• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қурилишдаги хаос, машиналар чиқараётган заҳарлар, яшилликнинг йўқолиши. Тошкентнинг хавфли ҳавосига ечим борми?

    “Ўзгидромет” автоматик ҳаво мониторинги станциялари маълумотларига кўра, Тошкент ҳавосидаги ПМ 2,5 зарралари миқдори 3 январь куни ЖССТ тавсияларидан 18,7 баробарга ошиб кетди. Шунингдек, пойтахт атмосфера ҳавосида кислород улушининг ҳам нисбатан камайиб бораётгани аниқланмоқда. Бу ўз навбатида уйқусизлик, ҳолсизлик, бош оғриғи келтириб чиқаради ва мия фаолиятига салбий таъсир қилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    ПМ 2,5 ва ПМ 10 нима дегани?

    ПМ (партиcле материалс) — бу ҳаводаги чанг зарралари. Рақамлар эса ўша зарраларнинг диаметрини англатади. Яъни ПМ 10, бу 10 мкм ҳажмга эга, бошқача айтганда соч толасидан 10 баравар кичик зарра. ПМ 2,5 эса соч толасидан 40 баравар кичик.

    ПМ 10 бир оз йирикроқ бўлгани учун бронхлардан нарига ўтмасдан, асосан юқори нафас йўлларида қолади ва организмдан тезда чиқиб кетади. РМ 2,5 эса ўта майда зарралар бўлиб, улар газ алмашинуви юз берадиган алвеола ва ўпка капиллярларига ўтиш қобилиятига эга. Бошқача айтганда, ушбу майди зарра қон томирларигача кириб боради ва қон тизими орқали бутун организмга тарқалади, тўқима ва ҳужайраларда тўпланиб қолади ҳамда уларнинг нормал ишлашига салбий таъсир кўрсатади.

    Қандай оқибатларга олиб келади?

    Атмосфера ҳавосида ПМ 10 ва ПМ 2,5 зарраларининг миқдори ошиб кетиши инсон организмида яллиғланиш келтириб чиқаради, кансероген, тератоген ва ситоксик таъсир кўрсатиб, аллергопатология ривожланишига сабаб бўлади. Соддароқ айтганда, бу аллерголик ва онкологик касалликлар келтириб чиқаради, юрак-қон томирлари, ўпка фаолиятини зарарлайди ва энг муҳими инсон умри давомийлигини қисқартиради.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Бунга нималар сабаб бўлмоқда?

    Республикада иқлим ўзгариши натижасида юзага келаётган об-ҳавонинг экстремал кучайиши, ерларни шўрланиши, камсувлик, қурғоқчилик, чангли бўронлар, шунингдек, атропоген таъсир оқибатида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ортиб бормоқда.

    Хусусан, Тошкент атмосфера ҳавосини ифлосланишига қуйидаги омиллар таъсир этмоқда:

