• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Буюк япон аниматори Ҳаяо Миязаки мультфильмлари ёрдамида ҳал қилиш мумкин бўлган болалардаги муаммолар

    Япониялик режиссёр Ҳаяо Миязакининг анимацион фильмлари бутун дунёда севиб томоша қилинади. Воқеаларга бой картина ғояси ва муаллиф томонидан берилган саволларнинг жиддийлиги учун ҳам бу мультфильмлар томошабинлар томонидан қадрланади. Ўзингиз учун муҳим нарсани кашф қилиш учун уларнинг ҳар бирини қайта-қайта кўриб чиқишингиз мумкин, ва албатта, фарзандларингиз билан томоша қилишни унутманг.

    Ота-онани йўқотишдан қўрқиш (“Менинг қўшним Тоторо”)



    “Менинг қўшним Тоторо” анимацион фильмининг сюжети онаси оғир ташхис билан касалхонага ётқизилган опа-сингил атрофидаги воқеаларга қурилган. Миязаки томошабинни онасининг касаллиги билан боғлиқ стрессни бошдан кечириши керак бўлган болалар дунёсига етаклайди. Шуниси эътиборлики, режиссёр болалигида ўз онаси касал бўлиб, бир муддат ётиб қолганидаги ҳолатларни ушбу мультфильмда тасвирлаган.

     
    Қизлар қишлоқ уйига кўчиб ўтишга мажбур бўлишгач, у ердан қоравойлар — ўйноқи чанг зарраларини кўриб қолади. Энаганинг айтишича, уларни фақат болалар кўриши мумкин. Бу митти жонзотлар қўрқув ва безовта қилувчи фикрлар рамзи бўлиб, улар болалар онгида тартибсиз ҳолда бўлади. Қаҳрамонлардан бири қоравойни муштига қамаб қўйгандай бўлади, аммо бармоқларини очганида фақат бўш кафтини кўради. Бу билан болалар ташвиши тутқич бермаслиги ва назорат қилиб бўлмаслиги кўрсатилади.

    Қизиқарли факт: худди шу жонзотларни “Руҳлар олами” мультфильмида ҳам кўриш мумкин. Унда ҳам бош қаҳрамони ота-онасини йўқотади. Сюжет ривожланиб борар экан, қизча бу жонзотлар билан дўстлашишга муваффақ бўлади: у ваҳимага тушишни тўхтатади ва вазиятга қараб ҳаракат қила бошлайди.

    Онасининг касаллиги туфайли келиб чиққан барча қийинчиликлар Тоторо — катта пахмоқ жонзот билан танишишга ёрдам беради. Қизалоқларнинг хотиржам бўлиши учун у борлигининг ўзи етарли эди. Қайсидир маънода у ҳатто ота-онасининг ўрнини босади: япон танқидчиларининг фикрича, унинг катта қорни онанинг иссиқ бағрига қиёсланади. Ғарбда Тоторо кўпинча эркак деб таърифланади, лекин Шарқ анимациясини билувчилар бу жонзотга аёллик фазилатлари берилган деб ҳисоблайди.

     
    Афсуски, аслида бундай ажойиб мавжудотлар йўқ. Аммо бу ёш томошабинларга ҳикоядан сабоқ олишига тўсқинлик қилмайди: табиат кучларига ишониш ва яхши хаёлот қийин дамларда инсоннинг омон қолишига ёрдам беради.

    Овқатланиш тартибининг бузилиши (“Арвоҳлар олами”)

     

    “Арвоҳлар олами” анимацион фильми бир қатор муҳим саволлар асосига қурилган. Шунингдек, “еб-ичиш” асрида кескинлашиб кетган муаммоларга ҳам катта эътибор қаратилади. Бош қаҳрамон Тихиронинг ота-онаси жодуланган ресторандаги овқатларнинг мўллигидан кўзлари ўйнаб кетади. Натижада бундай одобсизлик жазоланади: улар инсоний ўтмишини унутган чўчқаларга айланади ва шу ерда сеҳрланган дунёда Тихиронинг саргузаштлари ҳақида ҳикоя бошланади. Бироқ одамнинг озиқ-овқатга бўлган муносабати ҳақидаги мавзу шу билан тугамайди.

    Ёзувчи Сюзан Найпирнинг сўзларига кўра, Тихиро ва унинг янги таниши — қиёфасиз махлуқ анорексия (иштаҳа йўқолиши) ва булимия (еб тўймаслик)ни англатади. Қизнинг ота-онаси билан содир бўлган воқеадан олдин иштаҳаси яхши бўлган деб айтиб бўлмайди. Энди эса у ҳаётини назоратдан чиқармаслик учун овқат ейишдан қўрқади ва вақт ўтиши билан унинг танаси шаффоф бўла бошлайди. Тихиро фақат резавор егандагина бундан қутулади.

