• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Германия Марказий Осиёда геосиёсий ‘баланс’ни тўлдирмоқчи” — иқтисодий таҳлилчи

    Жорий йилнинг 28–29-сентябр кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Германияга борди. Ўзбекистон президенти 29-сентябр куни Берлин шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган C+5 ва Германия саммитида иштирок этди.

    “Дарё” ушбу мавзуда иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул билан суҳбатлашди.

    — Германия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар яқин тарихда қандай бўлган?

    – Шу вақтгача Германия ҳар бир Марказий Осиё мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорлик қилишни афзал кўрар эди. 2007 йилда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлат раҳбарларининг саммити бўлиб ўтган. Бу саммит Германиянинг ташаббуси билан уюштирилганди. C+5 ва Германия формати энди шаклланди. Бундан бир неча ой олдин Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер Қозоғистон ва Қирғизистонга ташриф буюрди. Аммо у минтақанинг бошқа давлатларига бормади.

    — Минтақанинг 5 та раҳбари жорий йилда Россия, Хитой, АҚШ ва мана энди Германия лидери билан бир столда музокаралар олиб борди. Нега бугун дунё куч марказлари минтақа давлатлари билан алоҳида-алоҳида эмас, балки C+5 форматида учрашмоқда ва бундай учрашувларнинг кўпайиб бораётгани нимани англатади?

    — C+5 формати қайсидир маънода Ғарб учун қулай. Яъни Ғарб Марказий Осиёни яхлит иқтисодий ва сиёсий бирлашма сифатида кўрмоқда. АҚШнинг бу масалада “Катта Марказий Осиё” лойиҳаси бўлиб, Ғарб минтақа давлатларининг ўзаро интеграциясига киришиш тарафдори. Лекин Марказий Осиё мамлакатларининг ўзи нечоғлик бу интеграцияга тайёр? Мана бу масала ҳам бор.

    Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро интеграцияга киришини биринчи ўринда Ўзбекистон истамоқда. Аммо Қозоғистонда бундай хоҳиш йўқ. Яъни Ғарб минтақани яхлит кўришни нечоғлик истамасин, Марказий Осиё мамлакатларининг ўзини ичида муаммолар мавжуд.

    — Нега бугун Германиянинг Марказий Осиёга қизиқиши ортиб кетди?

    — Германия Россия нефтига қарши санкция эълон қилгани туфайли нефть маҳсулотларига катта эҳтиёж сезмоқда. C+5 ва Германия саммитида айтилишича, Қозоғистон Германияга нефть етказиб бериш бўйича тўртинчи ўринга чиқиб олган. Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев Германияга бўлган нефть экспортини янада ошириш мумкинлигини айтди. Яъни Россиянинг бўшаб қолган ўрнини Германия Қозоғистон орқали тўлдирмоқчи.

    Бошқа томондан Германия санкциялар остидаги маҳсулотларни Марказий Осиё орқали айланиб, Россияга ўтишини хоҳламаяпти. Бу масалалар саммит доирасида очиқ айтилди.

    — Германиянинг Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида яна қандай манфаатлари бор?

    — Президент Ислом Каримов даврида Ўзбекистоннинг Германия билан савдо айланмаси йилига 200 миллион евро атрофида бўлар эди. 2022 йилда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги товар айланмаси 1 миллиард доллардан ошди. Йилдан йилга бу кўрсаткич ўсиб бормоқда. Бундан ташқари, немис бизнеси тобора Ўзбекистонга қизиб бормоқда. Менимча, Ўзбекистон раҳбарининг олиб бораётган очиқлик сиёсати бунга туртки бўлмоқда.

    Шунингдек, Европа Иттифоқи ва Германиянинг Туркманистон газига қизиқиши бор. Улар томонидан “NABUККО” лойиҳаси ишлаб чиқилган. Лекин унинг техник асослари ислаб чиқилмаган. Ушбу лойиҳа бўйича газ қувурлари Каспий денгизидан ўтиши керак. Бунга эса Эрон ва Россия қарши. Ҳозир Туркманистон газини Европага олиб бориш Европа Иттифоқи ва Германия учун асосий мақсад.

    — Германия Марказий Осиё мамлакатлари олдига қандай шартлар қўйган бўлиши мумкинми?

