• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    “ ъМуҳташам юз йилъда Хуррам образини ижро этганимдан афсусдаман”: икки қизини ёлғиз тарбиялаётган Марям Узерлининг иқрорлари 

    Актриса Марям Узерли “Муҳташам юз йил”да суратга тушгандан сўнг у орзу қилган барча нарсага: машҳурлик, пул, режиссёрлар ва томошабинларнинг эътирофига эришди. У Хуррам образини шундай маҳорат билан ўйнадики, султон Сулаймон нима учун айнан шу аёлга мафтун бўлгани барчага аён бўлди. Аммо учинчи мавсумнинг сўнгги эпизодларида Узерли нафақат лойиҳадан, ҳатто Туркиядан ҳам қочиб кетишга мажбур бўлди.

    Фото: Дзен

    Актрисалик сари

    Бўлажак юлдуз 1983 йилда Германияда кўп фарзандли оилада туғилган. Унинг онаси немис, отаси турк бўлган, Марям тўрт фарзанднинг кенжаси эди. У болалигидан санъатга яқин бўлган. Кичкина Марям отасининг дўсти томонидан бошқариладиган театрда ҳақиқий саҳнага биринчи марта чиққан. Айнан ўша пайтда ёш қизалоқ келажакда ким бўлишини англаб етган.

    Фото: Дзен

    Унинг ота-онаси қизидаги қобилиятни кўргач, Марямни мусиқа ва театр санъатига ихтисослаштирилган мактабга берди. Айнан мактабда у актёрлик маҳоратини ўрганишга биринчи қадамларини қўйди. Ўрта таълимни тугатгандан сўнг, у Гамбургдаги Фрезе драма олийгоҳига ўқишга кирди. У ерга 300 та абитуриентдан атиги беш нафари қабул қилинди ва Марям Узерли улар орасида эди.

    У қунт билан ўқиди, иқтидорли талабалар сафига киритилди ва Гамбург театри труппасига таклиф қилинди. Актриса театрда олти йил давомида ишлади. Кейинроқ у Германия пойтахтига кўчиб кетди ва Берлиндаги саҳналарда чиқа бошлади. Ўша йилларда Узерли киноларда ҳам рол ўйнай бошлади.

    Фото: Дзен

    Асосий рол

    Кунларнинг бирида Марям Узерлининг Гамбург театридаги ҳамкасби унга турк кино ижодкорлари бошлаган йирик лойиҳа ҳақида сўзлаб берди. Тарихий сериал турк кино саноати тарихида шов-шувли воқеа бўлишига ваъда берган эди. Режиссёрлар аллақачон барча асосий роллар учун актёрларни топишган, аммо султоннинг суюклиси ролини ижро этиши мумкин бўлган актрисани танлашга қийналган эди. Марям эса таваккал қилишга қарор қилди ва тез орада кастинг учун Туркияга учиб кетди.

    Фото: Дзен

    Ўша пайтда уни Берлинда ушлаб турадиган ҳеч нарса йўқ эди, чунки актрисанинг олти йил мобайнида давом этган муносабатлари узилганига кўп бўлмаганди. Қолаверса, Марямнинг молиявий аҳволи яхши эмас эди. Янги лойиҳа уни муваффақиятсиз муносабатлардан чалғиш ва яхши даромад топиш учун имконият берарди.

    Ва ниҳоят, узоқ давом этган тингловлар ва беш кунлик кастингдан сўнг Марям ҳаётини ўзгартириб юборадиган сўзларни эшитди: “Сиз Туркияда бир неча йил қолишингизга тўғри келади, табриклаймиз!”.

    Фото: Дзен

    Дастлаб, Узерли суратга олиш жараёнидан завқланди, қаҳрамони билан бирга турк тилини ўрганди, ажойиб либослар кийди ва Хуррам Султон ролида ўзини жуда эркин ҳис қилди. У сочларини қизил рангга бўяди ва экранда жуда нозик кўринмаслик учун продюсернинг илтимосига биноан бир неча килограмм вазн орттирди. Биринчи эпизодлар чиққандан кейин Марям Узерли жуда машҳур бўлди. Лойиҳа дунёнинг кўплаб мамлакатларида эфирга узатилгани сабабли актрисанинг шуҳрати фақат Туркия билан чегараланиб қолмади.

    Аммо лойиҳа узоқ давом этди ва Хуррам образи қаҳрамони жуда чарчай бошлаганини тушунди. Суратга олиш ишлари бир кунда камида 16 соат давом этар, оддий овқатланиш ёки ухлаш учун ҳам вақт қолмас эди. “Муҳташам юз йил” нинг учинчи мавсуми охирига келиб, Марям сериалда иштирок этишга ўзида куч топа олмади. У нарсаларини йиғиб, Германияга учиб кетди. Продюсерлар ва режиссёрлар актрисанинг юлдузлик касалига чалинганини айтди, аммо Марям бунга ҳатто эътироз билдиришга ҳам куч топа олмади. Актрисанинг шахсий муаммолари анча чуқур илдиз отган эди.