    • яшилликнинг йўқолиши — жойларда дарахт ва буталарни пала-партиш кесиш экологик мувозанат бузилишига сабаб бўлмоқда. Масалан, эълон қилинган мораторий даврида 49 мингга яқин, шундан 10,5 мингга яқин қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилиши натижасида табиатга 45 миллиард сўмлик зарар етказилган. Шунингдек, магистрал йўллар ва шаҳар ҳудудида, турар жой массивларида кўкаламзорлаштириш фоизи камлигича қолмоқда;
    • қурилишдаги хаос — шаҳарсозлик бош режалари тасдиқланмасдан қурилиш ишлари жадал амалга оширилмоқда, хусусан Тошкент шаҳрида Давлат раҳбари томонидан бир неча маротаба қурилиш ишларини амалга оширилмаслиги маълум қилинган бўлсада қурилишлар ҳанузгача давом этмоқда. Шунингдек, шаҳардаги қурилишларда СанПин риоя этилмайди ва экологик экспертиза ўтказилмайди. Масалан, оралиқ масофага риоя қилинмасдан баланд бинолар қурилиши шамол айланишини тўсиб қўйган, ҳавога керагидан ортиқ маиший чиқинди чиқарилмоқда;
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    • машиналар чиқараётган заҳарлар — автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига чиқараётган ифлослантирувчи моддалари ҳажми ошиб боришига транспорт воситаларининг экологик даражаси, фойдаланилаётган ёқилғи ва йўл ҳаракатини ташкил этиш сифатига боғлиқ бўлиб қолмоқда. 2021 йилда 3,14 миллион дона автотранспорт бўлган бўлса, 2023 йилда уларнинг сони 4,6 миллион донани ташкил этиб, 32 фоизга ортган. Тошкент шаҳрида бир кунда ўртача 730 минг автотранспорт воситаси ҳаракатланса, қўшимча равишда ҳудудлардан 160 мингдан 300 минггача автотранспорт воситаси кириб келоқда.
    • жамоат транспорти ривожланмагани ва инфратузилма йўқлиги — шаҳарларда транспорт ва пиёдалар оқимининг кесишмалари сони камайтирилмаган, магистраллардаги юклама даражаси пасайтирилмаган, транспорт оқими таркибини, тезлик режимини тартибга солиш цикли оптималлаштирилмаган, алоҳида велосипед йўлакчалари етарли эмас. Натижада машиналардан чиқаётган ифлослантирувчи моддалар миқдори янада ошиб бормоқда;
    • саноатдаги маиший чиқиндилар ҳажмининг ортиши — заводлар, цехлар ва шу каби ишлаб чиқариш корхоналарида экологик назорат қониқарсиз даражада, эски ва самарасиз технологиялардан фойдаланиш натижасида атмосферага чиқарилаётган заҳарли моддалар миқдори ҳалокатли даражага келиб қолган;
    • кўмирдан фойдаланиш ортгани — мамлакатда углеводородлардан, жумладан кўмир ёқилғисидан фойдаланиш ҳажмларини ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Хусусан, 2019 йилда 3,9 миллион тонна кўмир ёқилғисидан фойдаланилган бўлса, 2022 йилда 5,3 миллион тонна 2023 йил якунига кўра 6,7 миллион тоннани ташкил этиши кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида, кўмир ёқилғисини қазиб олиш, ташишдан то фойдаланишгача бўлган жараёнда ажралиб чиқувчи ифлослантирувчи моддалар атроф-муҳит, жумладан, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва сув ресурсларини ифлосланишига олиб келмоқда. 10 тонна кўмир ёқилғиси ёқилганида атмосфера ҳавосига 220 килограмм қурум, 360 килограмм олтингугурт II оксиди, 64 килограмм углерод оксиди, 16 килограмм азот II оксиди ва 2 тонна кул чиқиндиси ҳосил бўлади;
    • мазут ёқилғисидан фойдаланиш ортгани — куз-қиш мавсумида аҳолига марказлашган иссиқлик етказиб бериш учун мавжуд Иссиқлик марказлари (Ц) томонидан қўшимча ёқилғи сифатида мазут ёқилғисидан фойдаланиш натижасида атмосфера ҳавосини кескин ифлосланишига олиб келмоқда. Биргина Тошкент шаҳридаги мавжуд 6 та иссиқлик марказларининг 9 та қозонхоналарида декабрь ойини ўзида 3 минг тн мазут ёқилғисидан фойдаланилган;
    • табиатни қўриқлашдаги назоратсизлик — муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда чорва моллари назоратсиз ва тизимсиз боқилиши ҳолатларининг ортиб бориши, ер ости сувларидан илмий асосларсиз фойдаланиш экотизимларнинг бузилишига, катта ер майдонлари деградациясининг ортишига ҳамда уларнинг чўлланишига олиб келмоқда, оқибатда иқлим ўзгаришининг таъсири кучаймоқда, инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилмоқда;
    • метеорологик сабаблар — шамол йўналиши ва тезлиги, ҳаво ҳарорати, қуёш радиацияси, атмосфера ёғинларининг миқдори ва давомийлиги, ҳарорат инверсиялари (вертикал бўйича аралаш зарраларнинг тарқалиб кетишига тўсқинлик қилувчи илиқ ҳаво қатлами) ва ҳ.к.; 
    • географик сабаб — Тошкент шаҳри жойлашуви релефининг хусусиятлари, яъни пойтахт тоғлар билан ўралган ва чуқурликда жойлашган. Шу сабабли шамол айланмаслиги ҳисобига чанг ҳаво оқими шаҳарда туриб, димланиб қолади ва табиий йўл билан чиқиб кетмайди.

    Нима қилиш керак?

