• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Пелега қадар футбол оддий спорт эди, у футболни санъат даражасига кўтарди». Роналду, Месси, Ҳоланд, Ривалдо, Макрон, Обама ва бошқалар афсона билан видолашди

    «Бугун вафот этган қирол Пеленинг саргузаштига кўтаринки руҳ ва муҳаббат ҳамроҳлик қилди. Севги, севги ва севги. Абадий». Пеленинг вафотидан кейин унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай жумлалар қолдирилди.

    Бутун дунё «футбол қироли» билан хайрлашмоқда. «Дарё» уларнинг асосийларини битта саҳифага жамлади.

    Пеле фаолиятидаги асосий клуб ҳисобланган «Сантос» олтин тож суратини жойлади ва изоҳга битта сўз ёзди: «Абадий».

    Фото: Twitter/@SantosFC

    Фото: Twitter/@SantosFC

    Килиан Мбаппе: «Футбол қироли бизни тарк этди, бироқ унинг мероси ҳеч қачон унутилмайди. Абадий ором ол, Қирол».

    Криштиану Роналду: «Бразилия халқи, хусусан, жаноб Эдсон Арантис ду Насиментунинг оиласига ҳамдардлик билдираман. Бутун футбол аҳли ҳис қилаётган оғриқни ифодалаш учун абадий қирол Пелега шунчаки ‘хайр’ дейиш камлик қилади. Бир неча миллион кишини илҳомлантирган, кеча, бугун ва бутун келажак эталони».

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Эрлинг Ҳоланд афсонага битта гап билан таъриф берди: «Замонавий футболда ниманики кўрсангиз, қачонлардир уни биринчи бор Пеле амалга оширган бўлади».

    Гарет Бэйл Пелега қуйидаги таърифни берди: «Кўплар футболни нима сабабдан бу қадар яхши кўришининг сабаби».

    Лионель Месси қисқароқ қилди: «Абадий ором ол, Пеле».

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Гари Линекер: «Пеле вафот этди. Футболчилар ичида энг иқтидорлиси ва одамлар ичида энг хушчақчағи. У шундай футбол намойиш этганки, фақат танланганлардан бир нечаси унга яқин кела олган».

    Бразилиялик футболчиларнинг деярли барчаси мамлакат афсонаси билан видолашди.

    Роналдо: «Сенинг давомчинг бўлиш улкан шараф, дўстим.

    Сенинг иқтидоринг — ҳар бир футболчи ўрганиши керак бўлган мактаб. Меросинг авлодлар чегарасидан чиқиб кетади ва бунинг эвазига сен умрбод яшайсан. Бугун ва ҳар доим биз мени қутлаймиз. Раҳмат сенга, Пеле».

    Бразилия терма жамоаси ва «Бунёдкор» собиқ ҳужумчиси Ривалдо: «Пеле Бразилияда туғилгани учун яратгандан миннатдорман. Унинг майдондаги ҳаракатлари сабаб бизнинг футбол дунёда ном қозонди ва ҳеч қачон унутилмайди.

    Иккита Жаҳон Чемпионатида унинг табаррук 10-рақами остида тўп сурганимдан фахрланаман. Қирол Пеле, сизнинг меросингиз абадий».

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Каземиро: «Абадий ором ол, Қирол Пеле. Бразилия ва футболга берган улуғворлик учун ташаккур. Сенинг меросинг абадий».

    Кафу: «Бугун акамни йўқотдим. У шунчаки фоний дунёни тарк этиб, адоғи йўқ боқий дунёга кетди. Кўришамиз, Пеле».

    Неймар ҳам жуда чиройли хайрлашди: «Пелега қадар 10-рақам шунчаки сон эди. Қачонлардир шундай деб ўқигандим. Бироқ бу ажойиб иқтибос тўлиқ эмас. Мен Пелега қадар футбол оддий спорт эди, деган бўлардим. Пеле ҳаммасини ўзгартирди.

    У футболни санъат ва кўнгилочар машғулотга айлантирди. У қашшоқ қоратанлиларнинг овози бўлди. Яна бир муҳим жиҳат: у бутун дунёга Бразилияни намойиш қилди. Футбол ва Бразилиянинг савияси Қирол сабаб ўсди. У кетди, бироқ унинг сеҳри қолади. Пеле абадий!».

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Футбол клублари ҳам афсона билан хайрлашди.

    «Реал Мадрид»: «Пеленинг оиласи, яқинлари, клублари, Бразилия футбол конфедерацияси, мамлакат ва дунёдаги барча футбол ишқибозларига ҳамдардлик билдирамиз.