    Фото: Дзен

    Оилавий бахтдан мосуво Марям

    Актриса машҳур бўла бошлагач, унинг атрофида ошиқларнинг сони ҳам орта бошлади, натижада Узерли улардан бирини ёқтириб қолди. Эртакдаги ҳақиқий шаҳзодалардек муомала қилган, қимматбаҳо совға-саломларга тўлдирган қаллиғи — тадбиркор Жан Атеш кўринганидек содиқ бўлиб чиқмади.

    Фото: Дзен

    Марям Узерли ва журналистлар ўртасида ижодий кеча ва турли учрашувлар ташкил қилинса, Атеш ҳам доимо унинг ёнида пайдо бўлар, Марям номидан жавоблар берар, шахсий ҳаёти тафсилотларини уялмай ОАВ билан баҳам кўрар эди. Жан Атеш миллионлаб томошабинларга Марямнинг ортиқча вазни (сериал ижодкорларининг илтимосига кўра вазн орттирган), ташқи кўринишини танқид қиларди. Тадбиркор ўзининг бундай қилмиши актрисани жуда хафа қилишига парво ҳам қилмас эди.

    Фото: Дзен

    Марям унга ҳомиладорлиги ҳақида хабар берганидан кейин вазият янада ёмонлашди. Жан меросхўрларга эга бўлишни истамаслигини айтиб, боладан воз кечишни талаб қилди, бунинг устига, тадбиркорнинг олдинги муносабатларидан фарзандлари бор эди ва Марямга уйланишни истамасди.

    Ва ниҳоят, Атешнинг ҳақиқий қиёфаси очилди. Ўтган воқеалардан сўнг Марям ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди, аммо Атеш уни тўхтатиб қолди.

    Фото: Дзен

    Ўша вақтда “Муҳташам юз йил” нинг учинчи мавсуми суратга олинаётган эди, унга юкланган барча масъулиятга қарамай, Марям Туркиядан кетишга қарор қилди ва Жан Атеш билан бутунлай алоқани узди. Актрисанинг мухлислари унинг аҳволидан жиддий хавотирда эди, продюсерлар эса лойиҳанинг рейтинги тушиб кетгани учун Марямдан нафратлана бошлади.

    Янги Марям ва ўтмишдан пушаймонлик

    Фото: Дзен

    2014 йил қишда актриса қиз фарзандли бўлди. У қизининг отасига Лара билан мулоқот қилишни тақиқламади, лекин уларнинг учрашувлари фақат онаси иштирокида бўлиб ўтишини талаб қилди. У ташқи кўриниши ҳақидаги комплексларидан халос бўлди, пластик жарроҳлик амалиётини ўтказди ва ўз касбига қайтди. Кейинчалик унинг ҳаётида бошқа эркаклар пайдо бўла бошлади. Бу сафар у шахсий ҳаётини оммага кўрсатмасликни афзал билди.

    Фото: Дзен

    2021 йил бошида актриса Лили Кои исмли қизини дунёга келтирди. У кенжа фарзандининг отаси ким эканини яширди. Фақат у америкалик бизнесменлиги аён эди. Бироқ Марям Узерли у билан ҳам ажрашди.

    Бугунги кунда актриса фильмларда фаол рол ўйнайди, қизлари тарбияси билан шуғулланади ва янги лойиҳаларда иштирок этишдан аввал шартнома шартларини диққат билан ўрганиб чиқади.

    Фото: Instagram
    17.11.2024, 23:30   Изоҳ (0)   223816
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Муҳташам юз йил»#Мерем Узерли

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марям Узерли «Муҳташам юз йил» сериали ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмай туриб, Хуррам Султон ролига қандай тасдиқланган?

    21.05.2022, 13:57

    Ханде Эрчел, Киванч Татлитуғ, Марям Узерли: Туркиянинг энг муваффақиятли ҳамда бадавлат актёрлари рейтинги тузилди

    03.10.2022, 15:43

    Марям Узерли, Фаҳрие Эвжен ва бошқа турк актрисалари қандай уйларда яшайди? (фото)

    09.11.2022, 19:31

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    12.06.2023, 13:37

    Турк актрисаси Марям Узерли барча даврларнинг энг гўзал аёллари рўйхатига кирди

    21.08.2023, 15:45

    Тешик туфли кийган шаҳзода, йиртиқ кийимдаги машҳур хонанда: Мукаммал бўлишга интилмайдиган машҳурлар (фото)

    07.09.2023, 09:07

    “Муҳташам юз йил” сериали юлдузи Мерьем Узерли қизининг туғилган кунини “Қизалоқ ва маймоқ” мультфильми услубида нишонлади (фото)

    11.01.2024, 12:20

    “Муҳташам юз йил” сериалининг бошқа образларда таниш қийин бўлган актёр ва актрисалари (фото)

    06.02.2024, 16:27

    “Муҳташам юз йил” сериалидаги тарихий фактлар бузилган ҳолатлар

    04.03.2024, 12:43

    Бурак Ўзчивит рўйхатда йўқ: Туркиянинг энг бадавлат актёри ким?

