• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё—Хитой” саммитида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди

    Шавкат Мирзиёев 19 май куни Сиан шаҳрида “Марказий Осиё—Хитой” биринчи саммитида иштирок этди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга оид ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон президенти ўз нутқида саммит асрлар давомида бутун Евросиёнинг цивилизациясида, ўзаро боғлиқлиги ва тараққиётида муҳим омил бўлган Буюк Ипак йўлининг бошланиш нуқтаси бўлиб хизмат қилган кўҳна Сиан шаҳрида ўтаётгани рамзий маънога эгалигини таъкидлади.

    Ушбу учрашув мураккаб халқаро вазият шароитида алоҳида аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

    “Пандемия синовларини енгиб ўтган мамлакатларимиз глобал миқёсда ишонч инқирозининг салбий оқибатларига дуч келди. Марказий Осиё учун муҳим бўлган одатдаги транспорт-логистика занжирларида жиддий узилишлар, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги учун таҳдидлар, инфляция импорти ўсиб бораётгани ортидан ижтимоий кескинлик хатарлари ва бошқа муаммолар биздан янада яқин мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни талаб қилмоқда”, — деди давлат раҳбари.

    Бугун Марказий Осиё мулоқот ва кенг кўламли ҳамкорлик учун очиқ, ҳамжиҳат ва кучли минтақа экани мамнуният билан қайд этилди. Саъй-ҳаракатларни янада мувофиқлаштириш ва амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон президенти савдо, инвестиция, транспорт ва гуманитар соҳалардаги минтақавий шерикликни узоқ муддатли кун тартиби, истиқболли режа ва вазифалар асосида ривожлантириш бўйича қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

    Стратегик ёндашувлар, комплекс тавсия ва ечимларни, минтақавий ва глобал миқёсда туб ўзгариш ясайдиган лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида олти мамлакатнинг етакчи “ақл” марказлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди. Буни муҳокама қилиш учун майдон сифатида келгуси йилда Самарқандда Миллий ривожланиш стратегияларини ўзаро боғлаш масалалари бўйича халқаро экспертлар конференциясини ўтказиш таклиф қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент минтақа мамлакатларининг барқарор ривожи учун зарур шароитларни шакллантириш, бунда асосий эътиборни камбағалликка қарши самарали курашишга қаратиш масалаларига алоҳида тўхталди.

    “Ҳудудларда, энг аввало қишлоқ жойларда турмуш даражасини ошириш ва уларни ривожлантириш бўйича аниқ вазифалардан иборат қўшма дастурни қабул қилсак ва амалга оширсак, бу халқларимиз томонидан қўллаб-қувватланиши ва 2030 йилга қадар кун тартиби мақсадларига эришишга умумий ҳиссамиз бўлишига ишонаман”, — деди Ўзбекистон етакчиси.

    Давлат раҳбари Янги иқтисодий мулоқотни шакллантириш ва ўзаро боғлиқликни кучайтириш, 2030 йилга бориб минтақа мамлакатларининг Хитой билан товар айирбошлаш ҳажмини икки баравар ошириш ташаббусини илгари сурди.

    Ушбу вазифани саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни мутаносиб ошириб бориш, самарали савдо-логистика инфратузилмаси ва замонавий улгуржи-тақсимот тармоқлари, “яшил” ва экспресс йўлаклар, электрон тижорат учун умумий платформаларни йўлга қўйиш орқали рўёбга чиқариш таклиф қилинди.

    Қулай шароитлар ва зарур ҳуқуқий асосларни шакллантириш учун Ўзаро савдога кўмаклашиш ва инвестицияларни рағбатлантириш тўғрисида кўп томонлама битимни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқиш таклифи билдирилди.

    Президент иштирокчилар эътиборини саноат кооперациясини кенгайтириш, рақамли технологияларни жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш масалалари Хитой музофотлари билан тўғридан тўғри ҳудудлараро алоқалар орқали самарали ҳал этилиши мумкинлигига қаратди.

    Шундай амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, биродарлик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилда Ўзбекистонда олти мамлакат шаҳар ва ҳудудларининг форуми ва кўргазмасини ўтказиш таклиф қилинди.

    “Хитойни минтақамиз билан боғлайдиган, Европа, Яқин Шарқ ва Африкага олиб чиқадиган хавфсиз ва энг қисқа транспорт йўлакларини ривожлантириш стратегик аҳамиятга эга. Буюк Ипак йўлини қайта тиклашда Транс-Евросиё магистрали лойиҳаси устувор аҳамиятга эга бўлиб, Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон автомобиль ва темир йўллари эса унинг муҳим таркибий қисми бўлади”, — деди президент.

