• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбекистон ерости бойликлари мамлакатга зарар етказиши мумкин”. Тадқиқотчи бунга олиб борадиган сабабларни санади

    Ўзбекистон уран захиралари бўйича бешинчи, олтин қазиб олишда эса ўнинчи ўринни банд этган. Ҳукумат сўнгги йилларда мис конларини ўзлаштиришга ҳам жиддий аҳамият қаратмоқда. Буларнинг бари давлатни минерал ресурслар бозорида йирик ўйинчига айлантириши мумкин. “Аммо тоғ-кон саноати фақат қазиб олишдан иборат эмас. Самарали бошқарув, приоритетларни тўғри белгилаш ҳамда қатъий стандартларсиз у экологияга мисли кўрилмаган зарар етказиши, ҳатто иқтисодий фаровонликка чанг солиши мумкин”, дейди Нодир Рўзметов “Марказий Осиё критик минераллари” мавзусида ўтказган тадқиқотида. “Дарё” тадқиқотчининг фикрларини ўзбек тилига тўлиғича таржима қилди.

    Мамлакат танлов ёқасида турибди. Тоза энергия ва юқори технологияли ишлаб чиқариш учун муҳим бўлган минералларга глобал талаб мисли кўрилмаган даражада ошиб бормоқда. Олтин, мис, литий ва бошқа нодир ер элементларига бой Ўзбекистонда дунёнинг етакчи таъминотчиларидан бирига айланиш имконияти бор. Аммо тарих кўрсатганидек, бундай ресурслар икки томонлама таъсирга эга бўлиши мумкин.

    Электромобиллар, қайта тикланувчи энергия ва рақамли технологияларга ўтиш жараёни сабаб муҳим минералларга бўлган эҳтиёж кескин ошди. Ўзбекистон 2024 йилда дунёдаги ўнта энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи давлат қаторига кирди. Қолаверса, мамлакат мис экспортини ошириб бормоқда. Энди эса у ўзининг ҳали ўзлаштирилмаган муҳим минераллари ва нодир ер элементлари захираларидан фойдаланган ҳолда глобал бозорга чиқиши мумкин. Агар жараён тўғри бошқарилса, мамлакатга миллиардлаб доллар сармоя жалб қилинади, янги иш ўринлари яратилади ва Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётидаги мавқейи мустаҳкамланади.

    Бироқ хавф ҳам катта. Сабаби табиий ресурсларга бой мамлакатлар кўпинча “ресурс қарғиши” деб номланувчи ҳолатга дуч келади — иқтисодий ўсиш ортидан экологик ҳалокат, коррупция ва беқарорлик келиб чиқади. Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас. Хусусан, Қозоғистоннинг саноат чиқиндилари Сирдарё дарёсини ифлослантириб, чегараларни кесиб ўтувчи сувлар билан муаммо келтириб чиқармоқда. Оғир металлар, мишяк ва бошқа заҳарли моддалар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва жамоат саломатлигига таҳдид солмоқда. Агар тоғ-кон саноати қатъий экологик чораларсиз кенгайтирилса, ноёб иқтисодий имконият экологик фалокатга айланиши мумкин.

    Тян-Шан тоғларидан бошланиб, 2 212 километрга чўзилган Сирдарё дарёси 
    Фото: Дунё уз

    Ўзбекистоннинг кончилик амбициялари атроф-муҳит муаммолари билан боғлиқ ҳолда кенг муҳокама қилинадиган “умумий бойликлар фожиаси”га ўхшайди. Унга кўра, агар алоҳида манфаатдор томонлар қисқа муддатли фойдани узоқ муддатли барқарорликдан устун қўйса, сув ва ҳаво каби умумий ресурслар тиклаб бўлмайдиган даражада зарар кўради. Сирдарё инқирози бунга аниқ мисол бўла олади.

    Тарихда ҳам бундай можаролар кўп учраган. АҚШ ва Мексиканинг Колорадо дарёси бўйича келишмовчиликларини мисол келтира оламиз. Дарёнинг юқори оқимида назоратсиз фойдаланиш қуйи ҳудудларда сув танқислигига олиб келди. Охир-оқибат, икки мамлакат сувни адолатли тақсимлаш ва бошқариш бўйича қатъий келишувларга эришди.

    Худди шундай вазият Меконг дарёсида ҳам кузатилган. Хитойнинг юқори оқимдаги тўғонлари Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида сув сатҳининг кескин пасайишига сабаб бўлди, бу эса қишлоқ хўжалигига катта зарар етказмасдан қолмади. Минтақавий ҳамкорлик бўйича имзоланган келишувлар бошқарувни яхшилашга ёрдам берди. Ўзбекистон ҳам шундай ёндашувлардан сабоқ олиб, мослашувчан стратегияларни амалга жорий қилиши мумкин.

