• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Буюк Миязаки мультфильмлари ёрдамида ҳал қилиш мумкин бўлган болалардаги муаммолар

    Япониялик режиссёр Хаяо Миязакининг анимацион фильмлари бутун дунёда севиб томоша қилинади. Воқеаларга бой картина ғояси ва муаллиф томонидан берилган саволларнинг жиддийлиги учун ҳам бу мультфильмлар томошабинлар томонидан қадрланади. Ўзингиз учун муҳим нарсани кашф қилиш учун уларнинг ҳар бирини қайта-қайта кўриб чиқишингиз мумкин, ва албатта, фарзандларингиз билан томоша қилишни унутманг.

    Ота-онани йўқотишдан қўрқиш («Менинг қўшним Тоторо»)

    Фото: Studio Ghibli

    Фото: Studio Ghibli

    «Менинг қўшним Тоторо» анимацион фильмининг сюжети онаси оғир ташхис билан касалхонага ётқизилган опа-сингил атрофидаги воқеаларга қурилган. Миязаки томошабинни онасининг касаллиги билан боғлиқ стрессни бошдан кечириши керак бўлган болалар дунёсига етаклайди. Шуниси эътиборлики, режиссёр болалигида ўз онаси касал бўлиб, бир муддат ётиб қолганидаги ҳолатларни ушбу мультфильмда тасвирлаган.

    Фото: Studio Ghibli

    Фото: Studio Ghibli

    Қизлар қишлоқ уйига кўчиб ўтишга мажбур бўлишгач, у ердан қоравойлар — ўйноқи чанг зарраларини кўриб қолади. Энаганинг айтишича, уларни фақат болалар кўриши мумкин. Бу митти жонзотлар қўрқув ва безовта қилувчи фикрлар рамзи бўлиб, улар болалар онгида тартибсиз ҳолда бўлади. Қаҳрамонлардан бири қоравойни муштига қамаб қўйгандай бўлади, аммо бармоқларини очганида фақат бўш кафтини кўради. Бу билан болалар ташвиши тутқич бермаслиги ва назорат қилиб бўлмаслиги кўрсатилади.

    Қизиқарли факт: худди шу жонзотларни «Руҳлар олами» мультфильмида ҳам кўриш мумкин. Унда ҳам бош қаҳрамони ота-онасини йўқотади. Сюжет ривожланиб борар экан, қизча бу жонзотлар билан дўстлашишга муваффақ бўлади: у ваҳимага тушишни тўхтатади ва вазиятга қараб ҳаракат қила бошлайди.

    Онасининг касаллиги туфайли келиб чиққан барча қийинчиликлар Тоторо — катта пахмоқ жонзот билан танишишга ёрдам беради. Қизалоқларнинг хотиржам бўлиши учун у борлигининг ўзи етарли эди. Қайсидир маънода у ҳатто ота-онасининг ўрнини босади: япон танқидчиларининг фикрича, унинг катта қорни онанинг иссиқ бағрига қиёсланади. Ғарбда Тоторо кўпинча эркак деб таърифланади, лекин Шарқ анимациясини билувчилар бу жонзотга аёллик фазилатлари берилган деб ҳисоблайди.

    Фото: Studio Ghibli

    Фото: Studio Ghibli

    Афсуски, аслида бундай ажойиб мавжудотлар йўқ. Аммо бу ёш томошабинларга ҳикоядан сабоқ олишига тўсқинлик қилмайди: табиат кучларига ишониш ва яхши хаёлот қийин дамларда инсоннинг омон қолишига ёрдам беради.

    Овқатланиш тартибининг бузилиши («Арвоҳлар олами»)

    Фото: Studio Ghibli

    Фото: Studio Ghibli

    «Арвоҳлар олами» анимацион фильми бир қатор муҳим саволлар асосига қурилган. Шунингдек, «еб-ичиш» асрида кескинлашиб кетган муаммоларга ҳам катта эътибор қаратилади. Бош қаҳрамон Тихиронинг ота-онаси жодуланган ресторандаги овқатларнинг мўллигидан кўзлари ўйнаб кетади. Натижада бундай одобсизлик жазоланади: улар инсоний ўтмишини унутган чўчқаларга айланади ва шу ерда сеҳрланган дунёда Тихиронинг саргузаштлари ҳақида ҳикоя бошланади. Бироқ одамнинг озиқ-овқатга бўлган муносабати ҳақидаги мавзу шу билан тугамайди.

    Фото: Studio Ghibli

    Фото: Studio Ghibli

    Ёзувчи Сюзан Найпирнинг сўзларига кўра, Тихиро ва унинг янги таниши — қиёфасиз махлуқ анорексия (иштаҳа йўқолиши) ва булимия (еб тўймаслик)ни англатади. Қизнинг ота-онаси билан содир бўлган воқеадан олдин иштаҳаси яхши бўлган деб айтиб бўлмайди. Энди эса у ҳаётини назоратдан чиқармаслик учун овқат ейишдан қўрқади ва вақт ўтиши билан унинг танаси шаффоф бўла бошлайди. Тихиро фақат резавор егандагина бундан қутулади.

