Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 60 та хорижий компания томонидан 2024 йил январь-июнь ойларида 48,4 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп.
Тўланган солиқларнинг 95,1 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:
- Меtа — 18,4 млрд сўм;
- Google — 12,9 млрд сўм;
- Apple — 9,8 млрд сўм;
- Вооking.соm — 1,1 млрд сўм;
- Amazon — 949,2 млн сўм;
- Zoom — 696,6 млн сўм;
- Netflix — 666 млн сўм
- Аccа — 652,1 млн сўм;
- Хsоllа — 449,3 млн сўм;
- Adobe — 301,3 млн сўм.
Изоҳ (0)