• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12915.9
    • RUB162.44
    • EUR14658.25
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Майдонда ҳақиқий жангчи, ҳаётда эса камтар ва вазмин йигит – Абдуқодир Ҳусанов

    “Манчестер Сити” клуби ўз ижтимоий саҳифасида, жамоа мухлисларининг қалбини тезда забт этган ёш футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илгари ҳеч қаерда чоп этилмаган маълумотлар, оилавий суратлар ва уни энг яхши биладиган инсонларнинг хотиралари билан бойитилган мақола эълон қилди. “Дарё” нашри буни тўлиғича сизларга тақдим этади.

    Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” футболчисига айланганидан 5 кун ўтиб, “Челси”га қарши ўз дебютини ўтказди. Ҳали 20 ёшга ҳам тўлмаган Ҳусановнинг асосий жамоага тезкор жалб этилиши “Сити”нинг мудофаа чизиғидаги йўқотишлари билан боғлиқ эди. Пеп Гвардиола деярли танловсиз қолган эди ва Франция чемпионатида бор-йўғи 31 та ўйин ўтказган, инглиз тилини деярли билмайдиган ёш футболчини майдонга туширишга мажбур бўлди.

    Унинг АПЛдаги дебюти омадли чиқмади. Ўйиннинг дастлабки уч дақиқасида унинг хатоси сабаб рақиб гол уришни уддалади, орадан кўп ўтмай у сариқ карточка ҳам олди. Ушбу драматик дақиқаларни томоша қилган ҳар қандай футбол ишқибози Ҳусановга ачинмасдан иложи йўқ эди.

    Фото: Манчестер Cитй

    Дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг нигоҳи ёш футболчига қаратилган, камералар эса унинг ҳар бир ҳаракатини яқин планда акс эттираётган эди. Агар ўша пайтда Ҳусанов ер ёрилиб, унинг ичига кириб кетиш ҳақида ўйлаган бўлса ажаб эмас, шундай эмасми?

    Вазият янада ёмонлашиши ҳам мумкин эди, аммо воқеалар бундай бўлмади. Жамоадошлари, “Сити” мухлислари ва мураббийи томонидан қўллаб-қувватланган ёш футболчи ўзини тезда қўлга олди ва биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларини ишончли тарзда ўтказди. 54-дақиқада эса у Жон Стоунс билан алмаштирилди ва “Etihad”даги мухлислар уни олқишлар билан кузатиб қўйишди.

    Фото: Манчестер Cитй

    У дебютидан кейин “Арсенал”га қарши баҳсда захирада қолди. Орадан яна бир ҳафта ўтиб, “Лейтон Orient” билан ўйиннинг иккинчи бўлимда майдонга тушди ва атиги 11 дақиқа ўтиб, ўзининг “шаҳарликлар” сафидаги илк голини киритди.

    Орадан беш ҳафта ўтиб, Ҳусанов “Сити” мухлислари томонидан февраль ойининг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. Бу вақт ичида у Муҳаммад Салоҳ, Александр Исак, Сон Хён Мин ва Крис Вуд каби юлдуз футболчиларга қарши ўйинларда ўзини муносиб кўрсатди ва жамоанинг келажакдаги муҳим ўйинчиларидан бирига айланиши мумкинлигини исботлади.

    Ҳусановнинг “шаҳарликлар” сафидаги дебюти омадсиз ўтган бўлса-да, унинг кейинги ҳаракатлари ажойиб мақтовга муносиб. У аллақачон “Сити” мухлислари қалбидан жой олиб, ўзбек жангчиси сифатида эътироф этилмоқда.

    Фото: Манчестер Cитй

    Албатта, Абдуқодир учун ҳали ҳаммаси олдинда. У тўлиқ мослашиши ва ўз ўйинини янада ривожлантириши учун вақт керак бўлади. Аммо тобора ортиб бораётган ишонч шуни кўрсатмоқдаки, “Сити” қўлида ҳали тўлиқ сайқалланмаган олмос — Абдуқодир Ҳусанов, ёки футболчининг ўзи айтганидек, шунчаки Қодир бор.

    Янги истеъдод, аммо ҳали кўпчиликка нотаниш…

    Ҳусанов “Сити” сафига қўшилгунигача, у ҳақида кўпчилик деярли ҳеч нарса билмас эди.

    Кўпинча чет эллик футболчилар ҳақида гап кетганида, YouTube асосий манбага айланади. Мухлислар мавжуд видеолардан иложи борича кўпроқ маълумот излашади.

    Агар кимдир Ҳусановнинг ўйинидан лавҳалар томоша қилган бўлса, унда тезкор, ўзини ҳимояга бутунлай бағишлаган ва кучли тўқнашувлардан ҳеч қачон қочмайдиган футболчини кўрган бўлиши аниқ. Оддий қилиб айтганда, у ўз ишини чин дилдан севувчи ҳақиқий ҳимоячи.

