• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда блогерлар мажбуриятлари енгиллаштирилади

    Ўзбекистонда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари, медиа соҳаси экспертлари иштирокида соҳани тартибга солувчи тўғридан тўғри амал қиладиган яхлит қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда 7 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасида онлайн-платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқлари, соҳада юзага келаётган ижтимоий муносабатлар, замонавий чақириқлар муҳокамасига бағишланган давра суҳбатида маълум қилинди.

    Фото: Олий Мажлис қонунчилик палатаси

    Давра суҳбатида Ўзбекистонда ҳозир очиқлик сиёсати даврида интернет ва ижтимоий тармоқлар фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини тезкор қондириш, жамиятдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишда муҳим воситага айланиб бораётгани таъкидланди. Ушбу шароитда онлайн платформалар фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қонун асосида аниқ мустаҳкамлаб қўйишнинг аҳамияти борасида мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

    Шу муносабат билан, тадбирда иштирок этган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакиллари томонидан қатор давлат ва жамоат ташкилотлари, медиа соҳаси экспертлари иштирокида соҳани тартибга солувчи тўғридан тўғри амал қиладиган яхлит қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани маълум қилинди.

    Билдирилишича, лойиҳанинг мақсади — фуқароларнинг онлайн платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқларини қонун даражасида белгилаш, уларни ёлғон ахборот, нафрат уйғотувчи, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи ноқонуний контентлардан ҳимоя қилишдан иборат.

    Унда онлайн платформалар соҳасидаги амалдаги қонунчилик сезиларли либераллаштирилиб, тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган қатор нормалар назарда тутилган бўлиб, уларнинг қабул қилиниши энг аввало:

    • онлайн платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқларини қонун даражасида мустаҳкамлаш;
    • интернет тармоғида ахборот тарқатиш тартиблари борасида ҳуқуқий аниқлик ва изчилликни таъминлаш;
    • онлайн платформалар ва веб-сайт эгалари учун Ўзбекистонда фаолият юритишнинг аниқ шартларини белгилаш, уларнинг бизнес моделлари учун шарт-шароитларни аниқ прогнозлаш имкониятини яратиш;
    • ахборот соҳаси иштирокчилари, жумладан, онлайн платформалар, блогерлар, инфлюенсерлар ҳамда соҳани тартибга солувчи давлат органлари ўртасида ўзаро мулоқот ва конструктив ҳамкорлик учун ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш;
    • интернетдан фойдаланиш хавфсизлиги даражасини ошириш, болалар соғлиғига хавф солувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича аниқ механизмларни яратиш;
    • фойдаланувчилар ўз шаън ва қадр-қимматини камситувчи маълумотлардан ҳимояланиш борасида ҳуқуқий кафолатларга ва зарур ҳолларда ваколатли органнинг кўмагидан фойдаланиш имкониятини яратади.

    Маълум қилинишича, қонун лойиҳасида инфлюенсер ва блогерлар масъулияти ажратилиб, блогерлар мажбуриятлари сезиларли енгиллаштирилмоқда.

    Давра суҳбатида лойиҳа билан киритилаётган янги ҳуқуқий институтлар батафсил кўриб чиқилди ва уни жамоатчилик муҳокамасига қўйиш тўғрисида хулосага келинди.

    Ўзбекистонда блогерлар фаолияти қандай тартибга солинади? 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Айни пайтда Ўзбекистонда блогерлар фаолияти тўғридан тўғри алоҳида қонун билан эмас, балки мавжуд ахборот ва интернет соҳасидаги умумий қонунчилик асосида тартибга солинади. Жумладан, ОАВ фаолиятини тартибга солувчи “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун мавжуд. Блогерлар расмий равишда ОАВ деб ҳисобланмайди, аммо улар оммага ахборот тарқатгани сабабли айрим ҳолларда ОАВларга қўйилган масъулиятлар блогерларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

    “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга биноан, интернетда ахборот тарқатаётган ҳар қандай шахс, шу жумладан, блогерлар ҳам қонунга зид бўлмаган контентни тарқатиши, шахсий ҳаёт дахлсизлигига риоя қилиши, ёлғон ёки тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслиги лозим. Адлия вазирлиги, АОКА томонидан эълон қилинадиган тартиб ва кўрсатмаларда блогерлар ҳам эслатиб ўтилади.

    Агар блогерлар мунтазам даромад топса (реклама, ҳомийлик ва ҳ.к.), улар солиқ тўлаш мажбуриятига ҳам эга бўлади.

    8 май, 11:39   Изоҳ (0)   2664
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #блогерлар#медиа соҳаси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давлат солиқ қўмитаси: ижтимоий тармоқларда реклама орқали пул топаётганлар солиқ тўлаши шарт

    12.06.2019, 19:13

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати: Баъзи давлат идоралари ҳанузгача ОАВ ва блогерлар билан мулоқотга тайёр эмас

    30.08.2019, 09:03

    ОАВни қўллаб-қувватлаш бўйича янги фонд қошида жамоатчилик кенгаши тузилмоқда

    30.01.2020, 10:08

    Комил Алламжонов ОАВ ва блогерларга солиқ имтиёзлари беришни таклиф қилди

    10.04.2020, 21:57

    Журналистлар учун ижодий танлов: «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»

    08.09.2020, 19:41

    Ўзбекистонда блогерлар солиқ тўлайдими?

    27.01.2021, 12:22

    Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига табрик йўллади

    26.06.2021, 21:10

    Шавкат Мирзиёев ОАВ ходимларини байрам билан табриклади

    27.06.2022, 19:11

    “Ахборот очиқлиги ва сўз эркинлиги ортга қайтмас жараён” – журналист Бобур Алихонов Конституцияда ОАВ фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланаётгани ҳақи...

    28.02.2023, 12:33

    Мухлиса Азизова: “Шовқинли замонамизда муҳим мавзуларга санъат орқали эътибор қаратиш зарур”

    03.03.2024, 21:15

    Пул учун ҳамма нарсага тайёр, оилабузар ва эркакшунос блогерлар: улар жамият учун қанчалик хатарли? (видео)

    27 январ, 19:00

    Шерзод Асадов Президент Администрацияси штат бирликларида қисқартириш бўлиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

    7 феврал, 17:08

    Ангрен кўмир кони захираси 1 млрд тоннадан ортиқ экани маълум бўлди

    19 феврал, 16:55

    “Анҳор” ва “Наврўз” боғлари қайта қурилмайди

    20 феврал, 21:00

    Баҳорда “Ёшлар яшил боғлари” ташкил этилиб, 300 мингта дарахт кўчатлари экилади

    27 феврал, 20:20

    Қозоғистонда блогерлар 151 минг доллар солиқ тўлади

    5 март, 17:30

    Бухорода ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2024 йилда 71,6 триллион сўмга етди

    6 март, 23:28

    Озода Нурсаидованинг клипи сёмкасида ногиронга айланган актриса воқеаси. Аслида нима бўлганди?

    12 март, 12:50

    Ўзбекистонда экофаоллар учун махсус унвон таъсис этилди

    19 март, 20:15

    Тиктокер ва блогерлар рўйхатда йўқ: 30 ёшга тўлмасдан энг бадавлат тадбиркорларга айланган зумерлар

    17 апрел, 11:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.