    — Германия ёки Европа Иттифоқи ҳар қандай давлат билан гаплашмасин, у давлатларга инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича айтадиган гаплари мавжуд. Балки бу масалалар ҳам Берлиндаги саммитда кўтарилган бўлиши мумкин. Лекин асосий мақсад — бу иқтисодий лойиҳалар. Хусусан, Марказий Осиёдаги энг аҳолиси кўп бўлган Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорлик қилиш. Чунки бу ерда немис бизнеси учун жуда кўп имкониятлар мавжуд. Немис бизнесининг Ўзбекистонга келиши ҳам Ўзбекистон учун жуда муҳим!

    Хитой автомобиль саноатининг ривожланиш тарихига бир назар ташласак, Хитой автомобиль саноатини оёққа қўйган айнан Германия компаниялари. Бу йўналиш бўйича Ўзбекистон Германия билан ҳамкорлик қилса, бу нур устига аъло нур эмасми?

    — Ўзбекистон ҳукумати немис бизнеси учун етарли шарт-шароит яратиб бера оладими?

    — Ўйлашимча, Ўзбекистон раҳбари немис бизнесини қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон инвесторларни ўзига чақириш бўйича Қозоғистондан орқада эди. Чунки Қозоғистон халқаро арбитраж судини ўзида жорий қилган. Яқинда ўқиб қолдим, Ўзбекистонга ҳам халқаро арбитраж суди кириб келмоқда экан. Бундай ишларни амалга оширилиш анча қувонарли. Сабаби бу катта-катта трансмиллий компанияларни Ўзбекистонга бўлган қизиқишини орттиради.

    — Берлиндаги саммитда Қозоғистон президенти бир ажойиб баёнот билан чиқди. Президент Тўқаев Қозоғистон Россияга қарши санкциялар режимига амал қилишини айтди. Бу баёнот нимани англатади ва Россия бунга қандай жавоб бериши мумкин?

    — Ҳозирча Тўқаевнинг гапига Россия расмийлари томонидан ҳеч қандай жавоб бермади. Бир нарсани тушунишимиз керак. 2022 йил 23 февраль Россия ва постсовет давлатлари учун муҳим сана ҳисобланади. Бугунги кунда Россия бутун дунё кўз ўнгида ҳам иқтисодий, ҳам геосиёсий жиҳатдан қадрсизланмоқда. Россиянинг дўқ-пўписаларини ҳеч ким жиддий қабул қилмаяпти. Германиянинг C+5 форматида учрашув ўтказишдан мақсади – бўш қолган куч мувозанатини тўлдириш. Бу жараён энди чуқурлашаверади. Чунки Россия постсовет ҳудудида геосиёсий куч сифатида таназзулга учрамоқда.

    Сардор Али суҳбатлашди

    06.10.2023, 20:30   Изоҳ (0)   6317
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Швеция НАТОга аъзо бўлганидан кейингина қирувчи самолётларини Украинага беради

    06.10.2023, 20:06

    Охирги уч кун ичида Эронда 450 дан ортиқ одам сув тошқинидан жабр кўрди

    06.10.2023, 18:42

    Пентагон: АҚШ Сурияда Туркия дронини уриб туширди

    06.10.2023, 16:46

    Тинчлик бўйича Нобель мукофоти эронлик Наргис Муҳаммадига берилди

    06.10.2023, 14:30

    Трамп ўзини Вакиллар палатаси спикери лавозимига номзод қилиб кўрсатди

    06.10.2023, 14:02

    Россия Харьков ва Одессага ҳужум қилди. 10 ёшли бола ҳалок бўлди (фото, видео)

    06.10.2023, 12:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой Эксимбанки Ўзбекистонга телекоммуникация ривожи учун 500 млн доллар кредит ажратди

    Ўзбекистон | 23 июн, 09:10

    “Россия Европада янги ҳарбий операциялар тайёрлаётганига оид далилларга эгамиз” — Зеленский

    Дунё | 23 июн, 09:03

    “АҚШ ҳужум учун жавоб олиши керак” — Эрон президенти

    Дунё | 23 июн, 08:41

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Ал-Айн” дарвозасига 6 та гол урди. Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди

    Спорт | 23 июн, 08:28

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.