.

    Skrinshot: Pharm.uz ilovasi koъrinishi
    Скриншот: Pharm.uz иловаси кўриниши

    Ҳар бир фуқарода дорихонага кириб, референт нархини текширганда дорилар қиймати белгиланган чегарадан қори бўлса, “нега қиммат нархда сотиляпти”, дейишга ҳақи бор. Масалан, дорихонага кирди, кўриниб турибдики сифат яхши эмас, дорилар ерда ётибди ёки ҳарорат иссиқ. Ўша ҳақида ҳам мурожаат қилиши мумкин: “мана шу дорихонада муаммо бор, сифат яхши эмас”. Кейин биз уни бориб, назорат қиламиз.

    Бизни дорихоначилар ҳам тушуниши керак. “Сизлар бизни қийнамоқчисизлар”, деб ўйлашади. Аслида мақсадимиз дорихоначиларни қийнаш эмас. Дорихона бу ижтимоий соҳалигини ҳамма тушуниши керак. Бу бизнес соҳа эмас, ижтимоий соҳа. Тўғридан-тўғри халқнинг соғлиғи билан боғлиқ соҳа. Бунга фақат чидаганлар кириши керак. Соғлиқ билан тўғридан-тўғри ишлашни билган одам кириши зарур. Дорихона соҳасига миллиардер бўлиб кетаман деган одам кириши керак эмас.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    19 июн, 18:12   Изоҳ (0)   740
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Абдулла Азизов#дори-дармон#фармацевтика#дорихона#маркировка#соғлиқни сақлаш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Россия ва Украина ўртасида низо бошланганда инфляция ошиб кетишини билгандик» — Абдулла Азизов IT‘даги муаммолар, инфляция ва ошиб бораётган нархлар ҳақида

    07.06.2022, 12:22

    ЖССТ Ўзбекистонда «Док-1 Макс» дорисидан болалар ўлгани юзасидан муносабат билдирди

    30.12.2022, 21:46

    Абдулла Азизов Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди

    27.10.2023, 10:53

    Ўзбекистонда “Док-1 Макс” воқеаси такрорланиши мумкинми? Масъуллар жавоб берди

    02.02.2024, 23:55

    “Халқнинг фармацевтларга, ўзининг фарм бозорига ишончи йўқ эди, лекин бори ҳам йўқолди” — журналист 

    04.02.2024, 10:15

    “Шифокорларнинг дорихона ва фармчилар билан келишиб, дори ёзиш амалиётига қандай чек қўйиш мумкин?” — журналист

    05.02.2024, 00:30

    “Док-1 Макс” иши: апелляция инстанцияси дастлабки ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди

    03.07.2024, 16:00

    Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига янги ўринбосар тайинланди

    15.10.2024, 10:40

    “Док-1 Mакс” дорилари сабаб ногирон бўлиб қолган болаларга тиббий ёрдам кўрсатяпмиз” — соғлиқни сақлаш вазири 

    21.10.2024, 17:34
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик аёл эрига гиёҳванд моддалар сотиб олиш учун иш жойидан 260 минг доллар ўғирлади

    Дунё | 19 июн, 23:55

    “ChatGPT’дан фойдаланиш инсоннинг ақлий қобилиятларини пасайтиради” — тадқиқот

    Дунё | 19 июн, 23:45

    “АҚШ ва Эрон Исроил ҳужумлари бошланганидан сўнг бевосита музокаралар олиб борган” — ОАВ

    Дунё | 19 июн, 23:35

    CBS: Трамп Фордодаги уран бойитиш марказига зарба бериши мумкин 

    Дунё | 19 июн, 23:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди

    Спорт | 19 июн, 23:15

    Адолат қарор топди: қашқадарёлик фермернинг банк сотиб юборган ҳайдов трактори қайтариб бериладиган бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:15

    “Дарё” дайжести: 19 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.