Америкалик машҳур актёр Ҳейли Жоэл Осмент Калифорния штатидаги чанғи курортида спиртли ичимлик таъсирида бўлиш ва назорат остидаги моддаларни сақлашда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда TMZ портали хабар бермоқда.

Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, Осмент жамоат жойида маст ҳолатда бўлганида полиция томонидан қўлга олинган. Текширув давомида актёрдан номаълум модда аниқланиб, мусодара қилинган ва ҳозирда лабораторияда таҳлилдан ўтказилмоқда.
Айни вақтда актёр озодликда. Моно округи прокурори эса унга нисбатан расмий жиноят иши қўзғатиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Бу Осментнинг спиртли ичимликлар билан боғлиқ биринчи ҳуқуқбузарлиги эмас. Олдин ҳам актёр шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли полиция эътиборига тушган.
Ҳейли Жоэл Осмент жамоатчиликка “Олтинчи ҳиссиёт” ва “Сунъий интеллект” фильмлари орқали танилган. Унинг болаликдаги роллари катта муваффақият олиб келган бўлса-да, кейинги йилларда актёрнинг шахсий ҳаёти кўплаб мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)