    Фото: Studio Ghibli

    Фото: Studio Ghibli

    Қиёфасизнинг бош қаҳрамондан фарқи шундаки, унинг иштаҳаси йўқолмайди. Аммо у очликни қондириш учун эмас, балки ёлғизлик туйғусидан қутулиш учун овқатланади. Унинг танаси ҳамма нарсани чиқариб ташлаши эса булимиядан далолат беради.

    Овқат тана учун душман ҳам, дўст ҳам бўлиши мумкин — ижодкорлар мультфильм орқали буни яққол кўрсатиб берган. Қиз қўрқув билан курашиш давомида овқат нафақат инсонни хароб қилиши, балки ҳаётини сақлаб қолиши ҳам мумкинлигини тушуниб етади.

    Оиладан ажралиш («Кики — етказиб бериш хизмати»)

    Фото: Studio Ghibli

    Фото: Studio Ghibli

    Миязакининг бу асарини танқид қилганлардан бири: «Мен бу фильмни кўрганимда, қачонлардир менинг қизим ҳам узоқда бўлишини ўйлаб, юрагим орқага тортиб кетди», деганди. «Кики — етказиб бериш хизмати» фильмида айнан шундай ҳолат тасвирланган: Кики исмли қизалоқ ота-онасининг уйини тарк этади. Бош қаҳрамоннинг ёши рамзий маънога эга: айнан 13 ёшидан бошлаб қизлар балоғатга ета бошлайди, бу болалик ва ўсмирлик давридаги шартли чегарадир.

    Фото: Studio Ghibli

    Фото: Studio Ghibli

    Мультфильм Эико Кадононинг худди шу номдаги романи асосида ишланган, лекин асл нусхадан фарқли ўлароқ мустақил бўлиш — ёлғизлик ва ўз-ўзини англашга яхши имконият бериши таъкидланади. Қаҳрамон ўзи танлаган касби ёрдамида жамиятга қўшилиши керак бўлади.

    Ҳар доим гедонизм (ҳузур-ҳаловатга интилиш инсонга хос олий хислат, деб ҳисобловчи ахлоқий таълимот)га салбий муносабатда бўлган Миязаки ёш томошабинларга ўз қаҳрамони орқали меҳнат ва ҳалоллик гарови тўғри қарор эканини тушунтиради. Шунинг учун Кики ярқироқ пойабзал қўйилган витрина ёнида узоқ турмайди, ўз бурчини бажариш учун учиб кетади.

    Ёш ва ташқи кўринишдаги комплекслар («Юрадиган қалъа»)

    Фото: Studio Ghibli

    Фото: Studio Ghibli

    Жодугар кампир Софи исмли қизни кекса аёлга айлантириб қўяди. Қаҳрамон аста-секин тақдирига кўниб, қартайган танада яшашни ўрганишга мажбур бўлади. Бу билан ёвуз жодугар билан қарилик тушунчаси ўртасида параллеллик ўрнатиш мумкин. Софи ёш бўлган пайтида жодугар кампирни ҳақиқатан ҳам қўрқинчли деб ҳисобларди. Аммо ўзи унинг ҳолига тушганидан сўнг, жодугар унга зарари тегмайдиган кампир бўлиб, ҳатто кулгили ҳам кўринади.

    Фото: Studio Ghibli

    Фото: Studio Ghibli

    Миязаки, шунингдек, томошабинларга инсон ёши у ўзини қанчалик яхши ҳис қилишига боғлиқ деган фикрни етказишга ҳаракат қилади. Софи кучли ҳис-туйғуларни бошдан кечирган пайтларда, масалан, севиб қолганида, у ўзи сезмаган ҳолда яшара бошлайди. Қаҳрамон ҳис-туйғуларнинг кучига қараб ўрта ёшли аёл ёки кул ранг сочли қизалоқ бўлиб қолади.

    Фото: Studio Ghibli

    Фото: Studio Ghibli

    Картинада мавжуд бўлган яна бир муҳим фикр: севги — бу ташқи томондан идеал ёш қизларга бўлган муносабат эмас. Disney мультфильмлари бу борада беғубор ёш маликаларни тасвирлайди, лекин Миязаки бу ёндашувга бегона. Бошиданоқ унинг қаҳрамони ёқимсиз қилиб кўрсатилади, борган сари у бутунлай хунуклашади. Шунга қарамай, персонаж севиш ҳуқуқини йўқотмайди.