    Ҳусанов футбол мамлакати сифатида унчалик танилмаган жойдан келгани сабабли уни “Манчестер Сити”га ўтиши билан боғлиқ миш-мишларга кўпчилик эътибор қаратмади. Мухлислар “Сити” асосий таркиб учун эмас, балки келажак учун футболчи харид қилмоқда дея ўйлашган эди. Эътибор қаратинг, футбол харитасида эндигина пайдо бўлаётган мамлакатдан келган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳақиқатан ҳам Англия чемпионлигини ҳимоя қилаётган жамоага ўтиши мумкинмиди? Аммо барчаси тезда ўзгариб кетди.

    Фото: Getty Images

    Ҳусановнинг футбол оламидаги фаолиятини тўлиқ ўрганиш учун унинг илк қадамларидан бошлашимиз керак. Ўзбекистон пойтахти Тошкентда, 2004 йил, ҳар тўрт йилда бир марта келадиган 29 февралда туғилган боланинг “Сити”да 45-рақамли футболчига айлангунга қадар бўлган вақтни кўриб чиқамиз.

    “Футбол унинг қонида бор…”

    Абдуқодир Ҳусанов – Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ футболчиси Ҳикматжон Ҳошимовнинг ўғли. Баъзи одамлар нега унинг фамилияси отасиникидан фарқ қилишини қизиқиб сўраши мумкин. Бунга сабаб ўзбек анъаналаридир.

    Ўзбекистонда оталар фарзандларига бобоси исмидан келиб чиқиб фамилия беришлари мумкин. Абдуқодирнинг бобоси Ҳусан исмли бўлган, шу сабабли отаси унга Ҳусанов фамилиясини берган. Бу урф-одат ҳанузгача мамлакатда кенг тарқалган.

    Абдуқодир Ҳусановнинг ёшлиги
    Фото: Манчестер Cитй
    Ёш Абдуқодир Ҳусанов ва собиқ футболчи Ҳикмат Ҳошимов
    Фото: Манчестер Cитй

    Биринчи қадамлар: “Бунёдкор” академиясидан “Etihad”гача

    Абдуқодир футболдаги илк билимларини Ўзбекистоннинг энг номдор футбол академияларидан бири — “Бунёдкор”да олган. Бу клуб мамлакатдан ташқарида бразилиялик афсона Ривалдо ўйнагани (2008–2010 йиллар) билан машҳур.

    “Ҳусанов “Бунёдкор”га етти ёшида келган”, дейди Абдуқодирнинг биринчи мураббийи Сергей Чигодаев.

    “Ўша пайтда ҳам у ажойиб тезликка эга эди — ҳатто ўзидан бир-икки ёш катта болалардан ҳам тезроқ югура оларди. Футболда тезлик жуда муҳим, Абдуқодир учун бу табиий истеъдод. Сабаби фақат машғулот орқали тезликни сезиларли даражада ошириш жуда қийин.

    Қодир бир неча йил давомида ўзидан катта ёшдаги футболчилар билан бирга ўйнаган. Гарчи Ҳусанов 2004 йилда туғилган бўлса-да, 2002-2003 йилларда туғилган футболчилар жамоасида тўп тепган.

    Абдуқодирнинг укаси Абдураҳим Ҳусанов ва Ҳикмат Ҳошимов
    Фото: Манчестер Cитй

    У ўзидан катталар билан ўйнагани учун тезда чиниқди. Жисмоний жиҳатдан унчалик кучли бўлмаса ҳам, кучли бўлишга мажбур эди, чунки у таркибдаги энг кичиги эди”, дея қўшимча қилди Чигодаев.

    “Лекин фақатгина истеъдоднинг ўзи етарли эмас, уни тўғри ривожлантириш керак. Футболда муваффақиятга эришиш учун фақат истеъдодга таяниб бўлмайди. Ҳусановда эса ҳаммаси бор: истеъдод, меҳнатсеварлик, интизом ва тўғри тарбия. Майдонда нима топшириқ берсам, ҳаммасини сўзсиз бажарар эди. Абдуқодир ҳеч қачон бошқалар билан баҳслашмасди, жуда камтарин бола эди. Бироқ майдонга чиққанида, оёқлари остидан учқунлар чақнарди! Ҳеч кимни, ҳатто ўзидан катта футболчиларга ҳам аямас эди.

    Фото: Манчестер Cитй

    Абдуқодир ҳар доим камтарин ва одобли бола эди. У “Ланс”да ўйнаганида ҳам, ҳозир “Манчестер Сити”да ушбу хислатини йўқотмаган, деди унинг биринчи мураббийи.

