• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўрта коридор Россияни ортда қолдиради

    Июль Озарбайжон учун халқаро майдонда алоҳида фаоллик ойига айланди. Шу ўринда бу икки тадбир дунё эътиборида бўлди. Улардан бири 5—7 июль кунлари бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТDT) норасмий саммити бўлиб, иккинчиси, 20-22 июль кунлари Шуша шаҳрида бўлиб ўтган II Шуша Глобал Медиа Форумидир.

    Медиа-форум Озарбайжонни глобал оммавий ахборот воситалари муаммоларини муҳокама қилиш учун майдон сифатида хизмат қилган бўлса, ТDT саммити нафақат Кавказ ва Марказий Осиё, балки глобал кун тартибида ҳам етакчиликка даъвогарликнинг ўзига хос намойиши бўлди. Қуйида тадбир мавзулари ҳақида “Независимая газета” батафсил маълумот берди.

    Фото: “Дарё”

    Маълумки, ТDT 2009 йилда Туркий кенгаш шаклида тузилган. Унинг дастлабки асосчилари Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон эди. Кейинчалик унга Ўзбекистон қўшилди, Туркманистон, Венгрия ва Шимолий Кипр Турк Республикаси (ШКТР) эса кузатувчи давлатга айланди. Қизиқ томони шундаки, ШКТР Туркиядан бошқа ҳеч қайси давлат томонидан тан олинмаган.

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон саммитда қатнашмаган бўлса-да, кенгаш йиғилиши куни Қорабоғ декларацияси имзоланди. Тадбирда ТDT мамлакатлари ўртасида сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, мудофаа-саноат ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди. Европа, Туркия, Кавказорти, Марказий Осиё ва Хитойни боғлайдиган “Ўрта коридор” (Транс-Каспий халқаро транспорт йўналиши) лойиҳасига алоҳида аҳамият берилди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун юқорида қайд этилган Каспий ва Марказий Осиё давлатларида портлар, темир ва автомобиль йўллари, логистика йўналишларини ривожлантириш режалаштирилган.

    Декларацияда Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика тизимларини “Яшил коридор” деб аталувчи интеграциялашув лойиҳаси яратиш келишилди. Бундан ташқари, ТDT доирасида рақамли (шу жумладан, сунъий интеллект) ва иқлим мавзулари кун тартибидан алоҳида ўрин эгаллади. Ниҳоят, саммит давомида Венгрия Туркий сармоя кенгашига аъзо бўлди.

    Юқоридагиларнинг барчасини умумлаштирадиган бўлсак, Россиянинг жанубий қисми — Кавказ ва Марказий Осиёда — ўз кун тартибига ва сайёрамизнинг стратегик муҳим ҳудуди устидан назоратга даъво қиладиган давлатлар блоки шаклланмоқда.

    Бундан ташқари, вазир Виктор Орбан раҳбарлигида Венгрия ҳам ушбу давлатлар блокига қўшилиш учун фаол ҳаракат қилмоқда.

    ТDT доирасида янги логистика йўналишларини қуриш, биринчи навбатда, Евроосиёдаги энг йирик логистика маркази сифатидаги мавқеи ошиб бораётган Туркия учун манфаатлидир. Албатта, бошқа ТDT аъзолари ҳам Хитой товарларини Марказий Осиёдан Европага транзит қилишдан айни шаклда манфаатдор бўлади.

    Бундан ташқари, ТDT доирасида давлатларнинг интеграциялашуви ва “Ўрта коридор” қурилиши Европа Иттифоқи ҳамда АҚШ учун ҳам фойдалидир – Ғарб мамлакатлари Марказий Осиё давлатларининг нодир металларидан (айниқса замонавий иқтисодиётда муҳим бўлган литий) фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу эса айни пайтда Россиянинг минтақадаги таъсирини чеклаш учун кенг имкониятлар яратади.

    Венгрияга келсак, Орбан Шарқий Европа ва Кавказ орқали дунёга очилишга ҳаракат қилмоқда. Аниқроғи, Венгрия ҳукумати Шарқий Европа ва Транскавказ (биринчи навбатда, Озарбайжон ва Грузия) энергия тизимларини бирлаштириш сиёсатини олиб бормоқда. Венгрия президенти ҳам Украина можаросида воситачилик имкониятини бой бермаяпти.

    Буларнинг барчаси Россия қандай таъсир қилади?

    Расмий равишда, Россиянинг ТDT маркази бўлган Туркия, Озарбайжон ва Венгрия билан муносабатлари таҳсинга сазовор.

