• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Дунё

    Жанубий Корея президенти рафиқаси билан Ўзбекистонга ташриф буюради

    Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл келаси ҳафта Марказий Осиёнинг учта давлати — Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Korea Times хабар берди.

    Фото: AP Photo

    Корея минтақанинг бешта давлати, жумладан, Қирғизистон ва Тожикистон иштирокида “Корея—Марказий Осиё” саммитини ташкил этиш ва 2025 йил Сеулда унинг йиғилишини ўтказишни режалаштирмоқда. Саммит Корея ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик учун янги платформа яратишга қаратилган K-Silk Road ташаббуси доирасида ўтказилмоқда.

    K-Silk Road ташаббуси Кореянинг Марказий Осиё минтақаси билан ҳамкорлигини бир поғона юқорига ошириш режасини ўз ичига олади. Ташаббус орқали биз эркин, тинч ва фаровон Корея ҳамда Марказий Осиёни илгари суришда биргаликда ҳаракат қиламиз, — дейди Сеул миллий хавфсизлик директорининг биринчи ўринбосари Ким Таэ Ҳё.

    Ташаббус ҳамкорлик тўртта асосий устунга эга: ресурслар, ривожланишга расмий ёрдам, маданий ва одамлар алмашинуви, ҳукумат ва хусусий даражадаги нетворкинг. Ушбу устунларга асосланиб, Корея бешта давлатнинг ҳар бири билан тегишли соҳаларда мослаштирилган ҳамкорликка эътибор қаратади.

    Масалан, Корея Қозоғистон билан энергетика ва инфратузилма, Қирғизистон билан сув ресурслари ва туризм, Туркманистон билан энергетика станциялари бўйича ҳамкорликка эътибор қаратади.

    Ушбу ташаббус табиий газ захираларига, уран, литий ва волфрам каби асосий фойдали қазилмаларга бой минтақанинг стратегик аҳамияти ортиб бораётганини билдиради. Шу сабабли 2022 йилдан бери АҚШ, Европа Иттифоқи ва Германия “5+1” саммитларини ўтказмоқда, Россия ва Хитой ҳам Марказий Осиё билан алоқаларини чуқурлаштирмоқда, — дейилади хабарда.

    Ташаббусни амалга ошириш учун Корея президенти 10—15 июнь кунлари Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради.

    • 10 июнь куни у Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан саммит ўтказади, эртаси куни эса икки давлат компаниялари иштирок этадиган бизнес-форумда қатнашади.
    • Корея раҳбари 11 июнь куни Қозоғистонга ташриф буюриб, 12 июнь куни президент Қосим-Жўмарт Тўқаев билан саммит ўтказади. Давлат раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакат компаниялари иштирок этадиган бизнес-форумда иштирок этишни режалаштирган.
    • 13 июнь куни сиёсатчи Ўзбекистонга келади ва президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади, 14 июнь куни эса бизнес-форумда иштирок этади. Саёҳатда унга рафиқаси Ким Кеон Ҳи ҳам ҳамроҳлик қилади.

    Корея президенти администрациясининг юқори мартабали вакили Марказий Осиё ёш, динамик демографик тузилишга эгалигини таъкидлаган.

    “АҚШ ва Хитой каби глобал кучлар минтақа билан алоқаларини мустаҳкамлашга интилмоқда. Бироқ бу мамлакатлар сармоя ва қўллаб-қувватлаш позициясида баъзан ўзларини босим остида ҳис қилишлари ёки очиқчасига айтганда, империализмнинг янги шаклига дучор бўлишлари ҳақида хавотирлар мавжуд”, — дейилади хабарда.

    Шу сабабли Кореянинг ёндашуви ушбу давлатлар томонидан олқишланмоқда. Уларнинг Корея билан ҳамкорлик қилиш истаги инфратузилма, саноатни ривожлантириш, иқлим ва рақамли саъй-ҳаракатларни қамраб олади.

    07.06.2024, 14:34   Изоҳ (0)   20477
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Корея Hyundai Rotem компанияси Ўзбекистонга электропоездлар етказиб беради

    06.02.2024, 16:45

    Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди 

    25.03.2024, 15:50

    Жанубий Корея президенти рафиқаси қиммат совға олгани учун аҳолидан узр сўради 

    13.05.2024, 15:20

    “Хитой Марказий Осиёга манфаатли коридорни эрта якунлаш учун минтақа давлатлари билан фаол ҳамкорлик қилади” — Си Цзиньпин” 

    07.06.2024, 14:30

    БМТ Исроилни қора рўйхатга киритишини эълон қилди

    07.06.2024, 14:15

    Самарқандда 70 та хонадонни қариндошлари номига расмийлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

    07.06.2024, 13:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ойлигимни ярми жаримага кетса керак”: машинасига сирена ўрнатган ҳайдовчига чора кўрилди

    Ўзбекистон | 22 август, 22:30

    Канада АҚШ товарларига жавоб божларини бекор қилади

    Дунё | 22 август, 22:20

    Илон Маск Марк Цукерберг билан OpenAI’ни сотиб олишни муҳокама қилгани маълум бўлди

    Дунё | 22 август, 22:10

    Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туя ва бўталоқ совға қилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:51

    2,6 млрд сўмлик товар кодларини ўзгартириб, божхона тўловидан қочмоқчи бўлганлар аниқланди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:48

    Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 600 кг яроқсиз гўшт савдога чиқишининг олди олинди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:30

    Трамп Байденни Украинага Россияга жавоб беришга имкон бермагани учун танқид қилди

    Дунё | 22 август, 21:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланиш санаси маълум бўлди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:06

    Самарқандда тез ёрдамга йўл бермаган Spark ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:00

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.