• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Турк шоу-бизнеси янгиликлари: миш-мишларга нуқта қўйган Ҳанде Эрчел, автоҳалокатга учраган актёр, Бурак Ўзчивит оиласида байрам

    Мазкур турк шоу-бизнеси юлдузларини турли фильм ва сериаллар орқали яхши танийсиз, лекин уларнинг кадр ортидаги ҳаёти ҳақида кўпчиликка маълум эмас.

    Мурат Юналмиш ва оиласи табиат қўйнида

    Томошабинларга “Гулжамол” сериали орқали таниш актёр Мурат Юналмиш рафиқаси Нутия Акар ва ўғли билан қор ёғишини томоша қилиб тушган суратларини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлади.

    “Самовий муҳаббат”, “Телба юрак”, “Чукуровда бир кун” каби муваффақиятли спектаклларда иштирок этган Мурат Юналмиш ўтган йилнинг апрель ойида ўғил фарзандли бўлди ва унга Селим Баран деб исм қўйди.

    Толга Сариташ автоҳалокатга учради

    Туркиянинг машҳур “Разведка” сериалида бош роллардан бирини ижро этаётган таниқли актёр Толга Сариташ автоҳалокатга учради. Муҳабир Online тарқатган хабарга кўра, воқеа актёрнинг машинаси ортидан бошқа бир транспорт воситаси келиб урилиши оқибатида содир бўлган. Етказилган моддий зарарга қарамай, Толга Сариташнинг ўзи жабрланмаган ва унинг соғлиғи яхши деб баҳоланмоқда.

    Ҳозирча актёр бахтсиз ҳодиса юзасидан расмий баёнот бермади. Мухлислар уни қўллаб-қувватлаб, севимли актёри билан ҳаммаси жойида эканлигидан хурсанд.

    Мине Демирташ 17 ёшда: бутун суратга олиш гуруҳи актрисани табриклади

    “Қизил ғунчалар” сериалидаги Зейнеп образи билан танилган истеъдодли ёш актриса Мине Демирташ 17 ёшни қарши олди. Бу ўзига хос кунни суратга олиш майдончасидаги ҳамкасблари эътибордан четда қолдиришмади, улар ёш юлдузни табриклашди.

    Миненинг ҳамкасбларидан бири Мерт Язижиўғли ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида туғилган кун эгасининг суратини жойлаштирди ва “Туғилган кунинг билан!” деб табрик ёзди. Суратга олиш гуруҳининг бошқа аъзолари ҳам байрамга қўшилиб, Мине учун суратга олиш майдончасида торт ва илиқ тилаклар билан кичик байрам уюштиришди.

    Гулсим Али 30 ёшни қаршилади

    “Қалб тоғи” сериалида Дилек ролини ижро этган Гулсим Али 30 ёшини Куручешмада ўтказилган тадбирда нишонлади.

    “Мен 30 ёшга тўлдим. Бу ёш менга шунчалик кўп гўзаллик олиб келдики, мен ҳар доим орзу қилган нарсаларга эришдим”.

    Гулсим Али янги ёшида муҳаббат излаётгани ҳақида гапирар экан, қўшимча қилди: 

    “Ҳатто онам ҳам: Энди бизни хурсанд қил, қизим, деяпти. Менинг севгилим келишган ва қалби гўзал бўлса кифоя”.

    Ҳанде Эрчел ва Ҳакан Сабанжининг ажралиши ҳақидаги миш-мишларга фотожавоб

    Туркия шоу-бизнесининг энг кўп муҳокама қилинадиган жуфтликларидан бири Ҳанде Эрчел ва Ҳакан Сабанжи ажралишлари ҳақидаги миш-мишларга барҳам беришга қарор қилишди ва биргаликда таътилга чиқишди. Яқинда оммавий чиқишлар қилмагани учун эътибор марказида бўлган жуфтлик Испания пойтахти Мадридда тушган суратларини эълон қилди ва уларнинг муносабатлари ҳали ҳам мустаҳкам эканини тасдиқлади.

    Жуфтлик бирга вақт ўтказишга ва Испанияда дам олишдан завқланишга қарор қилди. Ҳанде Эрчел Instagramъдаги саҳифасида ҳозирда Испания клубида тўп сураётган туркиялик футболчи Арда Гулер иштирокидаги футбол учрашувига ташриф буюрганидан лавҳалар билан бўлишди.