    Атмосфера ҳавосига кўрсатилаётган салбий оқибатларни камайтириш мақсадида мутахассислар томонидан қуйидагилар таклиф этилмоқда:

    Автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига чиқараётган ифлослантирувчи моддалари ҳажмини камайтириш мақсадида:

    • 2025 йил 1 мартдан бошлаб “Евро-5” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғидан фойдаланишни тақиқлаш;
    • куннинг тиғиз вақтларида (эрталабки соат 07:00 дан 10:00 га қадар ва 17:00 дан 20:00 га қадар) Н2 ва Н3 тоифали (юк ташиш учун мўлжалланган, вазни 3,5 ва 12 тоннадан ортиқ) транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш;
    • 2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча тоифадаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишини босқичма-босқич тақиқлаш, бунда автотранспорт воситалари эгаларига замонавий автотранспорт воситаларига ўтиш учун (электромобил) имтиёзлар, переференсиялар ва субсидиялар беришни йўлга қўйиш;
    • фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган автотранспорт воситалари эгалари мажбуриятини ошириш, шунингдек улардан фойдаланишни иқтисодий жиҳатдан самарасизлигини таъминлаш учун махсус солиқ турини жорий этиш;
    • Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарларнинг диққатга сазовор марказий кўчаларида автотранспорт воситаларидан холи ҳудудларни ташкил этиш;
    • автомобилга эгалик қилишни “ортиқча ҳашамат” даражасига олиб келиш, масалан, бутун шаҳар бўйлаб автомобиль тўхташ жойларини пуллик шаклга ўтказиш, жарималарни ошириш, автомобилларнинг давлат рақами белгилари учун тўлов миқдорини қиммат қилиш ва ҳ.к.;
    • транспорт ва пиёдалар оқимининг кесишмалари сонини камайтириш, магистраллардаги юклама даражасини пасайтириш, транспорт оқими таркибини, тезлик режимини, тартибга солиш циклини оптималлаштириш ҳисобига йўл ҳаракатини тўғри ташкил этишни таъминлаш;
    • жамоат транспортини тўлиқ электр, газ-баллон ёқилғи ва бошқа муқобил ёқилғи турларига ўтказиш, шунингдек, йўл инфратузилмасини ташкил этиш.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шаҳар ва аҳоли яшаш пунктларида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий омиллардан бири бўлган кўмир ва мазут ёқилғисидан фойдаланишни кескин тақиқлаш.

    Тошкент шаҳрида:

    • 2024 йил 1 январдан бошлаб барча турдаги қурилиш объектларини (ижтимоий ва давлат аҳамиятига оид объектлар бундан мустасно) қуришга мораторий эълон қилиш;
    • тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида автомобиллар ҳаракатини мақбуллаштириш учун автомобилларни давлат рақамига мос равишда “тоқ ва жуфт” кунларда бошқариш қоидасини жорий этиш;
    • микроиқлим мўтаъдиллигини таъминлаш, атмосфера ҳавоси сифатига ижобий таъсир этиш мақсадида сунъий сув ҳавзаларини барпо этиш;
    • атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткичини доимий эълон қилиб борадиган табло ва мониторлар ўрнатиш;
    • илмий ва пухта ишланган хулосалар асосида шамол тезлигини пасайтириш, тупроқ зарралари кўчишини олдини олишга қаратилган Тошкент шаҳри атрофида “яшил белбоғ”лар барпо этиш.
    03.01.2024, 12:43   Изоҳ (0)   9471
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Вазиятни фақатгина ёмғир яхшилаши мумкин». Иқлимшунос Тошкент ҳавосининг кескин ифлосланиш сабабларини айтди

    17.10.2022, 20:53

    Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёда учинчи ўринга кўтарилди

    23.01.2023, 12:01

    Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 4-ўринга чиқди

    22.12.2023, 10:48

    “Чора кўрилмаса, аҳвол оғирлашаверади” — ифлосланиб бораётган Тошкент ҳавоси ҳақида суҳбат

    27.12.2023, 11:21

    “Тошкент ҳавоси меъёрдан ортиқ ифлосланган” — иқлимшунос пойтахт ҳавоси инсонлар соғлигига салбий таъсир қилаётганини айтди

    27.12.2023, 14:05

    “Иситиш тизимлари учун мазут ва кўмир ёқилгани Тошкент ҳавосини кескин ифлослантирди” — “Ўзгидромет” директори

    28.12.2023, 15:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.