    Ёш Ҳусанов
    Фото: Манчестер Cитй
    Фото: Манчестер Cитй
    Фото: Манчестер Cитй
    Фото: Манчестер Cитй
    Фото: Манчестер Cитй

    “Тезкор ривожланган истеъдод…”

    17 ёшида Ҳусанов Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубига йўл олди. У ерда бир йил давомида фақат машғулотлар ва ўртоқлик учрашувларида иштирок этди ҳамда 18 ёшга тўлишини кутди. Ниҳоят, 2022 йил март ойида “Талабалар” (клубнинг лақаби) сафида расмий дебютини ўтказди.

    Абдуқодир дарҳол жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланди. Дастлабки мавсумидаёқ Ҳусанов 30 та ўйиндан 27 тасида майдонга тушди. Деярли ҳар бир баҳсда асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Бундан ташқари, марказий ҳимоячи бўлишига қарамай, у 3 та гол ва 4 та голли узатма билан жамоасининг ғалабаларига улкан ҳисса қўшди.

    Ҳусанов пенальтидан, шунингдек, жарима зарбаларидан ҳам гол ура оларди.

    2022 йил ёзида у Ўзбекистон U-20 терма жамоасига илк бор чақирилди. Бунгача фақат U-17 сафида ўйнаган эди. 2023 йил март ойида эса Тошкент ва Фарғонада бўлиб ўтган U-20 Осиё Кубогида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг етакчиларидан бирига айланди.

    У барча ўйинларда иштирок этиб, жамоасига турнир ғолиблигини қўлга киритишда катта ёрдам берди. Энг аҳамиятлиси, бу ғалаба айнан унинг футболдаги илк профессионал қадамларини қўйган “Бунёдкор” стадионида содир бўлди.

    Ўзбекистон U-20 жамоаси
    Фото: Манчестер Cитй

    Орадан икки ой ўтиб, Ҳусанов Ўзбекистон U-20 жамоаси билан U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олди.

    Деярли ҳар бир топ-футболчининг фаолиятида омадли имкониятлар пайдо бўлади, Ҳусанов ҳам бундан мустасно эмас эди. Дастлаб U-20 Жаҳон чемпионати Индонезияда ўтказилиши режалаштирилган эди, бироқ мезбон давлат турнир бошланишига оз вақт қолганда мусобақани ўтказа олмаслигини айтди. Натижада FIFA мусобақани Аргентинага кўчирди ва Ўзбекистон айнан янги мезбонлар билан бир гуруҳга тушди.

    Европа клубларининг скаутлари мезбон жамоа футболчилари – Максима Перроне, Валентин Карбони ва Матиас Сулени кузатиш учун келган эди. Аммо айнан ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов уларнинг эътиборини тортди. Учрашувда Ўзбекистон 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди, лекин Ҳусанов ўз ўйини орқали скаутлар назаридан четда қолмади.

    U-20 Жаҳон чемпионати
    Фото: Манчестер Cитй

    Франциянинг “Ланс” клуби скаути, шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ва бир неча бошқа Европа клуби вакиллари унинг ўйинидан ҳайратда қолди.

    Ҳатто Премьер Лига клубларидан бири Ҳусановнинг агенти Гайрат Хасбуллинни топиб, ёш ҳимоячи уларнинг жамоаси учун идеал вариант эканини таъкидлади. Аммо бу трансфер негадир амалга ошмай қолган.

    Французча сабоқлар…

    U-20 Жаҳон чемпионати якунланганидан бир неча ҳафта ўтиб, Абдуқодир Ҳусанов “Ланс” клубига ўтди. Клуб уни расман таништирар экан, “Осиёдан келган чексиз истеъдод” дея таъриф берди. Трансфер суммаси атиги 100 минг еврони ташкил этди – бу кейинчалик Лига 1 клуби учун жуда ҳам фойдали сармоя бўлиб чиқди.

    “Ланс” билан шартнома имзолаш жараёни
    Фото: Манчестер Cитй

    “Биз Ҳусановни трансфердан олдин яхшилаб ўрганиб чиқдик”, дейди “Ланс” бош мураббийи Франк Хайс. “Мен унинг 19 эмас, 25 ёшли футболчи каби ўйнашидан ҳайратда қолдим. У майдонда етук футболчи сифатида ҳаракат қилар эди. Машғулотларда ҳам ўзининг нималарга қодир эканини кўрсатди. У бизни техникаси, тезлиги ва жисмоний ҳолати орқали ҳайратда қолдирди. Бизда бошқа ёш футболчилар ҳам бор эди, лекин Ҳусанов ҳар доим ўзини хотиржам тутиши орқали бошқалардан ажралиб турарди.”