     
    Қиёфасизнинг бош қаҳрамондан фарқи шундаки, унинг иштаҳаси йўқолмайди. Аммо у очликни қондириш учун эмас, балки ёлғизлик туйғусидан қутулиш учун овқатланади. Унинг танаси ҳамма нарсани чиқариб ташлаши эса булимиядан далолат беради.

    Овқат тана учун душман ҳам, дўст ҳам бўлиши мумкин — ижодкорлар мультфильм орқали буни яққол кўрсатиб берган. Қиз қўрқув билан курашиш давомида овқат нафақат инсонни хароб қилиши, балки ҳаётини сақлаб қолиши ҳам мумкинлигини тушуниб етади.

    Оиладан ажралиш (“Кики — элтув хизмати”)

    Миязакининг бу асарини танқид қилганлардан бири: “Мен бу фильмни кўрганимда, қачонлардир менинг қизим ҳам узоқда бўлишини ўйлаб, юрагим орқага тортиб кетди”, деганди. “Кики — элтув хизмати” фильмида айнан шундай ҳолат тасвирланган: Кики исмли қизалоқ ота-онасининг уйини тарк этади. Бош қаҳрамоннинг ёши рамзий маънога эга: айнан 13 ёшидан бошлаб қизлар балоғатга ета бошлайди, бу болалик ва ўсмирлик давридаги шартли чегарадир.

    Мультфильм Эико Кадононинг худди шу номдаги романи асосида ишланган, лекин асл нусхадан фарқли ўлароқ мустақил бўлиш — ёлғизлик ва ўз-ўзини англашга яхши имконият бериши таъкидланади. Қаҳрамон ўзи танлаган касби ёрдамида жамиятга қўшилиши керак бўлади.

    Ҳар доим гедонизм (ҳузур-ҳаловатга интилиш инсонга хос олий хислат, деб ҳисобловчи ахлоқий таълимот)га салбий муносабатда бўлган Миязаки ёш томошабинларга ўз қаҳрамони орқали меҳнат ва ҳалоллик гарови тўғри қарор эканини тушунтиради. Шунинг учун Кики ярқироқ пойабзал қўйилган витрина ёнида узоқ турмайди, ўз бурчини бажариш учун учиб кетади.

    Ёш ва ташқи кўринишдаги комплекслар (“Ҳаулнинг юрар минораси”)

    Жодугар кампир Софи исмли қизни кекса аёлга айлантириб қўяди. Қаҳрамон аста-секин тақдирига кўниб, қартайган танада яшашни ўрганишга мажбур бўлади. Бу билан ёвуз жодугар билан қарилик тушунчаси ўртасида параллеллик ўрнатиш мумкин. Софи ёш бўлган пайтида жодугар кампирни ҳақиқатан ҳам қўрқинчли деб ҳисобларди. Аммо ўзи унинг ҳолига тушганидан сўнг, жодугар унга зарари тегмайдиган кампир бўлиб, ҳатто кулгили ҳам кўринади.

    Миязаки, шунингдек, томошабинларга инсон ёши у ўзини қанчалик яхши ҳис қилишига боғлиқ деган фикрни етказишга ҳаракат қилади. Софи кучли ҳис-туйғуларни бошдан кечирган пайтларда, масалан, севиб қолганида, у ўзи сезмаган ҳолда яшара бошлайди. Қаҳрамон ҳис-туйғуларнинг кучига қараб ўрта ёшли аёл ёки кулранг сочли қизалоқ бўлиб қолади.

    Картинада мавжуд бўлган яна бир муҳим фикр: севги — бу ташқи томондан идеал ёш қизларга бўлган муносабат эмас. Дисней мультфильмлари бу борада беғубор ёш маликаларни тасвирлайди, лекин Миязаки бу ёндашувга бегона. Бошиданоқ унинг қаҳрамони ёқимсиз қилиб кўрсатилади, борган сари у бутунлай хунуклашади. Шунга қарамай, персонаж севиш ҳуқуқини йўқотмайди.

    Ҳаётда ўз ўрнини топиш (“Шамол кучаймоқда”)

    “Шамол кучаймоқда” анимацион фильмининг бош қаҳрамони Жиро самолётларни яхши кўради ва учувчи бўлишни орзу қилади. Бироқ болада узоқни яхши кўролмаслик касаллиги бор, шу боис учишни фақатгина орзу қила олади. Худди шу ҳолат Ғарб мультфильмларида, эҳтимол, бошқача бўларди: қандайдир мўжиза содир бўлади ва қаҳрамоннинг хоҳиши амалга ошади. Лекин бу япон режиссёрининг иши ва унинг ёндашуви бошқача.

