Илон Маскка тегишли The Boring Company кампанияси Лас-Вегас остида тезкор автомобиль туннели қурилишини бошлади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Узунлиги 1,5 километр бўлган туннель Лас-Вегас Convention Center анжуманлар марказининг бир неча корпусини бирлаштиради.
Унинг икки ер ости магистралида 16 кишига мўлжалланган ҳайдовчисиз транспорт воситаси ҳаракатланади, яна бири пиёдалар ўтиш йўли бўлади.
Loop дея ном олган туннелнинг чуқурлиги 12 метрни ташкил этади.
Маълумот учун, Маск 2018 йил декабрида Лос-Анжелес остида биринчи транспорт ер ости туннелини ишга туширганди.
Изоҳ (0)