• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +30°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Афғонистондан Марказий Осиёга таҳдидлар кўлами камаймаган” — сиёсатшунос

    Жорий йилнинг октябрь ойи бошида қўшни Афғонистонда кучли зилзила содир бўлди. Маълумотларга кўра, ушбу табиий офат оқибатида 2 мингдан ортиқ инсон қурбон бўлган, 6 та қишлоқ бутунлай вайрон бўлган.

    “Дарё” қўшни Афғонистондаги ижтимоий вазият, дунё ҳамжамиятининг Афғонистонга эътиборсизлиги, “Толибон”нинг сиёсий қадамлари тўғрисида сиёсатшунос Фарҳод Толипов билан суҳбатлашди.

    – Октябрь ойида Афғонистонда юз берган зилзила шундоқ ҳам гуманитар инқироз кўчасидаги афғон халқини жуда оғир ҳолатга солиб қўйди. Нега Афғонистондаги вазиятни жаҳон ҳамжамияти эътиборсиз қолдирмоқда?

    – Ҳа, айрим олимлар Афғонистон халқаро кун тартибидан четда қолиб, иккинчи-учинчи даражали муаммога айланди, деб айтишмоқда. Бошқалар бўлса, ундай эмас деб ҳисоблайди. Ҳар икки фикрнинг ҳам ўзига яраша мантиғи бор. Сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Бош Ассамблеясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида Афғонистонга алоҳида тўхталиб, халқаро ҳамжамият эътиборини қаратишга ҳаракат қилди. Албатта, Ўзбекистон учун қўшни мамлакат ҳисобланган Афғонистон муаммосини бир четга суриш мумкин эмас. Тўғри, Афғонистонга гуманитар ёрдам берилмоқда. Мисол учун, Ўзбекистоннинг ўзи ҳам зилзила содир бўлганда ёрдам юборди. Лекин Афғонистонни бошқа дунёдаги муаммолар билан тенг кўриб бўлмайди. Чунки Афғонистонга ўхшаш гуманитар ёрдамга муҳтож ўлкалар ҳам бор. 

    Тўғри, октябрь ойи бошида рўй берган зилзила бу ҳудуддаги гуманитар инқирозни янада кучайтириб юборди. Умид қиламизки, халқаро ҳамжамият Афғонистондаги вазиятга яна эътибор қаратади. Ҳар ҳолда қўшни Ўзбекистон қўлидан келганича Афғонистонга ёрдам бермоқда.

    – Биламизки, Афғонистоннинг хориждаги активлари музлатиб қўйилган. Аммо “Толибон” шу вақтгача ниманинг ҳисобига кун кўриб келмоқда?

    – Бу биз учун бош қотирадиган масала. Ушбу масалада қандайдир сир яширингандек. Афғонистоннинг собиқ ҳукуматига тегишли бўлган маблағлар АҚШ банкларида музлатиб қўйилган. Ҳозир Афғонистоннинг иқтисодий ҳолати унчалик ҳам яхши эмас. Унда “Толибон” ниманинг ҳисобига яшаб келмоқда, деган бир табиий савол туғилади. Чунки давлатни бошқариш ва иқтисодни йўлга қўйиш учун пул керак. Бу масалада биронта очиқ манбалар йўқ. Лекин айрим сиёсатшунослар “Толибон” контрабанда ва наркотик моддаларини етиш орқали маблағ топаётганини айтади. Бундан ташқари, айрим йирик куч марказлари ҳам “Толибон”га ёрдам бермоқда. Хусусан, Хитой “Толибон”га Қўштепа каналининг қурилишида ёрдам беряпти. Чунки мутахассислари ва пули бўлмаган “Толибон” албатта ташқи ёрдамсиз бу ишни амалга ошира олмайди.

    – Афғонистондаги гуманитар инқироз Марказий Осиё мамлакатларига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?

    – Халқимизда қўшнинг тинч, сен тинч, деган мақол бор. Ҳозир Афғонистон нотинч бўлиб қолмоқда. Чунки Афғонистонни ичида “Толибон”га қаршилик қилаётган кучлар мавжуд. Бундан ташқари, Афғонистонда турли террористик ташкилотлар бор. Шу нуқтаи назардан, Афғонистондаги вазият барқарорлашди, дейишга бир оз эрта. Яъни Афғонистондан Марказий Осиё давлатларига таҳдидлар кўлами пасайган деб айта олмаймиз.

    – Жорий йил 29 сентябрь куни Россиянинг Қозон шаҳрида Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича бешинчи Москва саммити бўлиб ўтди. Россиянинг Афғонистонда қандай манфаатлари бор?

