• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Афгонистон

    “Толибон”нинг дрон дастури: минтақада янги таҳдид вужудга келмоқдами?

    2021 йилда жуда қисқа вақт ичида ҳеч қандай йирик жангларсиз ҳокимиятга қайтган “Толибон” ўз баёнотларида минтақа мамлакатлари учун таҳдид эмаслигини, қўшни давлатлар билан дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантирмоқчи эканлигини таъкидлаган эди.

    Бироқ бугунги кунга келиб Ғарб разведка идоралари “Толибон”нинг ҳарбий салоҳияти, хусусан, дрон технологияси йўналишида жиддий ютуқларга эришаётгани ва бу борада айрим куч марказлари томонидан ёрдам кўрсатилаётгани ҳақида огоҳлантира бошлади. Ушбу ҳолат эса минтақа давлатлари учун хавфсизлик борасида бир қанча саволларни келтириб чиқаради.

    АҚШ ва НАТОдан қолган “мерос”

    Буюк Британиянинг Daily Mail нашрининг ёзишича, “Толибон” иқтидорга келганидан сўнг АҚШ ва НАТО ҳарбий базаларини эгаллаб, замонавий қуролларни ўрганишни бошлаган.

    Хусусан, Кобул яқинидаги Camp Пҳоэних ва Логар вилоятидаги собиқ САС (Британия махсус кучлари – таҳр.) ҳарбий объекти ҳозирда “Толибон” томонидан дрон ишлаб чиқариш ва синов марказларига айлантирилган.

    Ғарб хавфсизлик тизимларининг эътиборини тортган ва уларни хавотирга солган нарса — “Толибон” дрон ишлаб чиқаришга хорижлик мутахассисларни жалб қилгани бўлмоқда,

    Разведка маълумотларига кўра, мутахассислар орасида “Ал-Қоида” террористик гуруҳи билан алоқаси бор деб гумон қилинаётган муҳандис, шунингдек, Буюк Британияда ўқиган мутахассис ҳам бор.

    Picture background
     
    Афғонистондаги АҚШнинг Camp Пҳоэних ҳарбий базаси
    Фото: Pinterest

    Дронлар яна бир собиқ ҳарбий база — АҚШ армиясининг логистика ва Афғонистон армиясини тайёрлаш учун хизмат қилган Camp Пҳоэнихъда ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу ҳарбий иншоот Афғонистондаги ҳарбий амалиёт вақти (2001-2021)да АҚШ ва Британия кучлари учун асосий марказ вазифасини бажарган эди.

    Қўшма Штатлар ва НАТО кучлари 2021 йилда Афғонистондан шошилинч равишда чиқиб кетганида, катта миқдордаги ҳарбий техника ва қуролларни “Толибон” қўлига қолдириб кетганди.

    АҚШнинг расмий маълумотлари ва мустақил таҳлиллар асосида бу ҳарбий арсеналнинг қиймати — 7 миллиард доллар деб баҳолаган. “Толибон” муҳандислари эса НАТО стандартидаги қуролларни синчиклаб ўрганишга киришган.

    Разведка манбаларига кўра, собиқ САС базасида бир нечта “камикадзе” ёки “ўзини портлатадиган” дронларнинг синов парвозлари муваффақиятли ўтказилган. Ҳатто, баъзилари яқинда Покистон чегарасидаги ҳудудга ҳужумда ишлатилган.

    Лидеры Талибана продемонстрировали этот самодельный беспилотник, подозрительно похожий на копию американского беспилотного MQ9 Reaper, ниже
     
     
    “Толибон” муҳандислари томонидан АҚШнинг МҚ9 Reaper дронига ўхшаш ишлаб чиқарилган дрон 
     
    Фото: Daily Mail

    Кимлар ёрдам бермоқда?

    Ҳозирда “Толибон” муҳандислари Америка томонидан ишлаб чиқарган МҚ9 Reaper ва Эроннинг Shahed-136 дронларини ишлаб чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Бу иккала дрон ҳозирда Россия томонидан Украина урушида кенг миқёсда қўлланмоқда ва яқинда Исроилга қарши ҳужумларда Эрон томонидан ишлатилган.

    “Толибон” муҳандислари — кўпчилиги 2001–2021 йиллар оралиғида Кобул университетининг муҳандислик факультетида таҳсил олган — дронларнинг учиш масофаси ва портловчи юк ҳажмини ошириш устида ишламоқда.

