“Манчестер Сити” жамоаси ўзининг иқтидорли ярим ҳимоячиси Фил Фоден билан шартнома узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Никола Скиранинг хабарига таяниб Euro-Sport хабар бермоқда.

24 ёшли футболчи жорий мавсум ўтган йилгига қараганда яхши натижалар қайд этмаётган бўлса-да, клуб раҳбарияти унга ишонч билдиришда давом этмоқчи.
Манбанинг хабарига кўра, клуб Фоден билан янги шартнома имзолашни режалаштирган ва бу борадаги илк музокаралар бошланган. Янги келишувда футболчининг маоши сезиларли даражада оширилади ва бу битим узоқроқ муддатга мўлжаллангани айтилмоқда.
Фоден жорий мавсумда Пеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа сафида 40 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйган. Унинг шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Изоҳ (0)