    04.03.2024, 09:40

    Ўзга миллат вакили бўлса-да, турк киносида шуҳрат қозонган актёр ва актрисалар (фото)

    16.04.2024, 16:35

    Турмуш ўртоғининг машҳурлиги соясида қолиб кетган актриса: Бергузар Корель ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар

    03.05.2024, 12:51

    Машҳур турк актёрлари иштирокидаги муваффақиятсиз фильм ва сериаллар 

    10.07.2024, 18:34

    Турк актрисаси Ҳанде Эрчел 2024 йилнинг энг чиройли мусулмон аёли деб топилди (фото)

    15.07.2024, 13:39

    Ишдаги ишқ: турк сериалларининг суратга олиш жараёнида рашк сабаб юз берган шов-шувли жанжаллар

    30.07.2024, 12:20

    Нега актриса Марям Узерли “Муҳташам юз йил”дан қочиб кетган ва ҳозирда нималар билан банд?

    13.08.2024, 09:50

    Турк актёр ва актрисаларини бутун дунёга машҳур қилган образлар (фото)

    16.09.2024, 13:44

    Турк киноси юлдузлари машҳурликка эришишдан аввал суратга тушган 5 та сериал

    07.10.2024, 12:55

    Иброҳим Хадичага уйланмаган: “Муҳташам юз йил” сериали қаҳрамонларининг тақдири аслида қандай кечган?

    08.11.2024, 13:55

    “Муҳташам юз йил”нинг давоми бор ва гап “Кўсем” сериали ҳақида эмас 

    31.10.2024, 14:46

     2024 йилги турк сериаллари: янгиликлар ва машҳур лойиҳаларнинг янги мавсумлари

    01.11.2024, 14:30

    “Муҳташам юз йил”даги Иброҳим — Окан Ялабик нега сериалларда кўринмай қолди?

    01.11.2024, 11:40

    Хуррам ва фитналарнинг қурбони бўлмаган: “Муҳташам юз йил”даги Волида султоннинг ўлимига нима сабаб бўлган?

    06.11.2024, 17:24

    “Муҳташам юз йил” сериали кадр ортида юз берган шов-шувли можаролар

    03.11.2024, 10:15

    “Муҳташам юз йил”дан ҳам узун: қайси турк сериали рекорд даражада кўп қисмларга эга?

    04.11.2024, 13:18

    Усмонлилар империясига саёҳат: “Муҳташам юз йил” сериали суратга олинган жойлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    04.11.2024, 17:15

    Бир неча йил сарфламайсиз: йирик лойиҳалардан қолишмайдиган қисқа турк сериаллари (трейлер)

    07.11.2024, 15:35

    Рейтинг бўйича “Қўрғон сирлари” ва “Муҳташам юз йил”ни ортда қолдирган турк сериали қайси?

    06.11.2024, 12:20

    Хуррам султон роли билан танилган, томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири 

    09.11.2024, 16:03

    “Турк сериалларини кўрмайман”: Бурак Ўзчивит мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди

    13.11.2024, 17:25

    Instagram: Женисбек Пиязов хонадонида тўй, Индира Мифтахова қайнонасига квартира совға қилди, Муниса Ризаеванинг Буэнос-Айресдаги уйига саёҳат 

    13.11.2024, 12:48

    “Муҳташам юз йил” сериали актёрлари қаерда ва қандай уйларда яшайди? (фото)

    14.11.2024, 14:31

    “Муҳташам юз йил” даги Моҳидаврон — актриса Нур Феттаҳўғлу шахсий ҳаётидаги муваффақиятсизликлар туфайли депрессияни бошдан кечирмоқда

    15.11.2024, 17:14

    Турк актрисаси Марям Узерли 11 йил деганда янги сериал билан экранларга қайтмоқда

    21.11.2024, 14:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қонли қирғин. Шифокорлар Эрон шифохоналаридаги ҳолатни тасвирлаб берди

    Дунё | 17 июн, 20:10

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси: Фронт орти буйруғи томонидан огоҳлантириш тартиби янгиланди

    Ўзбекистон | 17 июн, 20:00

    “Низоли халқаро масалалар ва зиддиятли муаммоларни ҳал қилиш учун куч ишлатиш воситаларидан фойдаланиш ўзини оқламайди ва бунга йўл қўйиб бўлмайди” – Шавкат Мирзиё...

    Ўзбекистон | 17 июн, 19:58

    Ҳарви Вайнштейн Голливуд юлдузларининг асл юзини фош этадиган китоб ёзмоқчи

    Кино | 17 июн, 19:45

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Хитой” саноат ва инфратузилма макони" узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф қилди

    Ўзбекистон | 17 июн, 19:30

    Instagram’даги саҳифасидан ҳам мўмай пул ишлаб топадиган ҳиндистонлик машҳурлар

    Лайфстайл | 17 июн, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.