    Таъкидланишича, “Толибон”нинг дрон ишлаб чиқиш дастури камида икки йилдан бери фаолият юритмоқда ва бу салоҳият кескин кенгаймоқда. “Толибон”нинг бу фаолияти Ғарб разведка хизматларини жиддий хавотирга солмоқда, чунки илгари технологик жиҳатдан орқада бўлган гуруҳ, эндиликда мураккаб ҳаво ҳужумларини амалга оширишга интилмоқда.

    Энг хавотирли жиҳатлардан бири — лойиҳа устида “Ал-Қоида” билан алоқадор муҳандис ишлаётгани. Айнан “Ал-Қоида” етакчиси Бин Ладен 11-сентябрь терактини Афғонистондаги яширин базасидан режалаштирган эди. Бу эса АҚШ ва Буюк Британиянинг 20 йиллик ҳарбий операциясини бошлашга туртки бўлганди.

    Манбага кўра, ушбу муҳандис илгари Буюк Британияда таҳсил олган. “Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни қайта қўлга киритгач, “Ал-Қоида” ва бошқа террор гуруҳларининг тайёргарлик лагерлари қайта тикланган.

    “Толибон” бу муҳандисларни “қимматли бойлик” сифатида кўради ва уларнинг ҳар бирига шахсий қўриқчилар бириктирилган.

    Picture background
     
    “Толибон” жангарилари
    Фото: topwar.ru

    Яқинда Афғонистонда яшириниб юрган бир дрон технологи ҳақида хабар тарқалди. У 2017 йилдан буён Британиянинг МИ6 разведка хизматида “Толибон”га қарши ишлаган, жумладан, телефон суҳбатларини кузатган, кейинчалик британ агентлари билан бирга дронларни бошқарган.

    Ғарб кучлари мамлакатни тарк этгач, “Толибон” ундан ўз сафида ишлашни сўраган, аммо у рад этган. Икки марта Буюк Британиядан бошпана сўраган бўлса-да, рад этилган ва ҳозир яширин равишда апелляция бериб яшамоқда.

    Унинг мутахассислиги сабабли “Толибон” уни ўз дрон дастурига жалб этишни истаган. У ишлаб чиқилаётган дронларнинг кўп турини яхши билади.

    Эрон версиясидаги МҚ9 Reaper ҳозирда 24 минг фут баландликда, 130 мил/соат тезликда учиб, 300 килограммгача портловчи модда кўтара олади. “Толибон” ўз муҳандисларига портловчи юк миқдорини ошириш буюрган.

    АҚШ версияси Ҳунтер-Киллер (“овчи-қотил”) деб аталадиган дрон — разведка маълумотларини тўплаш ва нишонни аниқлаб, йўқ қилишга қодир. АҚШ армияси бу дрондан “Толибон”га қарши муваффақиятли фойдаланган.

    Лидеры Талибана также продемонстрировали этот самодельный беспилотник, который поразительно похож на иранский беспилотник Shahed 136, представленный ниже.
     
    “Толибон” томонидан ишлаб чиқарилган Shahed-136 дронига ўхшаш қўлбола дрон
     
    Фото: Daily Mail

    Shahed-136 эса оддий ва арзон камикадзе дрон бўлиб, 1,200 милгача учиб, нишонга урилганда портлайди. Россия бу дрондан Украинада кенг кўламда фойдаланган. Шунингдек, у Эрон томонидан Яман ва Исроилда ҳам ишлатилган.

    “Толибон” муҳандислари портловчи моддалар ҳажми, портлатиш усуллари ва учириш услубларини синаб кўрмоқда. Разведка маълумотларига кўра, лойиҳа учун Туркия, Хитой, Россия, Беларусь ва Бангладешдан ҳам техник билимлар жалб этилган.

    Унга кўра, рус фуқароси бу дастурнинг бир қисми сифатида “Толибон” билан бирга бошқа мамлакатларга сафари давомида дронлар технологиясини ўрганган. Дрон қисмлари эса Хитой ва Туркиядан харид қилинган.

    Shahedълар “Толибон” қўлида!