    Ҳаётда ўз ўрнини топиш («Шамол кучаймоқда»)

    Фото: Studio Ghibli

    Фото: Studio Ghibli

    «Шамол кучаймоқда» анимацион фильмининг бош қаҳрамони Жиро самолётларни яхши кўради ва учувчи бўлишни орзу қилади. Бироқ болада узоқни яхши кўролмаслик касаллиги бор, шу боис учишни фақатгина орзу қила олади. Худди шу ҳолат Ғарб мультфильмларида, эҳтимол, бошқача бўларди: қандайдир мўъжиза содир бўлади ва қаҳрамоннинг хоҳиши амалга ошади. Лекин бу япон режиссёрининг иши ва унинг ёндашуви бошқача.

    Фото: Studio Ghibli

    Фото: Studio Ghibli

    Тақдир Жирога учувчи бўлишга имкон бермагани учун у самолётларни лойиҳалаштириш билан шуғулланади ва бу ишда муваффақият қозонади. Муаллиф бу билан ҳаёт бошқа кўплаб имкониятларни бераётган бир пайтда эришиб бўлмайдиган мақсадлар ҳақида ўйламаслик кераклигини уқтиради.

    Ўзаро муносабатлардаги қурбонлик («Қоятошдаги балиқча Понё»)

    Фото: Studio Ghibli

    Фото: Studio Ghibli

    Бир қарашда «Қоятошдаги балиқча Понё» мультфильмида муаллиф Ҳанс Кристиан Андерсеннинг «Сув париси» асарини қайта ишлаб чиққандек туюлади. Болакай сеҳрли балиқ-қизчани топиб олади, улар дўст бўлишлари учун балиқча оддий одамга айланиши керак. Агар бола синовдан ўтолмаса, Понё денгиз кўпигига айланади.

    Эҳтимол, Миязаки даниялик ёзувчи ижодидан илҳомлангандир, аммо у томошабинларга умуман бошқача сабоқ беришга қарор қилади. Сюжетга кўра, Понёнинг одамга айланиши сайёра учун ҳалокатли таҳдидларга сабаб бўлиши мумкин. Агар ким биландир бўлган муносабатлар сиздан тубдан ўзгаришни талаб қилса, демак, бу сизнинг ва яқинларингизнинг одатий турмуш тарзини бутунлай йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин. Буни ҳар доим ҳам четлаб ўтиш мумкин эмас, лекин одам танлаган кишисининг олдидаги масъулиятини ҳис қилиши ва агар туйғулари ҳали ҳам сўроқ остида бўлса, уни ўз вақтида қўйиб юборишни ҳам билиши керак.

    Фото: Studio Ghibli

    Фото: Studio Ghibli

    Фильмнинг кулминацион нуқтасида болакай Понёнинг балиқ ёки қиз бўлишидан қатъи назар, уни яхши кўришини айтади. Бу гапи билан қаҳрамон ўз ҳис-туйғулари туфайли бошқадан ҳеч қандай ўзгариш ва қурбонликларни талаб қилмаслигини исботлайди, бундай иқрорни Андерсен эртагидаги шаҳзодада учратмайсиз. Шундан кейингина бахтли якун келади: денгиз ҳукмдори болаларни айирмаслик учун уларга ён босади.

    Мавзуга доир: 

    • Мазали санъат асарлари: машҳур мультфильмлар асосида тайёрланган ажабтовур тортлар (фото).
    • Кинотавсия: Тош юракларни ҳам эритиб юборишга қодир қисқа метражли мультфильмлар (видео).
    • «Тоторо», «Қалб», «Лука» — оригинал сюжетга эга энг яхши мультфильмлар (видео).
    • Нафақат ёрқин образларга, балки эгаси ҳақида «гапирувчи» исмли қаҳрамонларга эга кино ва мультфильмлар (фото).

    03.01.2023, 21:20   Изоҳ (0)   14943
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қизларини бўлажак қиролича ва миллионер хоним қилиб тарбиялаган собиқ стюардесса — Керол Миддлтон ҳикояси (фото)

    03.01.2023, 20:58

    «Эсмералда» Шоҳида Узоқованинг овози билан «гапирганига» 20 йил тўлди. Ўтган вақт ичида сериал қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди?

    03.01.2023, 20:49

    Тан соқчисининг пичоқланишидан тортиб тегажоғликкача: тўйларда ўзбекистонлик хонандалар дуч келадиган аянчли ва кулгили ҳолатлар

    03.01.2023, 18:58

    Шукурулло Исроилов — «морг»да, Севара Назархон — «Ипподром»да. Машҳур бўлишидан аввал ўзини турли соҳаларда синаб кўрган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

    03.01.2023, 16:02

    McDonald’s’да идиш ювган актёр, Россияда уй қурган хонанда. Мусофирликни бошдан кечирган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    03.01.2023, 15:00

    Севги ёш танламайди: Ўзбек шоу-бизнесидаги ёши орасида катта фарқ бўлган машҳур жуфтликлар (фото)

    03.01.2023, 13:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.