Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди.

Давлат раҳбари Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммитида иштирок этади.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, бўлажак тадбирда кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади. Якунда қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Шавкат Мирзиёев Хитой раиси билан ҳам музокара ўтказади.
Бу форматдаги биринчи саммит Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2023 йил май ойида Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)