• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    25 млрд долларлик лойиҳалар келишилган бизнес-форум, имзоланган 41 та ҳужжат, президент “Хитой—Марказий Осиё” саммитида қандай ташаббусларни илгари сурди? Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга амалга оширган давлат ташрифи таҳлили

    Президент Шавкат Мирзиёев 18-19 май кунлари Хитой Халқ Республикасида давлат ташрифи билан бўлди. Ушбу ташриф давомида икки мамлакатнинг қатор вазирлик ва идоралари ўртасида кўплаб келишувларга эришилди. Хусусан, энергетика, таълим, телекоммуникация тармоқлари, автомобилсозлик ва бошқа қатор соҳаларга доир 41 та ҳужжат имзоланди. Шунингдек, ташриф давомида Шавкат Мирзиёев “Хитой—Марказий Осиё” саммитида ҳам иштирок этди.

    “Дарё” ушбу ташрифнинг аҳамияти, ундаги келишувлар моҳияти ва саммит хусусида сўз юритади.

    25 млрд долларлик лойиҳалар келишиб олинган бизнес-форум

    17 май куни эрталаб Сиан шаҳрида жойлашган экспо-марказда Ўзбекистон—Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор Хитойнинг 400 дан ортиқ йирик компаниялари ҳам иштирок этди. Хитой ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда ижобий таркибий ўзгаришлар ва бизнес юритиш учун яратилган қулай шароитлар билан атрофлича таништирилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Форум якунлари юзасидан “Дарё” мухбири транспорт вазири Илҳом Маҳкамов билан суҳбатлашди. Вазирнинг сўзларига кўра, Хитойнинг қатор транспорт логистика компаниялари билан шартномалар имзоланмоқда. “Бу компаниялар нафақат Ўзбекистон орқали маҳсулотларини айирбошлаш ёки транспорт хизматларини республикамиз орқали кўрсатади, балки қўшма корхоналар тузиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида логистика марказларини яратади. Бу чегараолди логистика марказлари бўлади”, дейди у.

    Бундан ташқари, вилоят марказларига автобуслар етказилиши, жумладан, Самарқанд ва Нукус шаҳарларига 2 ой ичида 100 тадан автобуслар олиб келинишини айтди.

    BGI Genomics компанияси бош директори Жун Ченг Сирдарёдаги скрининг марказидаги эскирган тиббий ускуналарни янгиларига алмаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик режалари тузилганини айтди.

    Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев май ойи якунигача Сирдарёда Exeed брендли автомобиллар ишлаб чиқариш бошланишини таъкидлади. “Қатор компаниялар билан биргаликда агрологистика бўйича 500 млн долларлик келишувлар имзоланди. Бундан ташқари, истиқболда Сирдарёни инновацион ҳудудга айлантириш ҳамда Хитой—Ўзбекистон муносабатида Сирдарёнинг роли алоҳида бўлишини таъминлаш бўйича иш олиб борилмоқда”, — дейди ҳоким.

    Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам эришилган келишувлар ҳам талайгина. Хусусан, вазир Азиз Воитов қорамол етиштириш билан шуғулланувчи Шинжон Хуалин Индастри энд трейд бош директори Гуо Сиангянг билан келишувни имзолади. Ўзбекистонда Хуалин Индастри чорвачилик соҳасига асос солмоқчи. Бу гўшт етиштириш ва уни қайта ишлаш мажмуаларини ўз ичига олган кластер кўринишида бўлиши режага олинган.

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазиирлиги матбуот хизмати

    Шунингдек, Воитов Океанология университети ректори Пан Синсян билан юқоридаги масалаларда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни кўзда тутувчи ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ўзбек-хитой лабораториясини ташкил этиб, текширувлар натижасида Ўзбекистонда шўрланган ерларда қайси маҳсулот етиштириш мумкин, талаб ва таклифдан келиб чиқиб иқлимий шароитларни ҳисобга олган ҳолда 2-3 маротаба ҳосил олиш, такрорий экинлардан самарали фойдаланиш масалаларига қаратилди.

    Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Хитой компаниялари билан бирга ковид ва грипп учун янги вакцина яратиш, юқумли касалликларни аниқлайдиган 10 мингта тест ишлаб чиқариш ва Самарқандда энергетика йўналишида янги университет очиш бўйича келишувларга эришди.

    Илиқ кутиб олиш ва икки давлат раҳбарининг музокаралари

    17 май куни Ўзбекистоннинг 1-борти Хитойнинг Сиан шаҳри томон йўл олди. 4 соатдан ортиқ парвоздан сўнг Сиан шаҳри вақти билан тунда самолёт аэропортга келиб қўнди. Кўҳна Сиан шаҳрининг халқаро аэропортида икки давлат байроқлари кўтарилди, олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортди, миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлиб ўтди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон етакчисини ХХР маданият ва туризм вазири Ху Хепин, Шенси музофоти губернатори Чжао Ган ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

    18 май куни “Шенси” қароргоҳида Шавкат Мирзиёвнинг ХХР раиси Си Цзиньпин билан икки томонлама музокаралари бошланди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мазкур мулоқотларда таъкидланган икки мавзу эътиборга лойиқ:

    1. Сирдарё вилоятини “Илғор технологиялар ҳудуди”га айлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар белгилаб олингани;
    2. Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича амалий ишларни тез фурсатда бошлаш.

    Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибасини қўллаш юзасидан кўрсатмалар бериб келади. 7 апрель куни Сирдарё вилоятига ташриф давомида президент бу борада вилоят раҳбариятига аниқ топшириқларни берган эди.

    Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли эса савдо-иқтисодий жиҳатдан ўта муҳим бўлган лойиҳа ҳисобланади. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши ва битиши уч мамлакат учун ҳам манфаатли бўлиши аниқ.

    Мулоқотда 2023 йилда Ўзбекистонда икки мамлакат шаҳар ва ҳудудларининг биринчи форумини ўтказиш масаласи ўрганилиши хусусида ҳам сўз борди. Ўзбекистон етакчиси Хитой раҳбарини мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди. Таклиф миннатдорлик билан қабул қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин Қўшма баёнотни имзолашди ҳамда 2023-2027 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси билан ХХР ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилишди (жами имзоланган 41 та ҳужжат рўйхати).

    Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан старт берилган “Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили”

    18 май куни кечқурун Сиан шаҳридаги Тан сулоласи боғида “Марказий Осиё—Хитой” биринчи саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарларини расман кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари ҳамда ХХР Раиси иштирок этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Олий мартабали меҳмонларга сарой олдидаги майдонда Хитойнинг бой тарихи ва маданиятини ўзида акс эттирган ёрқин саҳналаштирилган чиқишлар ва концерт дастури намойиш этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу билан Ўзбекистон президенти ташаббуси бўлган “Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили”га старт берилди.

    Шавкат Мирзиёевнинг “Хитой—Марказий Осиё” саммитида илгари сурган ташаббуслари

    19 май куни эрта тонгдан бошлаб саммитнинг асосий тадбирлари бошланди. Кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга оид ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев саммитда нутқ сўзлаб, қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:

    • 2024 йили Самарқандда миллий стратегияларни уйғунлаштириш масалалари бўйича биринчи Халқаро экспертлар конференциясини ўтказиш;
    • Янги иқтисодий мулоқотни шакллантириш ва ўзаро боғлиқликни кучайтириш, 2030 йилга бориб минтақа мамлакатларининг Хитой билан товар айирбошлаш ҳажмини икки баравар ошириш;
    • Қулай шароитлар ва зарур ҳуқуқий асосларни шакллантириш учун Ўзаро савдога кўмаклашиш ва инвестицияларни рағбатлантириш тўғрисида кўп томонлама битимни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқиш;
    • 2023 йилда Ўзбекистонда олти мамлакат шаҳар ва ҳудудларининг форуми ва кўргазмасини ўтказиш;
    • Хитой қуёш, шамол ва сув энергетикасида технологик жиҳатдан етакчи эканини ҳамда мавжуд молиявий воситаларни ҳисобга олиб, муқобил энергетика соҳасида янада яқин илмий-амалий шерикликни йўлга қўйиш;
    • 2024 йили Ёш истеъдодлар форумини биргаликда ўтказиш.

    Шавкат Мирзиёев Хитой томонининг Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва шерикликни мустаҳкамлаш учун бундай учрашувларни мунтазам ўтказиб бориш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

    Оғабек Самисов, Сиан-Тошкент

    20.05.2023, 19:37   Изоҳ (0)   5460
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОТМни давлат гранти асосида тамомлаган битирувчиларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти ўз кучини йўқотмаган — вазирлик

    20.05.2023, 19:03

    Россиялик блогер “Ўзбекистон темир йўллари”нинг хизмат кўрсатиш сифатини танқид қилди

    20.05.2023, 18:10

    Қозоғистондаги ЙТҲда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

    20.05.2023, 17:45

    Савдо-саноат палатаси тадбиркорликка оид кўмак лойиҳаларига ҳамкор сифатида жалб этилади

    20.05.2023, 17:15

    ОКМК жамоаси касб байрамини нишонлади

    20.05.2023, 16:37

    Ковид ва грипп учун янги вакцина, юқумли касалликларни аниқлайдиган 10 мингта тест, Самарқандда энергетика йўналишида янги университет. Иброҳим Абдураҳмонов — Хито...

    20.05.2023, 15:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ойлигимни ярми жаримага кетса керак”: машинасига сирена ўрнатган ҳайдовчига чора кўрилди

    Ўзбекистон | 22 август, 22:30

    Канада АҚШ товарларига жавоб божларини бекор қилади

    Дунё | 22 август, 22:20

    Илон Маск Марк Цукерберг билан OpenAI’ни сотиб олишни муҳокама қилгани маълум бўлди

    Дунё | 22 август, 22:10

    Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туя ва бўталоқ совға қилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:51

    2,6 млрд сўмлик товар кодларини ўзгартириб, божхона тўловидан қочмоқчи бўлганлар аниқланди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:48

    Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 600 кг яроқсиз гўшт савдога чиқишининг олди олинди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:30

    Трамп Байденни Украинага Россияга жавоб беришга имкон бермагани учун танқид қилди

    Дунё | 22 август, 21:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланиш санаси маълум бўлди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:06

    Самарқандда тез ёрдамга йўл бермаган Spark ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:00

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.