    Тақдир Жирога учувчи бўлишга имкон бермагани учун у самолётларни лойиҳалаштириш билан шуғулланади ва бу ишда муваффақият қозонади. Муаллиф бу билан ҳаёт бошқа кўплаб имкониятларни бераётган бир пайтда эришиб бўлмайдиган мақсадлар ҳақида ўйламаслик кераклигини уқтиради.

    Ўзаро муносабатлардаги қурбонлик (“Қоятошдаги балиқча Понё”)

    Бир қарашда “Қоятошдаги балиқча Понё” мультфильмида муаллиф Ҳанс Кристиан Андерсеннинг “Сув париси” асарини қайта ишлаб чиққандек туюлади. Болакай сеҳрли балиқ-қизчани топиб олади, улар дўст бўлишлари учун балиқча оддий одамга айланиши керак. Агар бола синовдан ўтолмаса, Понё денгиз кўпигига айланади.

    Эҳтимол, Миязаки даниялик ёзувчи ижодидан илҳомлангандир, аммо у томошабинларга умуман бошқача сабоқ беришга қарор қилади. Сюжетга кўра, Понёнинг одамга айланиши сайёра учун ҳалокатли таҳдидларга сабаб бўлиши мумкин. Агар ким биландир бўлган муносабатлар сиздан тубдан ўзгаришни талаб қилса, демак, бу сизнинг ва яқинларингизнинг одатий турмуш тарзини бутунлай йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин. Буни ҳар доим ҳам четлаб ўтиш мумкин эмас, лекин одам танлаган кишисининг олдидаги масъулиятини ҳис қилиши ва агар туйғулари ҳали ҳам сўроқ остида бўлса, уни ўз вақтида қўйиб юборишни ҳам билиши керак.

    Фильмнинг кулминацион нуқтасида болакай Понёнинг балиқ ёки қиз бўлишидан қатъи назар, уни яхши кўришини айтади. Бу гапи билан қаҳрамон ўз ҳис-туйғулари туфайли бошқадан ҳеч қандай ўзгариш ва қурбонликларни талаб қилмаслигини исботлайди, бундай иқрорни Андерсен эртагидаги шаҳзодада учратмайсиз. Шундан кейингина бахтли якун келади: денгиз ҳукмдори болаларни айирмаслик учун уларга ён босади.

    2 январ, 12:31   Изоҳ (0)   3031
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #мультфильмлар#Ҳаяо Миязаки#аниме

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон киносининг марваридига айланган севимли “Қор маликаси” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 20 та факт

    12.12.2023, 09:18

    Фақат болалар учун эмас: катталар ҳам томоша қилиши мумкин бўлган энг яхши мультфильмлар

    12.06.2024, 16:20

    Болаларни китоб ўқишга қизиқтиришнинг 3 та синалган усули

    15.08.2024, 11:40

    Мактаб бошлангунга қадар фарзандлар билан томоша қилишга арзийдиган чуқур маъноли 5 та мультфильм (трейлер)

    24.08.2024, 16:12

    Кўз ёш тўкишингизга сабабчи бўладиган ғамгин мультфильмлар (трейлер) 

    02.09.2024, 20:45

    “Уддабурон болалар” фильмида бош қаҳрамонларни гавдалантирган актёрлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    10.09.2024, 15:41

    “Музлик даври” давом этмоқда: Disney франшизанинг олтинчи қисми устида иш бошлади

    14.09.2024, 10:29

    Машҳур мультфильмлардаги томошабинлар эътиборидан четда қолган хатоликлар (фото) 

    19.09.2024, 14:45

    Илиқ куз кунлари оила даврасида томоша қилиш тавсия этиладиган мультфильмлар (трейлер)

    09.10.2024, 09:52

    Сўзсиз ҳам тушуниш мумкин бўлган кулгили ва қайғули мультфильмлар (трейлер)

    25.10.2024, 09:50

    2024 йилнинг ноябрь ойида премьераси кутилаётган фильм ва мультфильмлар

    03.11.2024, 09:10

    “Ёввойи робот”, “Темир гигант” ва кўнгилга илиқлик бахш этувчи бошқа мультфильмлар (видео)

    22.11.2024, 16:35

    Нафақат болаларга, балки катталарга ҳам завқ улашувчи мультфильмлар (трейлер)

    28.11.2024, 14:45

    ФҚБда ишлаган, нацистлар билан ҳамкорлик қилган, аёлларни ишга олишни хоҳламаган — буюк аниматор Уольт Дисней ҳақида кўпчилик билмайдиган фактлар

    05.12.2024, 11:05

    “Союзмультфильм” фондидан: Янги йилда болалар билан томоша қилиш учун самимий мультфильмлар (видео)

    03.12.2024, 16:55

    Зийрак томошабинларнинг ҳам эътиборидан четда қолган машҳур мультфильмдаги қизиқарли деталлар 

    18.12.2024, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.