    Аммо, “Ўрта коридор” масштабида, бу лойиҳа фақат битта нарса — Россияни транзит мамлакатлар қаторидан чиқариб ташлаш ва илгари Россия орқали ўтган товарлар оқимини алмаштиришга мўлжаллангани аниқ. Россияга нисбатан амалдаги санкциялар режими бундай схемаларни яратишни фақатгина осонлаштиради, холос.

    Бундан ташқари, ТDT доирасида мудофаа тизимлари ва хавфсизлик тузилмаларини интеграция қилиш зарурати ҳақида тобора кўпроқ гап кетмоқда. Яъни, ТDT нафақат сиёсий ва иқтисодий, балки ҳарбий-сиёсий блокга айланиб бормоқда. Шу муносабат билан оддий савол туғилади: айрим давлатларнинг (масалан, Қозоғистон) бир вақтнинг ўзида ТDT ва КХШТга аъзо бўлиши манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарадими? Бундан ташқари, ҳарбий-сиёсий блок одатда кимгадир қарши қаратилган бўлиши керак. ТDT кимга қарши йўналтирилади, буни вақт кўрсатади.

    ТDT фаолиятининг яна бир қизиқ жиҳати – маданият сиёсати ҳисобланади. Ташкилотга аъзо посцовет мамлакатларида кирилл алифбоси эмас, лотин алифбосига асосланган янги алифбо яратиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Шундай қилиб, Россия ва ТDTга аъзо давлатлар ўртасида маданий масофани кенгайтиришга қаратилган йўналиш мавжуд.

    Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, Ва ниҳоят, Россия ичида ўз автоном тузилмаларига эга бўлган туркий халқлар яшайди.

    Уларнинг энг йириклари Татаристон ва Бошқирдистондир. Улар ҳам туркий дунёдаги жараёнларга жуда эътибор билан қарайдилар. 

    Шу ўринда савол туғилади: ТDT мамлакатлари ёки Россия туркий мухториятларидаги айрим доираларда Москвани четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш тенденцияси кузатилмаяптими? Расмий Россия ҳукумати бунга қандай муносабатда бўлади? Бунда ШКТРнинг ташкилотда кузатувчи-мамлакат мақомига эга экани юқорида қайд этилган эди. Гарчи, барча халқаро ҳуқуқларга кўра, Шимолий Кипр Турк Республикаси ҳам Кипрнинг бир қисмидир.

    Шундай қилиб, ТDT сиёсий майдонда кучли халқаро ўйинчига айланиши учун барча имкониятлар мавжуд, ва унинг манфаатлари, айтайлик, ҳар доим ҳам Россиянинг Кавказ, Марказий Осиё ва Яқин Шарқдаги манфаатларига тўғри келмайди. Бир қатор ҳолларда, бу Россиянинг позициясига тўғридан-тўғри зиддир.

    “Шу боис, Эрдўғон қаноти остида “пантуркий” интеграция истиқболларини эътибордан четда қолдирмаслик керак”, дея хулоса қилинган мақолада.
    30.07.2024, 15:31   Изоҳ (0)   13089
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўрта коридор Евросиё бозорларини қайта шакллантира оладими?

    23.04.2024, 19:01

    Ипак йўлининг қайта тикланиши: имкониятлар коридорини шакллантириш

    20.06.2024, 20:30

    Осиёни “коридорлаштириш”: ҳамкорлик, рақобат ва оқибатлар

    25.07.2024, 17:34

    “Эроннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатлари ўзгаришсиз қолади” — сиёсатшунос

    30.07.2024, 13:58

    Ғазо секторида полиомиелит эпидемияси бошланди 

    30.07.2024, 12:50

    Россия ҳарбий-денгиз флоти кенг миқёсдаги ҳарбий машғулотларни бошлади 

    30.07.2024, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Чорвоқ сув омборига айрим дачалардан қувур орқали сув оқизилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 7 август, 10:35

    Трамп Путин билан келаси ҳафта учрашишини айтди

    Дунё | 7 август, 10:22

    “Реал Мадрид” Кроос ва Модричга муносиб ўринбосар топди

    Спорт | 7 август, 10:16

    Япония ҳукумати ҳақиқий ўқ узиши мумкин бўлган 16 мингта ўйинчоқ тўппончани сотувдан олиб ташлайди

    Қўзиқорин | 7 август, 10:00

    Африкада буқа овга чиққан миллионерни шохлаб ўлдирди

    Дунё | 7 август, 09:45

     Самарқандда олтин маъданлари жойлашган махфий хариталарни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    Ўзбекистон | 7 август, 09:36

    “ПСЖ” Родригони Бредли Баркольяга ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 7 август, 09:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.