Ўзбекистонда соат 17:22 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Эпицентр: Марҳамат тумани. Эпицентрда сезилиш кучи: 3 балл
Ҳудудларда сезилиш кучи:
- Марҳамат туманида — 3 балл, 5 км.
- Асака туманида — 2 балл, 13 км.
- Булоқбоши туманида — 2 балл, 20 км.
- Шаҳрихон туманида — 2 балл, 22 км.
- Қува туманида — 2 балл, 22 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 267 км жануби-шарқда. Магнитуда: 3. Чуқурлиги: 10 км.
Ўзбекистонда сўнгги ойларда сезилган зилзилалар
14 апрель куни Қирғизистонда содир бўлган 3,8 магнитудали зилзила кучи Ўзбекистоннинг Хўжаобод, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Булоқбоши, Хонобод, Марҳамат, Андижон, Асака туманлари ва Андижон шаҳрида 2-3 баллдан сезилганди. 13 апрель куни Тожикистонда содир бўлган зилзила Фарғона, Наманган, Сирдарё, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 2-3 баллдан сезилди. Ушбу зилзила оқибатида Тожикистонда уч ёшли бола девор босиб қолишидан ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)