    Транспорт коммуникацияларини ривожлантириш бўйича миллий дастурларни ўзаро боғлаш ва шу асосда узоқ муддатли ягона стратегияни ишлаб чиқиш биринчи галдаги вазифа экани кўрсатиб ўтилди.

    Иқлим кун тартиби ва “яшил” энергетика масалалари бўйича ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

    “Афсуски, Марказий Осиёда энергетик инфратузилманинг ривожланиш суръатлари саноатлашув ва урбанизация шиддатидан, демографик ўсишдан ортда қолмоқда. Бугун бу мамлакатларимизнинг узоқ муддатли барқарор тараққиёти учун жуда жиддий хавф туғдиради”, — деди Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев.

    Хитой қуёш, шамол ва сув энергетикасида технологик жиҳатдан етакчи эканини ҳамда мавжуд молиявий воситаларни ҳисобга олиб, муқобил энергетика соҳасида янада яқин илмий-амалий шерикликни йўлга қўйиш таклифи илгари сурилди.

    Бундан ташқари, Оролбўйининг экологик муаммоларини ҳал этиш, биохилма-хилликни ҳимоя қилиш, музликлар ва тупроқни асраш, сув тежовчи технологияларни жорий қилишда самарали ҳамкорлик муҳимлиги айтиб ўтилди. 

    Ўзбекистон президенти Хитойнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низомидаги хавфсизлик бўлинмаслиги ва тинч тараққиёт принципларига асосланган глобал ташаббусини қўллаб-қувватлаб, барқарорлик ва хавфсизлик масалалари бўйича минтақамиздаги мулоқот даражасини юқори баҳолади.

    “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги Мулоқот гуруҳи ва Афғонистонга қўшни мамлакатларнинг мулоқотидан ўзаро келишилган позицияни ишлаб чиқиш ва ушбу мамлакатда гуманитар ҳалокатга йўл қўймаслик чоралари кўриш учун тўлиқ фойдаланиш муҳим, деб ҳисоблаймиз”, — деди Ўзбекистон етакчиси.

    Гуманитар алмашинувлар, кўргазмалар, концерт ва ижодий сафарлар, қўшма спорт тадбирларини мунтазам ўтказишни давом эттириш, уларга ёшларни кенг жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди. Шу муносабат билан келгуси йилда Ёш истеъдодлар форумини биргаликда ўтказиш таклиф қилинди.

    Давлат раҳбари нутқини якунлар экан, мамлакатларимиз стратегик шерик ва ишончли дўстлар эканини қайд этди.

    “Халқаро муносабатларда зиддиятлар ва ноаниқликлар кучайиб бораётган бугунги шароитда биз бир-биримизни қўллаб-қувватлаяпмиз ва халқларимиз учун фаровон келажак барпо этяпмиз”, — деди президент.

    Шу маънода Хитой томонининг Марказий Осиё давлатлари ва Хитой  ўртасидаги дўстлик ва шерикликни мустаҳкамлаш учун бундай учрашувларни мунтазам ўтказиб бориш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

    Бугунги саммитнинг самарали натижалари яхши қўшничилик муносабатлари ва ҳар томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига, мамлакатларимиз ва халқларимиз равнақига хизмат қилишига ишонч билдирилди.Йиғилиш якунида давлат раҳбарлари “Марказий Осиё—Хитой” саммитининг Сиан декларациясини имзоладилар ва қўшма матбуот анжуманини ўтказди.

    Саммит тадбирлари якунлангач, саммитда иштирок этган мамлакатларнинг дўстлиги, яхши қўшничилиги, тараққиёт ва равнақ сари муштарак интилишлари рамзи сифатида биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. 

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    19.05.2023, 11:25   Изоҳ (0)   4437
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДХХ Тошкентда қалбаки 100 минг долларни сотишга уринган тўрт кишини қўлга олди (видео)

    19.05.2023, 10:50

    Тошкентда хотини ва қизини гаровга олган ичкуёвга ҳукм ўқилди

    19.05.2023, 10:20

    “Ўзгидромет” 20 май куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

    19.05.2023, 10:19

    Ўзбекистонда фермер хўжаликларига ишчилари учун тўланган даромад солиғи қайтариб берилади

    19.05.2023, 10:10

    Самарқандда газ тармоғига ноқонуний уланган кўп қаватли уй аниқланди

    19.05.2023, 09:50

    Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

    19.05.2023, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.