• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    “Менимча, Ўзбекистонда автомобиль монополияси пайдо бўлиш эҳтимоли энди йўқ” — BYD компанияси масъули

    BYD Марказий Осиё бошқарув директори Иван Сао фикрича, Ўзбекистонда автомобиль монополияси юзага келиш эҳтимоли йўқ. Бу ҳақда Хитой компанияси вакили “Дарё” мухбирига берган интервьюсида ўз мулоҳазаларини билдирди. 

    Ivan Sao
    Иван Сао
    Фото: “Дарё”

    Тошкент шаҳрида IV халқаро инвестиция форуми давом этмоқда. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил этган тадбирда Ўзбекистонга сармоялар киритиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

    Foto: Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi
    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    Форум панел сессияларидан бири саноат, жумладан замонавий автомобиллар ишлаб чиқариш мавзусида кечди. Мулоқотда қатнашган BYD Марказий Осиё бошқарув директори Иван Сао “Дарё” мухбирига интервью берди.

    Унинг айтишича, компания 2024 йилда Ўзбекистонда заводини очган бўлиб, ҳозиргача 10 минг донадан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарган. Ўтган йили мамлакат бозорида жами 30-35 минг дона BYD автомобиллари сотилган. 

    Foto: Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi
    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    “Ҳозирги кунда бизда иккита локал ишлаб чиқарилган модел мавжуд. Шу йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда учинчи моделни ҳам тақдим этамиз. Биз ҳозирча фақатгина айрим моделларни импорт қиляпмиз — улар ҳали локаллаштирилмаган ёки бу ерда ишлаб чиқарилмаган. Булар умумий режалаштирилган йиллик ҳажмнинг тахминан учдан бир қисмини ёки ундан ҳам камини ташкил этади. BYD машиналарида ўзбек тилидаги овозли ёрдамчи функцияси ишлаб чиқилмоқда. У 2025 йил сентябрда ишга туширилиши кутиляпти”, деди Хитой компанияси расмийси.

    Иван Сао BYD заводи Ўзбекистонда йилига 50 минг автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эгалигини таъкидлади.

    “Ҳозирда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш босқичидамиз. 2025 йил давомида тахминан 20–25 минг донагача электромобиль ишлаб чиқаришимиз мумкин. Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобилларни қўшни мамлакатларга экспорт қилиш имкониятларини ҳам ўрганмоқдамиз. Бу бўйича ҳозир Ўзбекистондаги шерикларимиз билан биргаликда иш олиб бораяпмиз”, деди у.
    Foto: Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi
    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    Иван Сао фикрини давом эттирар экан, Ўзбекистонда автомобиль бозорида монополияга ўрин қолмаганига урғу берди.

    “Мамлакат очилаётганини кўряпмиз. Фақат 2024 ва 2025 йилларда Ўзбекистонга келган брендлар сонига қаранг. Менимча, шу йилнинг ўзида деярли барча Хитой автомобиль брендлари Ўзбекистонга кириб келади. Демак, бозор очилади, ҳалол рақобат бўлади. Харидорлар учун танлов кенгаймоқда — ички ёнув двигателли автомобиллар ҳам, электромобиллар ҳам, гибрид машиналар ҳам турли ишлаб чиқарувчилардан таклиф қилиняпти. Технологиялар ҳам ривожланмоқда. Масалан, биз бу ерда ўзбек тилидаги интерфейсни жорий қилган биринчи компаниямиз, энди бошқа компаниялар ҳам шундай функцияларни киритишмоқда. Кун сайин янги ишлаб чиқарувчилар кириб келяпти ва маҳаллий истеъмолчилар учун ҳам яхшироқ тажриба яратишади. Шу жиҳатдан, Ўзбекистонда монополия бўлиш эҳтимоли йўқ. Бозорда турли брендлар рақобат қилишни бошлайди”, деди BYD вакили.
    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Шу билан бирга, Иван Сао BYD’нинг бозордаги устун жиҳатлари ҳақида ҳам гапирди.

    “Бизда бир нечта устунликлар бор. Биринчиси, BYD катта миқёсли бизнесга эга. Ўтган йили тўрт миллион донадан ортиқ автомобиль ишлаб чиқардик ва сотдик. Бу йил дунё бўйича беш миллион автомобиль ишлаб чиқаришни мўлжаллаяпмиз. Бундай улкан миқёсли ишлаб чиқариш бизга маҳсулот таннархини рақобатбардош даражада назорат қилиш имконини беради.

    Иккинчиси, катта ишлаб чиқариш қуввати туфайли BYD таъминот занжирини тўлиқ вертикал интеграция қила олади. Автомобильларимиздаги батареялар, микросхемалардан тортиб энг кичик қисмларгача 80 фоизини ўзимиз ишлаб чиқарамиз. Шу боис биз техник жиҳатдан бошқа рақобатчилардан 3–5 йилга илгарилаб кетганмиз.

    Учинчиси, локализация стратегиясига қаттиқ ишонамиз. Қайси бозорга кирмайлик, ўша бозор талабларига мослаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарамиз. Бу эса нархнинг арзонлиги, технологиянинг илғорлиги ва машинада қулайлик даражасининг юқорилигини таъминлайди. Шу туфайли BYD бозорда кучли ўрнига эга бўлади”, дея фикр билдирди хитойлик вакил.

