Ўзбекистонда 2024/25 йиллар дастурларига мувофиқ 24 та ер ости пиёдалар ўтиш йўли қурилиши маълум қилинди.

Хабар берилишича, 2024 йилда жами 7 та ер ости пиёдалар ўтиш йўллари фойдаланишга топширилган. Жумладан: Тошкент вилоятида 6 та, М39б “Тошкент ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 32—34 км қисмида 2 та, М39б Тошкент ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 34—36 км қисмида 2 та, 4Р12 Бектемир—Чирчиқ—Ғазалкент—Чорвоқ автомобиль йўлининг 73,5 км қисмида 1 та ҳамда 4Р12 Бектемир—Чирчиқ—Ғазалкент—Чорбоғ автомобиль йўлининг 31—34 км қисмида 1 та;
Тошкент шаҳрида 1 та, М39б Тошкент ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 42—47 км қисмида 1 та ер ости пиёдалар ўтиш йўли фойдаланишга топширилган.
2025 йилда жами 18 та ер ости ўтиш йўллари қурилиши режалаштирилган бўлиб, Бухоро вилоятида 3 та, Самарқанд вилоятида 2 та, Тошкент шаҳрида 4 та ерости ўтиш йўллари қурилмоқда.
Ўзбекистонда пиёдалар йўлакларидан ҳаракатланган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилади. Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно):
- БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга;
- худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этиш БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Изоҳ (0)