    – Аслида Россия азалдан “Толибон” ҳаракати билан яхши муносабатда бўлиб келган. Ҳатто Афғонистонда беқарорлик авж олган вақтда Россия элчихонаси ўз фаолиятини тўхтатмаган эди. Шундан бери “Москва жараёни” саммити ташкил этилиб, унда Афғонистонга қизиққан давлат вакиллари иштирок этади. Бундай учрашув бир неча маротаба ташкил этилган. Лекин бу сафарги учрашув олдинги ўтган учрашувлардан фарқли жиҳати — бу учрашув “Толибон”ни Россия томонидан тан олинишига олиб борса керак. Шунинг аломатлари пайдо бўлди. Чунки бир неча ой олдин “Толибон” тан олиш илтимоси билан Россия раҳбариятига мурожаат қилди. Демак, жараён “Толибон”ни тан олиш томон ривожланмоқда. Бошқа томондан, халқаро ҳамжамиятининг қандай позицияда бўлишидан қатъи назар, Россия биринчи бўлиб “Толибон”ни тан олар?

    – 17–19 октябрь кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси бўйича саммит бўлиб ўтади. Унга “Толибон” ҳаракати вакиллари ҳам таклиф этилган. Нима учун Хитой ўз лойиҳасига Афғонистонни ҳам жалб қилмоқда?

    – Шу ҳам юқоридаги фикрларимизнинг тасдиғи бўлса керак. Яъни Хитой ҳам Россия ўхшаб “Толибон”ни тан олиш ҳаракатига тушган. Россия учун “Толибон”ни тан олиш ортида ҳарбий-стратегик манфаат ётган бўлса, Хитой учун геоиқтисодий жиҳатдан манфаат мавжуд. Афғонистон ҳудудидан транспорт йўли ўтгани учун Афғонистон Хитой учун жуда қулай.
    Охирги вақтларда Россия ҳам, Хитой ҳам “Толибон”ни Афғонистондаги реал куч, у билан ишлаш керак, деган фикрни илгари сураётган эди. Аслида бу тан олишдан бошқа нарса эмас. Балки, минтақадаги йирик куч марказлари Афғонистонда “Толибон”дан бошқа куч мавжуд эмас, энди уни тан олишдан бошқа йўлимиз йўқ, деган фикрга келгандир. Лекин АҚШ, Европа Иттифоқи ва БМТ томонидан бундай тенденцияни кузатмаяпмиз. Менимча, Хитой ва Россия “Толибон”ни тан олишга аниқ қадамлар ташламоқда.

    – Яқинда Хитой Афғонистонга ўзининг янги элчисини тайинлади. “Толибон” ҳам хитойлик элчига махсус ёрлиқ топширди. Бу нимани англатади?

    – Бу тан олишнинг биринчи белгиси ва шарти. Агар хорижий элчига ёрлиқ топширилса, бу ўша давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатилганини англатади. Дипломатик алоқалар ўрнатилди дегани расман давлат ва унинг раҳбарияти уни тан олганини билдиради. Яъни Хитой “Толибон”ни тан олишга жиддий қадам қўйди.

    Эслатиб ўтамиз, Хитой раиси Си Цзиньпин таклифига биноан Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга амалий ташриф билан Пекин шаҳрига етиб борди. Давлат раҳбари “Бир макон, бир йўл” халқаро форумининг очилишида иштирок этади ва ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

    Сардор Али суҳбатлашди

    17.10.2023, 20:45   Изоҳ (0)   9737
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина биринчи марта Россия нишонларига ATACMS ракеталари билан зарба берди — ОАВ

    17.10.2023, 20:20

    Париждаги Версал саройи шубҳали қўнғироқ туфайли эвакуация қилинди

    17.10.2023, 19:50

    Индонезияда йўловчи поезди аварияга учраши оқибатида 30 дан ортиқ киши жабрланди

    17.10.2023, 19:19

    Нидерландия Ғазо секторига 10 миллион евро миқдорида қўшимча ёрдам беришини эълон қилди

    17.10.2023, 18:18

    Владимир Путин Пекинда Си Цзиньпин билан учрашди

    17.10.2023, 17:30

    Туркия Фаластин учун кафил бўлишга тайёрлигини билдирди

    17.10.2023, 15:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Эрон раҳбарига Саддам Ҳусайн тақдири билан таҳдид қилди 

    Дунё | 17 июн, 23:50

    Хитой Марказий Осиё давлатларига қарийб 210 млн доллар беғараз грант ажратади 

    Дунё | 17 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 17 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 17 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Дортмунд” “Флуминенсе” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 17 июн, 23:02

    Бухорода чақалоғини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган онага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 17 июн, 22:50

    Трамп АҚШ кучлари Эрон ҳаво ҳудудини тўлиқ назорат қилаётганини билдирди 

    Дунё | 17 июн, 22:35

    Тошкентдаги “Сокин” подстанциясида юзага келган носозлик сабаб учта туманда “свет” ўчди

    Ўзбекистон | 17 июн, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.