“Барселона” вингери Рафинья Диас Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг илк учрашувидаги “Интер”га қарши баҳсда голли узатма амалга оширди. Шу тариқа бразилиялик футболчи жорий мавсум Чемпионлар Лигасида жамоасининг 20 та голидаги иштирок этди.

Ҳозиргача бразилиялик футболчининг ҳисобида 12 та гол ва 8 та ассист бор. Бу орқали Рафинья Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлаши мумкин. Футболчи кейинги баҳсларда яна битта голда иштирок этса, португалиялик юлдузнинг натижасини такрорлайди. Маълумот учун, Роналду 2013/14 йилги мавсум Мадриднинг “Реал” жамоаси сафида ЕЧЛ доирасида 21 та голли ҳаракат (гол+ассист) амалга оширган эди.
Маълумот учун, “кўк-анорранглилар” 30 апрель куни ўз майдонида “Интер”ни қабул қилиб, 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 6 май оқшомида Миланда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)