    Қодир 2023 йил ёзида илк бор Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирув олди. Уммонга қарши дебют учрашувидан сўнг, ҳимоячи дарҳол асосий таркиб футболчисига айланди ва ҳозиргача 18 та ўйинда “оқ бўрилар” шарафини ҳимоя қилди.

    Ҳусанов Франция чемпионатидаги илк мавсумида 15 та ўйинда майдонга тушди. У асосий таркиб футболчиси бўлмаса-да, ҳар сафар майдонга тушганида ўзини ишончли ва вазмин ҳимоячи сифатида кўрсатди. Ҳусанов Франциянинг таниқли спорт нашри LeÉquipe томонидан бир неча бор ҳафтанинг энг яхши жамоаси таркибига киритилди.

    2024 йил ёзида Ҳусанов “Ланс”нинг асосий таркиб футболчисига айланди. Бу жараёнда бир нечта омиллар унга ёрдам берди. Австриялик ҳимоячи Кевин Дансо “Рома” клубига ўтиши кутилган эди, бироқ саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли трансфер амалга ошмади ва Кевин клубда қолди, аммо у даволаниши кераклиги учун бир оз вақт ўйин амалиётисиз қолди. Бу вақтда мураббий Ҳусановга ишонч билдирди, у эса бу ишончни тўлақонли оқлади.

    Фото: Манчестер Cитй

    2024 йил октябрь ойида Ҳусанов Лига 1 нинг энг яхши ёш футболчиси деб эътироф этилди. Ҳимоячи 2024/2025 йилги мавсумнинг биринчи даврасида 16 та ўйинда иштирок этиб, 1 голли узатма амалга оширди ва Лига 1 нинг рамзий терма жамоасига киритилди.

    Бу вақтда “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусановнинг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бораётган эди. Клуб бошқа жамоаларни — “Тоттенҳэм”, “Реал”, “Ньюкасл” каби клубларни ортда қолдириб, 2025 йил январь ойида Ҳусанов билан шартнома имзолади. Эндиликда бу трансфер муваффақиятли ва келажакка қўйилган катта қадам сифатида баҳоланмоқда.

    Ҳусановнинг йўли Премьер Лигага келган кўплаб футболчиларникидан фарқ қилади. У Англия чемпионатида ўйнаган биринчи ўзбек футболчиси сифатида тарихга кирди ва бугун бутун ўзбек халқи унинг ҳаракатларини кузатиб бормоқда ҳамда қўллаб-қувватламоқда.

    Агар Ўзбекистонда яна иқтидорли футболчилар етишиб чиқаётган бўлса, Ҳусанов ушбу йўлда биринчилардан бўлиб, бошқаларга йўл очиб берди дейишимиз мумкин.

    Жамшидбек Маҳмудов таржимаси

    14 март, 18:26   Изоҳ (0)   17707
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Абдуқодир Ҳусанов#Манчесте Сити#Ланс#Бунёдкор

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пеп Гвардиола: “Ҳусанов Лондонга ҳеч қандай сумка ва шахсий буюмларсиз, шунчаки футбол ўйнаш учун келди”

    27 феврал, 11:32

    “Ҳусанов трансферидан кейин “Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик мухлислари кўпайди” — “Нефтчи” устози

    27 феврал, 18:34

    Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да “ойнинг энг яхши футболчиси” совринига даъвогарлик қилмоқда. Унинг имкониятлари қандай?

    28 феврал, 17:21

    Англия кубоги. Абдуқодир Ҳусановсиз “Манчестер Сити” камбэк эвазига ғалаба қозонди

    2 март, 05:10

    Абдувоҳид Неъматов: “Мухлислар орзусини амалга ошириш учун қўлимиздан келганини қиламиз”

    5 март, 10:50

    Максим Шацких: “Абдуқодир Ҳусанов — “Манчестер Сити”нинг келажаги”

    6 март, 18:49

    Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси бўлди

    6 март, 22:12

    Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” сафида ўзига хос рекорд қайд этди

    7 март, 12:57

    “Манчестер Сити” мухлислари Абдуқодир Ҳусановга лақаб қўйди

    7 март, 18:10

    АПЛ. “Манчестер Сити” меҳмонда “Ноттингем Форест”га мағлуб бўлди

    8 март, 19:25

    Аббосбек Файзуллаев: “Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтиши – ажойиб” 

    10 март, 12:40

    Рубен Диаш: “Ҳусанов ёш бўлишига қарамай, жуда кучли ўйин кўрсатмоқда”

    11 март, 13:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 



    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш атрофида Ердан ўн баробар катта “қуш” кўринди

    Дунё | 26 май, 00:18

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.