    Халқаро инвестиция форуми 12 июнь куни якунланади. Тошкент шаҳри маҳаллий ва хорижлик йирик инвесторлар, ҳукуматлар, молия институтлари ва бизнес вакилларидан иборат 8 мингдан зиёд иштирокчига мезбонлик қилмоқда. Тадбир доирасида Ўзбекистон саноати ва инвестиция салоҳиятини кўрсатувчи илк Миллий кўргазма очилган. Унда ўндан ортиқ соҳалар бўйича 90 та компания ўз маҳсулотларини тақдим этяпти.

    Аввалроқ BYD e2 электромобилининг расмий нархи бозордагидан қимматлиги эътирозларга сабаб бўлганди.

    Маълумот учун, BYD Uzbekistan Factory заводи Жиззах шаҳрида “Ўзавтосаноат” АЖ ва BYD Europe B.V. ҳамкорлигида очилган. Заводда электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилаётгани маълум қилинган. Лойиҳа қиймати 122,6 миллион доллар бўлиб, шундан 4 миллион доллари “Ўзавтосаноат” маблағлари, 17,6 миллион доллари тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан қопланиши белгиланган. Лойиҳа доирасида 2023—2024 йилларда 50 минг дона BYD ишлаб чиқариш кўзда тутилганди. Бироқ Иван Cао айтганидек, шу пайтгача ишлаб чиқарилган автомобиллар сони 10 минг дона атрофида бўлган.

    11 июн, 17:28   Изоҳ (0)   2595
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #BYD#Ўзбекистон#Марказий Осиё#электромобиль#автомобиль#Иван Сао

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Хитойда биринчи, дунёда иккинчи» — Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин бўлган BYD компанияси ҳақида нималар маълум?

    22.02.2022, 21:09

    Хитой автомобиллари UzAuto монополиясига барҳам берадими?

    02.03.2023, 17:36

    Марказий Осиё—Хитой 4-вазирлар учрашуви ўтказилди

    28.04.2023, 09:08

     Пойтахтимизда BYD YUNUSOBOD дилерлик марказининг тантанали очилиши бўлиб ўтди

    19.07.2023, 10:30

    “Бир макон, бир йўл” имкониятми ёки тузоқ?

    21.10.2023, 19:25

    Ўзбекистонда илк бор 4G Cloud ахборот-кўнгилочар функцияси яратилди

    23.10.2023, 10:54

    Шавкат Мирзиёев BYD компанияси президенти билан учрашди. Нималар муҳокама қилинди?

    27.06.2024, 15:44

    Марказий Осиё давлатлари Россия билан иқтисодий алоқаларни кенгайтириши ортидан санкцияларга дучор бўладими?

    02.07.2024, 12:53

    Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

    03.07.2024, 19:02

    Абени енгган Диёра, Олимпиададаги энг яхши натижа, Суперлигада янги чемпион — ўзбек спортида 2024 йилнинг энг ёрқин воқеалари

    29.12.2024, 14:15

    Ўзбекистонда 1 майдан утилизация йиғими фақат электромобиллар учун ундирилади 

    8 апрел, 13:52

    Тошкентда Zeekr электромобили ёниб кетди (видео) 

    10 апрел, 10:38

    Leapmotor’га шартли равишда автомобилларини сотишга рухсат берилди

    14 апрел, 23:25

    Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

    9 май, 19:51

    10 май, 18:30

    Қашқадарёда йил бошидан буён вояга етмаганлар томонидан 69 марта автотранспорт воситаларини бошқариш ҳолатлари аниқланди

    14 май, 22:15

    АҚШдаги Хитой қуёш панеллари инверторларида яширин алоқа қурилмалари топилди

    16 май, 10:52

    Хитойнинг энг йирик портларидан бирига Тошкентдан биринчи поезд жўнаб кетди 

    21 май, 20:10

    Ўзбекистонда 4 ойда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

    22 май, 22:30

    Фарғонада Nexia ҳайдовчиси босиб кетган велосипеддаги 12 ёшли бола вафот этди (видео)

    23 май, 18:35

    Бразилия прокуратураси BYDʼни судга берди

    28 май, 16:03

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    5 июн, 00:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    6 июн, 13:54

    Ўзбекистон президенти ташриф буюрган Ўзбекистон-Қатар баҳсидан фотогалерея

    11 июн, 00:33
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Стоматолог огоҳлантирди: тиш муаммолари ортиқча вазнни келтириб чиқаради

    Лайфстайл | 12 июн, 23:50

    Бўстонлиқда ярим тунда дўконга ўғирликка тушган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 12 июн, 23:35

    Кети Перри ва Орландо Блум 6 йиллик муносабатларидан сўнг ажралишга қарор қилишди

    Лайфстайл | 12 июн, 23:31

    Хитойда кунига 200 марта “отжимания” қилаётган 92 ёшли аёл барчани ҳайратга солмоқда

    Дунё | 12 июн, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.