Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов нега майдонга тушмаётгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Х (собиқ Twitter) тармоғидаги City Xtra нашри хабар берди.

Испаниялик мутахассис “Вулверҳемтон”га қарши баҳс олдидан ўзбекистонлик футболчи ҳақида гапирди:
“Борнмут”га қарши баҳсда Ҳусановда сариқ карточка бор эди. Шу боис таваккал қилишни истамадим ва уни захирага олишга қарор қилдим. Жамоа ўша баҳсда чап қанотда бир оз фаолроқ ҳаракат қилиши талаб этиларди. Шунда O’Райли қанотга ўтди, Йошко Гвардиол эса марказга кўчди. Ўша пайтда Нико бунчалик кўп майдонга тушади, деб ўйламаган эдим, лекин у ишончни оқлади.
Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, Нуньес, O’Райли ва Гвардиол биргаликда барқарор ўйин кўрсатмоқда. Жамоавий ҳаракатлар ҳам яхши кетмоқда. Сабаби шу. Бу шуни кўрсатадики, ҳеч кимнинг асосий таркибдаги ўрни кафолатланмаган, лекин футболчилар эртага майдонга тушмайман, деб ҳам ўйламаслиги керак, дейди Гвардиола.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” бугун, 2 май куни “Вулверҳемтон”га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.
Изоҳ (0)