• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев 6 та давлатдан янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди (фото)

    6 март куни хорижий давлатларнинг мамлакатга янги тайинланган элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев фавқулодда ва мухтор элчилар – Миср Араб Республикасидан Тамер Фатхи, Италиядан Пергабриел Пападиа де Боттини, Қирғиз Республикасидан Дуйшонқул Чотонов, Беларусь Республикасидан Александр Огородников, Грузиядан Давид Котария ва Туркиядан Уфук Улуташнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Давлат раҳбари дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини Янги Ўзбекистондаги шарафли миссияси бошлангани билан табриклади.

    Дунёда зиддиятлар кескинлашиб, геосиёсий рақобат кучайиб бораётган ҳозирги даврда дўст давлатларнинг бир-бирини қўллаб-қувватлаши ҳар қачонгидан ҳам муҳим экани таъкидланди. Бундай шароитда Ўзбекистон ўзининг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати билан ўзаро ҳурмат ва дўстликни мустаҳкамлаб, дунёнинг барча минтақаларидаги давлатлар, халқаро ташкилотлар ва глобал молиявий институтлар билан амалий шерикликни ривожлантирмоқда.

    Президент умумий сиёсий ирода туфайли Марказий Осиё яхши қўшничилик, ишонч ва интеграция минтақасига айланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Жорий йилда Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларида раислик қилмоқда ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган тарихий саммитга тайёргарлик кўрмоқда. Бўлаётган жадал ўзгаришлар туфайли минтақамизга қизиқиш тобора ортиб, "Марказий Осиё плюс" мулоқот майдони кенгайиб бораётгани таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жорий йил апрель ойида мамлакатда "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити, май ойида эса "Марказий Осиё - Кўрфаз араб мамлакатлари" форматидаги иккинчи учрашув бўлиб ўтади. Кейинги йилларда Ўзбекистон ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида 11 та резолюция қабул қилингани алоҳида қайд этилди.

    Жорий йилда мамлакатда Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси ва ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши, 2027 йилда Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилиши ҳам давлатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи тобора ортиб бораётганини тасдиқлайди. Ўтган йили жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажми 35 миллиард долларни ташкил этиб, экспорт 27 миллиард доллардан ошган. Янги инновацион форматда ўтказиладиган Тошкент инвестиция форумига тайёргарлик кўрилмоқда.

    Ислоҳотларимиздан кўзланган асосий мақсад - ҳар бир инсон манфаатларини таъминлаш ва аҳоли даромадларини ошириш, "келажак иқтисодиёти" ва илғор инфратузилмани барпо этиш, жозибадор инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашдан иборат. "Ўзбекистон - 2030" стратегияси доирасида белгилаб олган улкан мақсад ва режаларимизни амалга ошириш учун бизда етарли салоҳият ва имкониятлар, энг муҳими, кучли интилиш ва сиёсий ирода бор, деди Шавкат Мирзиёев.

    Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлагани учун дипломатик миссиялар раҳбарлари вакиллик қилаётган мамлакатлар ҳукуматларига миннатдорлик билдирилди. Давлат раҳбари Миср Араб Республикаси элчисига мурожаат қилар экан, ушбу мамлакат Ўзбекистоннинг Яқин Шарқдаги ишончли ҳамкори эканини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Сиёсий маслаҳатлашувлар мунтазам равишда ўтказилмоқда. Ўтган йили Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, 3 та йирик бизнес форуми муваффақиятли ўтказилди. Икки мамлакат етакчи компанияларининг кооперацияси кенгаймоқда. Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг мамлакатимизга ташрифи икки томонлама муносабатларда янги даврни бошлашда муҳим воқеа бўлиши таъкидланди.

    Мисрнинг етакчи ташкилотлари ва компаниялари иштирокида энергетика, кимё, қишлоқ хўжалиги, геология, туризм, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари қайд этилди.

    Давлат раҳбари Араб давлатлари лигасининг яқинда ўтган саммитида Миср Президенти томонидан илгари сурилган Ғазони тиклаш режасини қабул қилиш ташаббусини юқори баҳолади.

    Ўзбекистон етакчиси Италия улкан сиёсий ва иқтисодий салоҳиятга эга муҳим стратегик шерик эканини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бугунги кунда Италия компаниялари билан "яшил" энергетика, кимё, машинасозлик, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, таълим ва туризм соҳаларида йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

    Ташқи ишлар вазирларининг "Италия - Марказий Осиё" форматидаги мулоқоти давом этмоқда. Турин политехника  ва Пиза университетларининг Тошкент шаҳридаги филиали самарали фаолият юритмоқда.

    Ўтган йили биринчи марта етакчи олий таълим муассасалари форуми ўтказилди. Яқинда Рим ва Виарежио шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Яқин кунларда Ҳукуматлараро ишчи гуруҳ йиғилиши ва бизнес форуми, Ломбардия губернаторининг Ўзбекистонга ташрифи ҳамда Ҳудудлар кенгаши бўлиб ўтади. Бундан ташқари, қўшма инвестиция фондини ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди. Италия Бош вазирининг мамлакатга жавоб ташрифини ташкил этиш асосий вазифа этиб белгиланди.

    Қирғизистон Ўзбекистоннинг яқин қўшниси ва стратегик шеригидир.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми 4 баробар ортди, қўшма корхоналар сони 300 тага етди. Ҳудудларда автомобиль заводи, тўқимачилик фабрикалари, тиббиёт марказлари, агрокластерлар ишга тушди.