    Пеле бу спортни севган барчанинг ёдида абадий қолади. Унинг мероси Пелени футбол оламидаги энг буюклардан бирига айлантиради».

    «Пахтакор»: «Футбол қироли Пеленинг вафоти муносабати билан унинг оиласи, дўстлари ва жаҳон футбол аҳлига ўз таъзиямизни изҳор қиламиз. Футболни севишга чорлаган, ўйинни ўзгартирган инсон сифатида унинг амалга оширган ишлари ҳеч қачон унутилмайди».

    «Арсенал»: «Пеленинг ўлимидан чуқур қайғудамиз. Клуб сифатида 1981 йил уни «Ҳайбери»да қабул қилганимиздан ғурурланамиз. Биз бутун умр қадрлайдиган хотира. Бизнинг хаёлимиз бугун футбол ҳамжамияти ва Пеленинг яқинлари билан бирга».

    «ПСЖ»: «Футболнинг абадий қироли. Бу қайғули вақтда Пеленинг яқинлари, оиласи ва бутун Бразилия халқига ҳамдардлик билдирамиз. Ҳаммаси учун раҳмат».

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    ЎФА ҳам бу воқеани эътиборсиз қолдирмади:

    «Ўзбекистон футбол ассоциацияси Пеленинг оила аъзолари, яқинлари, Бразилия футбол конфедерацияси ҳамда бутун дунёдаги барча футбол мухлисларига ҳамдардлик билдиради.

    Пеле ҳақидаги хотира ушбу спорт турини севувчиларнинг қалбида абадий қолади ва унинг мероси, шубҳасиз, жаҳон футболининг буюк дурдоналаридан бирига айланади».

    Нафақат футбол олами, бошқа спортчилар ҳам Пелени сўнгги йўлга кузатмоқда.

    Формула-1 бўйича етти карра жаҳон чемпиони Льюис Ҳемилтон: «Бугун афсонани йўқотдик. Ўз иқтидоринг, даҳолигинг ва севгингни биз билан бўлишганинг учун катта раҳмат. Пеленинг мероси бизни абадий илҳомлантиради».

    Афсонавий боксчи Майк Тайсон футбол қироли билан қандай танишганини ёдга олди: «Ёшим 21 да эди, мен буюклар буюги билан учрашишни орзу қилардим. Пеле тоза қалбли инсон эди ва бошқалар ҳақида ҳеч қачон ёмон гап гапирмасди».

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Сиёсий арбоблар ҳам четда қолмади.

    АҚШ президенти Жо Байден: «Дунёни бирлаштирувчи спорт учун Пеленинг камтар ҳаваскордан футбол афсонаси мақомигача босиб ўтган йўли — имкониятлар ҳақидаги ҳикоя.

    Бугун Жилл (Байденнинг рафиқаси — изоҳ «Дарё») иккимизнинг ўй-хаёлларимиз унинг оиласи ва Пелени яхши кўрган барча билан бирга».

    Франция президенти Эммануэль Макрон: «Ўйин. Қирол. Абадийлик».

    АҚШнинг 44-президенти Барак Обама: «Пеле футбол тарихидаги буюк ўйинчилардан бири эди. У спорт одамларни бирлаштириш мумкинлигини исботлади».

    Мавзуга доир:

    • Рекордлар бўйича рекордчи. «Футбол қироли» Пеле фаолиятига назар (видео)
    • Пеле вафоти муносабати билан Бразилияда 3 кунлик мотам эълон қилинди

    30.12.2022, 23:43   Изоҳ (0)   25287
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОАВ: Криштиану Роналду «Ан-Насср» билан 2 йиллик шартнома имзолади

    30.12.2022, 23:15

    Рекордлар бўйича рекордчи. «Футбол қироли» Пеле фаолиятига назар (видео)

    30.12.2022, 21:26

    Халқаро спорт матбуоти ассоциацияси 2022 йилнинг энг яхши спортчиси номини эълон қилди

    30.12.2022, 20:01

    Пеле вафоти муносабати билан АПЛнинг 18-тур баҳслари бир дақиқалик қарсаклар билан бошланади

    30.12.2022, 18:01

    Пеле вафоти муносабати билан Бразилияда 3 кунлик мотам эълон қилинди

    30.12.2022, 13:44

    Месси, Бензема — энг яхши, Роналду ва Азар омадсизлар қаторида. 2022 йилнинг энг яхши ўйинчилари ва ҳафсалани пир қилган футболчилар

    30.12.2022, 10:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.