    Узунлиги бўйича 12-ўринда турадиган Меконг дарёси
    Фото: Тармоқдан

    Марказий Осиёдаги энг машҳур экологик ҳалокат Орол денгизининг қуриши. У саноатни нотўғри бошқариш қандай оқибатларга олиб келишига яққол мисолидир. Бир пайтлар дунёдаги тўртинчи йирик кўл бўлган Орол денгизининг ҳозирда атиги 10 фоизигина сақланиб қолган. Бу ҳолат дарё сувларининг пахта етиштириш учун катта ҳажмда йўналтирилиши сабаб юзага келди. Оролнинг қуриши маҳаллий иқтисодиётларни инқирозга олиб келди, биологик хилма-хилликни йўқ қилди ва саломатлик учун хавфли бўлган заҳарли чанг бўронларини келтириб чиқарди. Бу фожиа Ўзбекистон учун огоҳлантирувчи дарсдир. У нодир минераллар соҳасини ривожлантиришда эҳтиёткорлик зарурлигини кўрсатади.

    Ўзбекистоннинг келажаги фақат ер ости ресурсларига эмас, балки уларни бошқаришда қандай сиёсат юритилишига боғлиқ бўлади. Ҳукумат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва узоқ муддатли иқтисодий муваффақиятни таъминлаш учун бир нечта муҳим йўналишда қатъий чоралар кўриши керак.

    Биринчи навбатда Ўзбекистон қўшни Қозоғистон билан саноат чиқиндиларини тартибга солиш ва умумий сув ресурсларини ифлосланишдан ҳимоялаш бўйича мажбурий келишувлар тузиши керак. Дипломатик музокаралар реал вақт режимида сувни кузатиш технологияларини ҳам назарда тутиши зарур, бу эса экологик бошқарувда шаффофлик ва жавобгарликни таъминлайди.

    Тоғ-кон лойиҳалари қатъий экологик стандартларга мувофиқ амалга оширилиши шарт. Компаниялар фаолият юритиш учун рухсатномани фақат тўлиқ экологик экспертизадан сўнг оладиган тизим зарур. Барқарорлик меъёрларини бузганлар учун молиявий жарималар жорий этилиши лозим. Ўзбекистон экология ва саломатликни фойдадан устун қўйиши шарт.

    Бундан ташқари атроф-муҳитга зарарларни камайтириш учун сувни тежайдиган замонавий технологияларга сармоя киритиш лозим. Сувни қайта ишлаш тизимлари, қуруқ чиқиндиларни сақлаш ҳамда илғор филтрация усулларидан муваффақиятли фойдаланиб келаётган Канада ва Австралия бу борада дарс бўла олади.

    Минтақавий ҳамкорлик устувор бўлиши керак. Марказий Осиёдаги сув можаролари янгилик эмас. Аммо Ўзбекистон бу борада барқарор бошқарувни илгари суриб, етакчилик қилиши мумкин. Сувни мувофиқлаштириш бўйича давлатлараро комиссия каби ташкилотлар билан алоқаларни кучайтириш ресурсларнинг адолатли тақсимоти ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этади.

    Сув тақсимотида йўл қўйилган қўпол хатолар сабаб Орол денгизининг қуриб бориши
    Фото: Google Images

    Шу билан бирга Ўзбекистон ҳукумати илмий тадқиқотлар ва кадрлар тайёрлашга сармоя киритиши лозим. Хом ашё экспортчисигина бўлиб қолмаслик учун университетлар, технологик компаниялар ва соҳа мутахассислари билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳимдир.

    Энг муҳими, жамоатчилик иштирокини таъминлаш зарур. Йирик тоғ-кон лойиҳаларини тасдиқлашдан олдин очиқ эшитувлар ва фаоллар билан маслаҳатлашувлар стандарт амалиётга айланиши керак.

    Ўзбекистоннинг муҳим минераллар бозоридаги келажаги порлоқ бўлиши мумкин — лекин фақат стратегиянинг марказида барқарорлик турса.

    25 март, 22:45   Изоҳ (1)   6983
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистон#тоғ-кон#олтин

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. / 26 март, 12:39

      Gap bir necha trillion-dollarlik zaxiralar haqida ketmoqda. Albatta, ekologik jihatlarga ham e’tibor berish shart.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.