    Ўтган йил декабрь ойида "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўли қурилиши бошлангани муҳим тарихий воқеа бўлди.

    Шу ойда Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон етакчилари иштирокида уч томонлама саммит бўлиб ўтади. Ҳукуматлараро ва парламентлараро комиссиялар, Ҳудудлараро форум ва Ишбилармонлар кенгаши фаолияти натижадорлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

    Кейинги йилларда Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўтган йил февраль ойида Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг мамлакатимизга расмий ташрифи кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қўшимча суръат бағишлади.

    Товар айирбошлаш ҳажми изчил ортиб бормоқда, қўшма корхоналар сони 240 тага етди. Яқин кунларда сиёсий маслаҳатлашувлар, Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва ишбилармонлик тадбирлари бўлиб ўтади. Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги, электротехника, енгил саноат, соғлиқни сақлаш, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида кооперацияни кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.

    Ҳудудлараро, тиббиёт ва таълим форумларини самарали ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.

    Ўзбекистон президенти Грузия Жанубий Кавказдаги ишончли ҳамкоримиз эканини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўтган йили товар айирбошлаш 50 фоизга ошди. Юк ташиш ҳажми ортмоқда, банк соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда.

    Ҳукуматлар ва парламентлар даражасидаги алоқалар фаоллашди, маданий ва туризм алмашинувлари кенгаймоқда.

    Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг куни кеча Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи якунлари икки томонлама муносабатлар ривожида янги босқич бўлишига ишонч билдирилди.

    Товар айирбошлашни янада ошириш, логистика ва транзит, туризм, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик соҳаларида кооперацияни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилда ҳудудлар бизнес форуми, миллий маҳсулотлар ярмаркаси, маданият кунларини ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.

    Давлатимиз раҳбари Туркия элчисига мурожаат қилар экан, фаол сиёсий мулоқот туфайли икки томонлама муносабатлар кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарилганини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўтган йили товар айирбошлаш 3 миллиард долларга, ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 2 миллиард долларга, қўшма корхоналар сони 2 мингтага етди. Туркиянинг етакчи компаниялари билан иқтисодиётнинг устувор тармоқларида йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Тошкентда Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилмоқда.

    Янги истиқболли йўналишлар ва аниқ лойиҳаларни илгари суриш мақсадида жорий йилда Ўзбекистонда олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.

    Маросим якунида давлатимиз раҳбари янги тайинланган элчиларга шарафли ва масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади, шерикликни мустаҳкамлаш учун мавжуд барча имкониятлардан самарали фойдаланишга чақирди, ҳудудлар ва хусусий бизнес вакиллари билан фаол ҳамкорлик қилишни тавсия қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўз навбатида, дипломатлар самимий қабул ва самарали фаолияти учун яратилган шароитларга миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни фаол илгари суриш йўлида ўзларининг бутун профессионал тажрибаси ва билимидан фойдаланишга тайёр эканини таъкидладилар.

    6 март, 16:40   Изоҳ (0)   2801
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #элчи#ёрлиқ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олмалиқда иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига Damas ва трактор топширилди

    29.04.2019, 22:55

    Зеленский ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни 90 кунга узайтириш бўйича қонун лойиҳасини Радага тақдим этди

    14 январ, 21:05

    “Криштиану Роналдуга мухлислик қилади”. Замонавий корейс сериалларининг энг келишган актёрлари

    22 январ, 13:18

    “Толибон” АҚШ қуролларини қайтаришдан бош тортди — ОАВ

    22 январ, 11:10

    Икки шаҳзодага хотин бўлган Севинч бека. Амир Темурни Хоразмга бир неча бор юриш қилишга мажбур қилган малика ҳикояси

    24 январ, 12:00

    Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Альбаниядаги биринчи элчиси этиб тайинланди

    31 январ, 18:59

    Ўзини ҳақорат қилаётганларни жавобгарликка тортмоқчи бўлаётган Алишер Қодиров, МТРКга қарашли телеканалларда ўзгарган раҳбарлар, фаолияти тугатиладиган Ипакчилик в...

    31 январ, 22:30

    Ўрта асрлардаги “киллерлар”: қўрқинчли суиқасдларни амалга оширган ҳашшошийларнинг сирли тарихи

    6 феврал, 17:50

    Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Исландиядаги элчиси этиб тайинланди

    7 феврал, 18:10

    Gentra'ни одамларга қарата ҳайдаган ҳайдовчи, қамоқда эҳтиётсизлик оқибатида бармоқларидан айрилган собиқ МХХ амалдори, “конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар ус...

    7 феврал, 22:35

    “No Alcohol”. Саудия Арабистони шаҳзодаси Жаҳон чемпионати пайтида спиртли ичимликлар сотилмаслигини маълум қилди

    13 феврал, 09:22

    Ўзбекистон элчиси Литва президентига ишонч ёрлиқларини топширди 

    13 феврал, 19:35

    АҚШ, Украина ва Россия вакиллари музокаралар учун Саудия Арабистонига етиб келди

    17 феврал, 11:16

    Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035—2036 йилларда доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди

    22 феврал, 18:06

    АҚШ ва Ўзбекистон Марказий Осиё хавфсизлиги бўйича ҳамкорликни мустаҳкамламоқчи 

    24 феврал, 16:29

    Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Малтадаги биринчи элчиси этиб тайинланди

    2 март, 13:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.