• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ATTO тизимининг 5 йиллигига бағишланган анжуманда жамоат транспортини рақамлаштиришдаги ютуқлар тақдим этилди

    InterContinental Ташкент меҳмонхонасида “Жамоат транспортини рақамлаштириш ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусида муҳим анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда соҳага оид янги технологиялар, ақлли бошқарув тизимлари ва электрон тўлов инфратузилмалари ҳақида сўз юритилди. Айниқса, ATTO транспорт тўлов тизимининг 5 йиллик фаолиятига оид натижалар эътибор марказида бўлди.

    “Рақамлаштириш, ўз навбатида, транспортнинг трансформацияси учун яна бир муҳим таянчдир. Илғор технологик ечимларни жорий этиш хизматларга киришни осонлаштирадиган ва фойдаланувчи тажрибасини яхшилайдиган интеграциялашган транспорт тизимини яратиш имконини беради. Автоматлаштирилган тўлов тизимлари, мобил иловалар ва ҳаракатни бошқариш учун интеллектуал платформалар — буларнинг барчаси жараён иштирокчилари учун янги имкониятлар очади”, деди Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари Илҳомжон Абдуғаффоров.

    Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов қуйидагича таъкидлади:

    “Йўловчиларни бевосита ҳайдовчилар ёки чиптачилар билан пул олди-бердиси муносабатлари иштирокида кўпинча можароли вазиятлар юзага келарди. Автобусларда “кунлик режа” деган тушунчанинг мавжудлиги ҳайдовчиларни асосий йўловчи оқими катта бўлган метро бекатларида тўхтаб туришга мажбур қиларди. Бу ҳолат эса автобус салонида бўлган йўловчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Айнан электрон тўлов тизимига тўлиқ ўтилгани натижасида бугунги кунда ушбу муаммолар тўлиқ бартараф этилди”.

    Сўнгги йилларда ATTO шаҳар жамоат транспортида нақдсиз тўлов тизимини йўлга қўйишда катта рол ўйнади. Бугунги кунда тизим Ўзбекистоннинг кўплаб йирик шаҳарларини қамраб олган. У нақд пул айланишида тушадиган юкни камайтириб, йўловчиларнинг йўлини осонлаштирди ва транспорт операторлари учун янги имкониятлар очди.

    ATTO платформаси шаҳар мобиллигини рақамли трансформация қилиш соҳасида инновацион лойиҳа сифатида ишга туширилган. Беш йил мобайнида у тўлиқ экотизимга айланди ва банк карталари, QR-тўловлар, давлат ва хусусий ташувчилар билан узвий боғланди. Рақамли тизим жамоат транспортидаги кўплаб муаммоларга амалий ечим бўлди.

    “Бугунги кунда шаҳар жамоат транспортидан тушаётган кунлик тушумларнинг 100 фоизи тўғридан-тўғри маҳаллий бюджетга йўналтирилиши таъминланди,” — деди Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов.

    Унинг сўзларига кўра, электрон тўлов тизимига ўтган йўловчилар сони 90 фоизга ошган. Эндиликда ҳар бир йўналишдаги автобусда қанча транзакция амалга оширилаётгани ва айнан шу йўналишларда нечта автобус ҳаракатланаётгани ҳақида тўлиқ маълумот мавжуд. Бу маълумотлар транспорт мутахассислари учун жуда муҳим. Чунки йўловчи оқимидан келиб чиқиб, автобуслар сонини кўпайтириш, ҳаракатлар оралиғини қисқартириш ёки керак бўлса, уларни сиғими каттароқ транспорт воситаларига алмаштириш мумкин бўлмоқда. Бу орқали йўловчи оқимини тўғри тақсимлашга эришилмоқда.

    ATTO бугунги кунга келиб 13 та ҳудудда жорий этилган. Ойига 60 миллиондан ортиқ транзакция айнан шу тизим орқали амалга оширилмоқда. ATTO тизимида 1,3 миллион мобил илова фойдаланувчиси ва 2 миллион чиқарилган карта мавжуд. Жамоат транспортини рақамлаштириш нафақат қулайлик, балки аҳолига рағбат ҳам беришни кўзлаяпти. Шу сабабли ATTO тизими ва тижорат банклари ҳамкорлигида турли акциялар ўтказилмоқда.

    2024 йилдан буён “Ипак Йўли” тўлов тизими жамоат транспортида тақдим этилган чегирмалар орқали 13 миллиард сўмдан ортиқ маблағни тежашга ёрдам берган.

    Яқинда Uzum ҳам 2025 йил учун ўз сарҳисобини тақдим этди — у ерда 12 миллиард сўмдан ошиқ пул кўрсатилган. Ҳозирда эса Uzcard бутун Ўзбекистон бўйлаб “Манзиллар яқинроқ” акциясини ўтказмоқда. Бу ҳақда ATTO ижрочи директори Даврон Шоякубов маълум қилди.

    17 апрел, 15:00   Изоҳ (0)   1059
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади

    17 апрел, 14:50

    Ўзбекистонда олий таълимга қамров 40,9 фоизга ошди

    17 апрел, 14:30

    Туркияда бегона аёлни суратга олган ўзбекистонлик депортация қилинадиган бўлди

    17 апрел, 12:49

    Ўзбекистонда 18 апрель куни ҳарорат нисбатан пасаяди

    17 апрел, 12:28

    Россиядаги ижара квартирадан тўрт нафар ўзбекистонлик жасади топилди

    17 апрел, 11:16

    Ўзбекистонда қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар тўғридан тўғри сотилишига рухсат берилади

    17 апрел, 10:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30

    Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 3,6 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

    Ўзбекистон | 11 май, 15:00

    Шаҳбоз Шариф Ҳиндистон билан ўт очишни тўхтатишни Покистоннинг “ғалабаси” деб атади

    Дунё | 11 май, 14:28

    Ишқий муносабатларини узоқ вақт сир тутган юлдузлар

    Лайфстайл | 11 май, 14:17

    “Қимматбаҳо тақинчоқлар ва кийим-кечаклардан ўзини чекларди” — Қозоғистон президенти онаси ва энг қийин дамлари ҳақида гапирди

    Дунё | 11 май, 13:55

    UFC. Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоғистонлик спортчига қарши ўтказади

    Спорт | 11 май, 13:43

    Бухоро ва Хоразмни боғловчи йўлни чигирткалар босди (видео)

    Ўзбекистон | 11 май, 13:25

    Путин Украинага ҳеч қандай шартларсиз тўғридан-тўғри музокара ўтказишни таклиф қилди

    Дунё | 11 май, 12:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.