Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби Мадриднинг “Реал”нинг бразилиялик ҳужумчиси Виниусиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтгани йўқ. Бу ҳақда Sports Zone нашри хабар берди.

Манбага кўра, саудияликлар 24 ёшли футболчининг вакиллари билан боғланган. “Ал-Ҳилол” ушбу трансфер учун рекорд даражадаги — 800 миллион евро сарфлашга тайёр. Бу суммага футболчининг трансфер нархи, йиллик маоши ва турли бонус тўловлари киради.
Бироқ Виниусиус Жуниор фаолиятини “қироллик клуби”да давом эттириш тарафдори эканлигини бир неча бор билдирган. У жамоада қолиб, кўпроқ соврин ютишни истамоқда. Лекин Риёд клуби томон ҳам ортга чекинмоқчи эмас. Улар футболчининг вакилларига қайта-қайта қўнғироқ қилиб, ўз таклифини янада яхшиламоқда. “Ал-Ҳилол” раҳбарияти катта миқдордаги маош Винисиуснинг фикрини ўзгартиришга ишонмоқда.
Маълумот учун, унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Трансфер қиймати 200 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)