    Юқорида айтиб ўтганимиздек, “Толибон” қўлида аслида Эронда ишлаб чиқариладиган Shahed-136 русумидаги дронлар ҳам мавжуд. Савол туғилади: бу дронлар қандай қилиб “Толибон” қўлига тушиб қолди? Уни ким ва нима мақсадда “Толибон”га тақдим этган бўлиши мумкин?

    Shahed-136 дронлари 2 та давлатда ишлаб чиқарилади. Биринчиси — Эрон. Иккинчиси — Россия.

    2023 йилда Россиянинг Татаристон ўлкасидаги Олабуға махсус иқтисодий зонасида Эрон билан ҳамкорликда қурилган завод Shahed‑136 ни йиғиш билан шуғулланади. 2024 йилнинг август ойига келиб, заводда ойлик дрон ишлаб чиқариш 400 тага етган.

    "Shahed-136" дронининг характеристикаси
    Фото: Дарё

    Агар эътибор берилса, охирги вақтларда Россия ва “Толибон” муносабатлари сезиларли даражада ривожланди. 2025 йил 17 апрель куни Россия Олий суди Толибонни террор ташкилотлари рўйхатидан расмий олиб ташлади.

    Бундан ташқари, 2025 йил 2 майда Россиянинг махсус вакили Замир Кабулов ИШИД Хуросон (бу “Исломий давлат” (ИСИС ёки ИШИД) террористик ташкилотининг Афғонистон ва Покистондаги филиали ҳисобланади. У инглиз тилида Исламиc State Кҳорасан Провинcе (ИСКП ёки ИСИС-К), ўзбекчада эса Исломий давлат – Хуросон вилояти деб аталади — таҳр.)га қарши курашда “Толибон”га ёрдам беришга тайёрлигини билдирганди.

    Шу билан бирга, 3 июнь куни “Толибон” ҳукумати Россиядаги Афғонистон элчихонасига ўз вакилини (элчи мақомида) тайинлади. Бундан ҳам англаш мумкин-ки, Москва “Толибон” билан ўз муносабатларини ривожлантирмоқда.

    Сиёсатшунос Мухтор Назиров “Дарё” билан суҳбатда юқоридаги саволга жавоб берар экан, “Толибон”га дрон технологияларини етказиб берган давлат — Россия бўлиш эҳтимоли юқори эканлигини айтиб ўтди.

    “Эрон яқин вақтгача “Толибон” билан тўқнашувларда ўз дронларидан фойдаланмади. АҚШ ҳам ўз дронларини Афғонистонда қолдириб кетмаган. Демак, битта вариант қолмоқда. Бу — Россия бўлиши мумкин. Daily Mail нашри ёзган мақолада ҳам Россияга ишоралар бор. Россия “Толибон”га тайёр дрон етказиб бермаган бўлса-да, дрон технологияларини етказиб берган бўлиши мумкин ва табиийки унинг эвазига нимадир сўраган.

    ИШИД Хуросон ташкилоти қайсидир маънода Афғонистондаги АҚШнинг таъсир воситаларидан бири. Бунга ўхшаш бир нечта гуруҳлар бор. “Толибон”нинг уларга кучи етмайди. Шу туфайли Россия “Толибон”нинг салоҳиятини кучайтириш орқали, бу террорчи гуруҳларнинг кучини кесмоқчи бўлиши мумкин”,деди у.

    Мустақил эксперт Ҳ. Бахриеванинг ёзишича, Толибоннинг дрон-технологияларини ишлаб чиқиш лойиҳаси бу ҳаракатнинг фақат мудофаа салоҳиятини оширишга қаратилган қадам эмас, балки янги турдаги таҳдидларнинг шаклланишини билдиради.

    “Халқаро назорат институтлари заифлашиб бораётган, можаролар эса технологик даражага кўтарилган бир даврда, бундай лойиҳалар глобал хавфсизликни жиддий хавф остига қўймоқда. Мазкур таҳдидга қарши курашда фақат тизимли, ҳамкорликка асосланган ва олдини олишга йўналтирилган стратегиялар самарали бўлиши мумкин”, дея ёзган у.

    Айрим мутахассислар Россиянинг минтақада олиб бораётган яширин сиёсатига эътибор қаратди. Уларнинг таъкидлашича, бир томондан Москва Марказий Осиё давлатларига Афғонистондан хавф туғилаётганини айтиб, уларни қўшма ҳарбий машғулотларга ва хавфсизлик соҳасида яқин ҳамкорликка ундамоқда.