    Керемнинг туғилган кунини бутун оила нишонлади

    Фаҳрие Эвжен ва Бурак Ўзчивит иккинчи ўғли Керемнинг туғилган кунини нишонлаб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига пост жойлашди.

    2017 йилда турмуш қурган Фаҳрие Эвжен ва Бурак Ўзчивит, 2019 йилда Каран исмли ўғил кўриб, илк марта ота-она бўлишганди. 2023 йил 18 январда эса иккинчи бор фарзандли бўлиш бахтига эришдилар.

    Актёрлар жуфтлиги икки ёшга тўлган ўғиллари Керемнинг туғилган кунини динозаврлар мавзусидаги зиёфат билан нишонлашди. Туғилган кун зиёфатидан сўнг, Фаҳрие Эвжен ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида байрам суратларини эълон қилди.

    Актриса ўз постига қуйидаги табрикни қўшди: “Керемим, гул исли ўғлим, жоним... Сени жуда қаттиқ яхши кўраман”.

    28 феврал, 09:24   Изоҳ (0)   20255
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк сериаллари#шоу-бизнес

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турк сериалларининг ютуқ ва камчиликлари: томошабинлар ҳафсаласини пир қилаётган ҳолатлар

    14.11.2024, 17:00

    “Муҳташам юз йил” даги Моҳидаврон — актриса Нур Феттаҳўғлу шахсий ҳаётидаги муваффақиятсизликлар туфайли депрессияни бошдан кечирмоқда

    15.11.2024, 17:14

    Камол, Эмир ва султон Сулаймон: турк актёрларининг томошабинлар ёдида қолган энг машҳур роллари

    25.11.2024, 18:59

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    “Ёввойи” сериали жаримага тортилди, Демет Ўздемир халқаро совринга эга бўлди: турк киноси янгиликлари

    03.12.2024, 13:30

    Афра Сарачўғлу 27 ёшда: отаси ташлаб кетган, университетни битиролмаган ва онаси туфайли машҳур бўлган севимли актрисангиз ҳақида қизиқарли фактлар

    03.12.2024, 14:53

    Турк актёри Бурак Ўзчивит Россиянинг яна бир сериалида бош ролни ижро этади

    06.12.2024, 10:49

    “Чолиқуши” сериали юлдузи Айдан Шенер бугунги кунда қандай кўринишда? (фото)

    05.12.2024, 15:36

    Турк актёрларининг “Оскар”и: “Олтин капалак 2024” ғолиблари аниқланди

    10.12.2024, 14:40

    Ҳар бир қисми учун 20 минг доллар: “Муҳташам юз йил” сериалидаги бош қаҳрамонлар қанча гонорар олган? 

    11.12.2024, 12:30

    “Муҳташам юз йил” юлдузлари иштирокидаги 7 та қизиқарли сериал (трейлер)

    12.12.2024, 15:48

    Йил сарҳисоби: 2024 йилнинг энг яхши турк сериаллари (трейлер)

    13.12.2024, 16:50

    Қиёфадош актрисалар: ташқи жиҳатдан жуда ўхшаш бўлган турк сериали юлдузлари

    20.12.2024, 10:40

    Бурак Ўзчивит Туркияда Янги йил қандай нишонланиши ҳақида сўзлаб берди

    23.12.2024, 09:55

    “Қўрғон сирлари”дан қолишмайди: қизиқарли сюжетга эга турк сериаллари

    24.12.2024, 14:43

    “Қўрғон сирлари”дан зерикканлар учун: Netflix’нинг 5 та юқори рейтингга эга турк сериаллари (трейлер)

    15 январ, 17:06

    Фаҳрие Эвжен ва Пелин Карахан фентези жанридаги янги фильмда суратга тушди (трейлер) 

    27 январ, 18:35

    “Муҳташам юз йил”га ҳам тааллуқли: нима учун турк сериаллари жуда узоқ давом этади?

    31 январ, 09:32

    Сеҳрли Шарқ: Туркия атмосферасини ўзида акс эттирган янги сериаллар (трейлер)

    4 феврал, 11:34

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Актёр Ўзжан Дениз ўзидан 22 ёш кичик рафиқаси деб онасини уйдан ҳайдади, синглисини эса калтаклади

    15 феврал, 12:45

    Турк актёри Бурак Ўзчивит мухлислари билан учрашиб, суратга тушиш учун қанча сўрайди?

    27 феврал, 10:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.