Marca нашри “Реал Мадрид” вингери Винисиус Жуниор “Олтин тўп”нинг янги соҳиби бўлишини маълум қилди.
Хабарга кўра, 28 октябрь куни бразилиялик футболчига муваффақиятли ўйинлари учун машҳур футбол мукофоти топширилади. Спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи Nike компанияси Мадриднинг асосий кўчаси Гран Виадаги дўконини Винисиусга “Олтин тўп” топширилганидан икки кун ўтиб қайта очади. Бразилия терма жамоаси футболчиси учун олтин буцалар тайёрлаб бўлинган.
Маълумот учун, ўтган мавсум охирида Винисиус “Реал” билан Чемпионлар Лигаси, Испания Суперкубоги ва Испания чемпионатида ғолиб чиқди.
Винисиус 2018 йилнинг июль ойида “Фламенго”дан “Реал”га ўтган эди. Трансфер суммаси 45 миллион еврони ташкил қилган шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 180 миллион еврони ташкил қилади.
Изоҳ (0)