Футбол юлдузлари Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг жамоалари — “Интер Майами” ва “Ан-Насср” ўз конфедерацияларининг Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичида бир кун ичида мағлубиятга учраб, мусобақадаги иштирокини якунлашди.

30 апрель оқшомида Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги навбатдаги баҳс бўлиб ўтди. Унда “Ан-Насср” Япония клуби “Кавасаки Фронтале”га 2:3 ҳисобида ютқазди ва финалга чиқа олмади.
Эртаси куни, 1 май тонгида эса Месси бошчилигидаги “Интер Майами” КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб ўйинида “Ванкувер”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувнинг биринчи баҳсида ҳам АҚШ клуби 0:2 ҳисобида ютқазган эди.
Қайд этиш жоиз, 37 ёшли Месси ва 40 ёшли Роналду ўз жамоалари сафида тўлиқ 90 дақиқа ўйин ўтказишди.
Изоҳ (0)