    Иккинчи томондан эса ўша хавф сифатида кўрсатилаётган кучни қуроллантиришга кўмаклашмоқда. Бу классик геосиёсий иккиёқлама ўйин бўлиб, таҳдидни кучайтириш ва айни пайтда унинг ечими сифатида ўзини таклиф қилишдир.

    Мухтор Назиров
     
    Фото: “Дарё”

    Лекин Мухтор Назиров бу ёндашув бир оз эскирганини, Россиянинг Афғонистон бўйича сиёсати анча ўзгарганини айтиб ўтди. 

    “Толибон” билан ҳамкорликни Россия Марказий Осиё давлатларидан олдин бошлади. Мисол учун, Россия “Толибон”ни террорчи гуруҳлар сафидан чиқариб, иқтисодий форумларга таклиф этди. Тўғри, олдин Россия Афғонистонни таҳдидлар манбайи сифатида кўрсатиб, Марказий Осиё мамлакатларини ўзининг ҳарбий тузилмаларига жалб қилишга интилиб келган.

    Лекин ҳозир вазият ўзгарган. Айни вақтда Россия Афғонистондан ўтадиган транспорт лойиҳаларида иштирок этишни хоҳламоқда. Россиянинг азалий муаммоси — Жанубга чиқа олмаслигида. Агар Россия Ҳинд океанига бормоқчи бўлса, Шимол ёки Европани айланиб ўтиши керак. Россия Афғонистонда бир нечта йўл ва туннел қурилишида иштирок этмоқда.

    Яъни Россия “Толибон”ни таҳдид сифатида кўрмаяпти. Буни баёнотлардан ҳам англаш мумкин. Аксинча, Россия “Шарққа бурилиш” концепцияси нуқтаи назардан, фақат Хитойга эмас, балки яқин географик ҳудудлар орқали Шарққа чиқишни кўзлаётган бўлиши мумкин.

    Россиянинг Афғонистондаги иқтисодий лойиҳаларда иштирок этиши, минтақа давлатлари учун хавфсизлик кафолатини ҳам беради. Агар Россия Афғонистондан ўтадиган иқтисодий лойиҳаларда иштирок этмоқчи бўлса, “Толибон” хавфсизлик кафолатларини бериши керак. Бунинг учун “Толибон” Афғонистон ҳудудидаги хавфсизликка таҳдид бўлувчи кучларни йўқ қилиши лозим”, дея фикр билдирди сиёсатшунос.

    “Толибон” томонидан дрон технологияларининг ўзлаштирилиши Афғонистонни нафақат маҳаллий, балки глобал таҳдид марказига айлантириши мумкин. Дронлар ёрдамида “ассиметрия уруши” олиб бораётган гуруҳ эндиликда анъанавий ҳарбий кучларга қарши реал зарба бера олиш салоҳиятига эга бўлади.

    Ғарб давлатлари ва минтақадаги хавфсизлик тизимлари “Толибон”нинг ҳаракатларини синчковлик билан кузатиши ва бу технологияларнинг қўшни давлатлар хавфсизлигига таҳдид солмаслигини таъминлаш учун янги ёндашувларга муҳтож.

    12 июн, 15:10   Изоҳ (0)   1388
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #"Толибон"#Дронлар#Марказий Осиё#Россия#таҳдид#Афғонистон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистондаги самолёт ҳалокати ҳақида нималар маълум?

    Дунё | 13 июн, 14:00

    Ҳатто Жеймс Кемерон ҳам адашади: “Титаник” фильмидаги тарихий хатоликлар

    Кино | 13 июн, 13:48

    Маркус Рэшфорд “Манчестер Юнайтед”ни тарк этмоқчи — мақсад: “Барселона”

    Спорт | 13 июн, 13:40

    Ўзбекистон суғориш тизимларини янгилаш учун 250 млн доллар қарз олади

    Ўзбекистон | 13 июн, 13:07

    “Ўтириб ишлаш Альцгеймер касаллигига чалиниш эҳтимолини оширади” — олимлар

    Маслаҳатлар | 13 июн, 12:55

    “Манчестер Сити”да ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди

    Спорт | 13 июн, 12:45

    Шимолий Ирландияда кетма-кет уч кеча тартибсизлик бўлди (видео)

    Дунё | 13 июн, 12:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.