ОФК Чемпионлар Лигаси финал баҳсида Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби ва Япониянинг “Кавасаки Фронтале” жамоаси ўзаро куч синашди. Ҳал қилувчи ўйин Жидда шаҳридаги “Кинг Абдулла Спорт шаҳарчаси” стадионида бўлиб ўтди. “Ал-Аҳли” жамоаси финалда ишончли ўйин кўрсатиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб 35-дақиқада очилди — бразилиялик футболчи Вендерсон Галено рақиб дарвозасини ишғол этди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Фрэнк Кессиэ ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Иккала голга ҳам собиқ “Ливерпуль” ҳужумчиси Роберто Фирмино ассистентлик қилди.
Қайд этиш жоизки, ярим финалда “Кавасаки Фронтале” Криштиану Роналду бошчилигидаги “Ан-Наср”ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, “Ал-Аҳли” эса “Ал-Ҳилол”ни 3:1 ҳисобида таслим қилганди.
- Мусобақа якунларига кўра, турнирнинг энг яхши ўйинчилари аниқланди:
— Энг яхши дарвозабон — Эдуард Менди (“Ал Аҳли”, Саудия Арабистони)
— Энг яхши тўпурар — Салим Ал Довсари (“Ал Ҳилол”, Саудия Арабистони)
— Энг яхши ўйинчи — Роберто Фирмино (“Ал Аҳли”, Саудия Арабистони)
ОФК Элит Осиё Чемпионлар Лигаси
Финал
3 май, шанба
“Ал-Аҳли” — “Кавасаки Фронтале” 2:0
Голлар: 1:0 — Галено (35), 2:0 — Кессиэ (42)
Изоҳ (0)