«ИИББ: халқ билан мулоқот (Тошкент)» гуруҳига бир вақтнинг ўзида фуқаролардан пойтахтдаги йирик бозорлар атрофидаги йўллардаги ҳаракатни тартибга келтириш бўйича бир нечта мурожаатлар келиб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Айниқса норозиликлар «Тошкент ипак йўли» («Абу-Сахий»), «Ўрикзор», «Фарҳод», «Қўйлиқ», «Юнусобод» ва бошқа бозорлар яқинидаги ҳаракатларга тааллуқли эди. Одамлар ўз мурожаатларида, бозордагилар автомобилларини икки, ҳаттоки уч қатор қилиб қолдиришларидан ва уларни деб автобуслар бекатга яқинлаша олмасликларидан норози бўлмоқда. Пиёдалар ҳам пиёдалар йўлакчасигача 200—300 метр юришга эриниб йўлни хоҳлаган жойларидан кесиб ўтиб, авариявий ҳолат келтириб чиқармоқда.
Шанба, 25 май кунидан бошлаб Тошкентнинг барча йирик 14 та бозорлари яқинида ЙПХ, ППХ ходимларидан ва Миллий гавардия ходимларидан ташкил топган қўшимча гуруҳлар хизмат олиб бормоқда.
Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтган пиёдаларга, йўл четида ва ер ости йўлакларда ноқонуний савдо билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан чоралар кўрилмоқда. У ерда савдо қиладиганлар томонидан йўлак ифлослантирилиши сабабли одамлар ер ости йўлакларидан фойдаланишни истамайди.
Бундан ташқари, фуқароларга қуйлайлик яратиш мақсадида бир қатор таклифлар тайёрланмоқда. Хусусан, бозорлар яқинида кўп қаватли автотураргоҳ ёки бозорга келадиган автомобилларни ўртача сонини сиғдира оладиган тўловли тураргоҳлар қуриш.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари патруль олиб борадиган кунларда тартиб даражаси ошмоқда.
Изоҳ (0)