Бир ярим соат яхши мультфильм томоша қилиш каби ҳеч нарса кайфиятингизни кўтара олмайди. Бундай кинотерапия сизни, албатта, табассум қилишингизга сабаб бўлади. Қуйида бетакрор сюжетга эга энг яхши мультфильмлар рўйхатини келтирамиз.
«Менинг қўшним Тоторо»
Хаяо Миязакининг қишлоқдаги уйи ёнида ўрмон руҳларини кашф этган опа-сингиллар ва Тоторо исмли қудратли хушмуомала одам бошчилигидаги ўрмон қўриқчилари ҳақидаги дурдона асари. Аста-секин у қизларнинг дўстига айланиб, кундалик саргузаштларининг асосий қаҳрамонига айланади.
«Валл-и» (2008)
«Оскар» совриндори бўлган мазкур мультфильмни қайта-қайта кўриб зерикмайсиз. Ер сайёрасини коинотга учган одамлар қолдирган ахлат тоғларидан тозалаб келаётган робот Валл-и ҳақидаги ҳикоя. Ҳозирча у олдинда уни янги дўстлар, севги ва дунёни қутқарадиган вазифа кутаётганини тасаввур ҳам қилолмайди.
«Кунг-фу панда» (2008)
Меҳрибон, бесўнақай ва ебтўймас По дунёни қутқариш учун мўлжалланган Аждаҳо жангчиси сифатида танланади. Лекин на ўзи, на афсонавий жангчилар, на устози бунга ишонмайди.
«Юқорига» (2009)
78 ёшли ғамгин Карл Фредриксен марҳум хотинига берган ваъдасини бажариш учун уйига минглаб шарларни боғлаб, Жанубий Американинг ёввойи табиатига учиб, ажойиб саргузашт ҳақидаги орзусини амалга оширишга қарор қилади. Pixar’нинг ушбу картинаси «Оскар»ни қўлга киритган.
«Тенги йўқ жаноб Фокс» (2009)
Режиссёрнинг энг яхши визуал анъаналарида Уэс Андерсоннинг анимацион фильми. Айёр тулкининг товуқхоналарига доимий ҳужумларидан чарчаган ғазабланган деҳқонлар ўз душманини ва унинг «айёр» оиласини йўқ қилишга ҳозирлик кўрмоқда.
«Иллюзионист» (2010)
Шотландия, 1950 йилларнинг охири ва ўзининг ҳақиқий сеҳргар эканлигига амин бўлган қизни учратган кекса сеҳргар. Сизни Европа кўчалари бўйлаб саёҳатга олиб борадиган ажойиб сюжет.
«Орзулар ҳимоячилари» (2012)
Янги йил байрами ҳақидаги бетакрор мультфильм. Ёвуз руҳ Кромешник энг қимматли нарсага — болалик орзуларига тажовуз қилганда, Шимолий, Музли Жек, Қуён, Тиш париси ва Қум одам биринчи марта орзуларни ҳимоя қилувчи жамоани яратиш ва дунёни ҳимоя қилиш учун бирлашади.
«Ралф» (2012)
Ралф исмли компьютер ўйинидаги иккинчи даражали қаҳрамон замонавий ўйинчоқлар олами бўйлаб саёҳатга чиқади ва Ванеллопе фон Кекс билан учрашади. Бу унинг синдиришдан кўра кўпроқ нарсани қила олишини исботлаш имкониятидир.
«Куйла» (2016)
Театрни ёпилишдан қутқариб, истеъдодлар намойишини йўлга қўйган коала Бастер Мун ҳикоясида юзлаб замонавий мусиқий ҳитлар мавжуд.
«Ҳайвонлар шаҳри» (2016)
Ҳайвонлар шаҳри полициясида карьера қилишни орзу қилган жасур қуён Жуди Хоппс ва беихтиёр унинг шеригига айланган айёр тулки Ник Уайлд ҳақидаги, «Оскар» мукофотига эга чиққан мультфильм. Уни бир неча марта томоша қилишингиз ва ҳар сафар янги маъноларни топишингиз мумкин.
«Уй ҳайвонларининг сирли ҳаёти» (2016)
Мушук уйда ёлғиз қолганда нима қилади, деб ҳаммамиз қизиқамиз. Машҳур мультфильм яратувчилари бир вақтнинг ўзида бир нечта мантиқий версияларни таклиф қилишди — мушук музлаткичдан мазали таомларни еб кўради, пудел зотли ит рок тинглайди, канарейка эса видеоўйин ўйнайди. Ва уларнинг барчаси биргаликда ёвузликка қарши курашадилар.
«Қалб» (2020)
Pixar мультфильмларидан яна бир ажойиб картина. Ҳаётнинг мазмуни ва биз кундалик шошқалоқликда ўтказиб юборадиган муҳим кичик нарсалар ҳақидаги ҳикоя.
«Лука» (2021)
Оддий бола қиёфасида денгиз махлуқлари одамлар дунёсини ўрганмоқда. Беташвиш болалик ҳақидаги ёқимли эртак.
Мавзуга доир: Вақтингизга ачинмайсиз: Сўнгги ўн йилликнинг энг яхши мультфильмлари (видео)