• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Тўрт тилда сўзлаша оладиган, турк актёри қалбини забт этган ва давосиз касалликдан азият чекадиган Юлдуз Ражабова 35 ёшда (фото, видео)

    Юлдуз Ражабова — асл санъат учун ижод қиладиган саноқли ёш актрисалардан бири ҳисобланади. Шу боисдан ҳам у билан нафақат ўзбек, балки хорижлик режиссёрлар ҳам ҳамкорлик қилишни исташади. Бу йил 35 ёшни қаршилайдиган актрисанинг муваффақият сири нимада? Актрисанинг моддий қийинчиликларга учрагани, бир неча уринишдан сўнг институтга қабул қилингани ва шахсий муносабатлари ҳақида батафсил маълумот берамиз.

    “Икки йил институтга киролмаганман”

    Юлдуз Ражабова 1989 йилнинг 23 декабрида Навоий шаҳрида туғилган. Онаси уй бекаси, отаси эса журналист бўлиб, актрисанинг бир акаси бор. Юлдуз болалигида санъатга қизиқиши боис Навоий шаҳридаги Фарҳод номли маданият саройидаги рақс тўгарагига қатнашган. Ўрта мактабни тамомлагач, таржимон бўлиш ниятида чет тилларини ўрганишни бошлаган.

    Фото: Instagram /@yulduzrajabovaofficial

    — Болаликдан рақс санъатига қизиққанман, аммо таржимон бўлиш хоҳиши устунлик қилган. Инглиз тилини ўрганишга жиддий киришганман, аммо икки йил Жаҳон тиллари университетига ҳужжат топшириб киролмаганман. Учинчи йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ҳужжат топшириш фикри туғилган. Албатта, қаршиликлар бўлган, аммо онам ҳамиша қўллаб-қувватлаб, имтиҳонларга ўзи олиб келган. Ҳар қандай инсон қўллаб-қувватлайдиган одамга муҳтожлик сезади. Бирор ишни қилишда иккиланиб турсангиз, ўша инсоннинг ишончи катта куч беради. Актриса бўлишимга онамнинг ишончи юқори бўлган. Ҳозир инглиз тилини биламан ва ўрганишда давом этяпман, дейди актриса.

    Юлдуз Ражабова ўзбек тилидан ташқари рус, турк, инглиз тилларида ҳам эркин сўзлаша олади. 



    “Қўшиқчиликка иштиёқим баланд”

    Юлдуз Ражабованинг яхши қўшиқ айта олишини кўпчилик мухлислари билади. Актриса бундан бир неча йил аввал Максим Фадеевнинг “Ойналардаги рақслар” қўшиғини ижро этиб, Instagramъдаги саҳифасига жойлаштирган ҳамда мухлисларининг таҳсинига сазовор бўлган эди. Хонанда интервьюларидан бирида реп куйлашга қизиқишини айтиб ўтган.

    Фото: Instagram /@yulduzrajabovaofficial

    — Реп йўналишидаги қўшиқни айтишга қизиқаман. Болаликдан қўшиқчиликка иштиёқим баланд бўлган. Лекин айнан соф реп йўналишида қўшиқ айтишни орзу қиламан, деганди актриса.

     “Оёққа туришимиз қийин бўлди” 

    Актриса интервьюларидан бирида болалигида онаси билан бўлган аянчли воқеа ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Instagram /@yulduzrajabovaofficial

    — Онам бозорда китоб сотарди. Мен ҳам мактабдан сўнг онамнинг ёнига бориб, унга ёрдам берардим. Китобларни биргаликда сотардик. Бир кун бозорга текширувчилар келди. Бизда рухсатнома бор эди, бироқ унинг амал қилиш муддати бир оз ўтганди. Тошкентдан келган текширувчилар қўлимизда нима бўлса, ҳаммасини тортиб олишди. Китоб, дафтар, қалам, ручка — ҳаммасидан айрилдик. Ўша куни онамнинг юз ифодасини, нималар ҳис этганини жуда яхши хотирлайман. Бир фарзанд ўлароқ онангга ёрдам бера олмаслик жуда ҳам оғир. Бу кун ҳеч қачон эсимдан чиқмайди. Биз у инсонларга ялиндик, ёлвордик, аммо ҳеч қандай натижа бўлмади. Ундан сўнг оёққа туришимиз жуда қийин бўлди. Онам катта қарз кўтариб, ишини нолдан бошлади. Қарзларни секин-аста узиб, оёққа турдик, дея хотирлайди Юлдуз Ражабова.

    “Сухарик еб кунимиз ўтарди”

    Кейинчалик Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олган. Юлдуз ўз ижодий фаолиятини шу олийгоҳ қошидаги театрда бошлаган. Кейинчалик видеоклиплардаги иштироки билан танила бошлаган.

    Фото: Instagram /@yulduzrajabovaofficial

    — Институтда ўқиган пайтларимда пул масаласида қийналганман. Тўртта курсдошим билан нонни олиб, кесиб “сухарик” қилардик — бутун кун давомида шуни еб юрар эдик. Стипендия олиш учун ижтимоий фанлардан ҳам яхши баҳога ўқиганман. Стипендияни олишим билан турадиган уйимизнинг ижара ҳаққини берардим. Инсон ўзини ўзи эплай олади, лекин оиласи билан бўлса қайсидир нарсалардан воз кечиб, пул ишлашига тўғри келади, дейди актриса.

    “Бунда муҳаббат бор”

    Актриса ўзбек ва турк ижодкорлари томонидан суратга олинган “Мендирман Жалолиддин” сериалида асосий роллардан бирини ижро этган. Актриса сериал борасидаги танқидларга қуйидагича фикр билдирганди.

    Фото: Instagram /@yulduzrajabovaofficial

    — “Мендирман Жалолиддин” сериали ҳақида бошидан салбий изоҳ берила бошланди. Фикрлар фақат салбий бўлди. Мен Озодбек аканинг фикрларини тушундим, бу сериал фақат биз учун эмас, тарихимизни чет элга сотиш учун биздаги жаҳон стандартларига мос бўлган актёр-актрисаларни кўрсатиш, жаҳон стандартларига мос бўлган лойиҳа яратиш учун қилинди. Бир ҳафтада сериалнинг битта қисми намойиш этилди. Бошқа мамлакатларда ҳам сериалларнинг битта қисми ҳафтада бир марта чиқади.

    Биз ҳам бутун дунёга мослаб шу нарсани қўллаб кўрдик. Кунлик сериал олиш жуда ҳам қийин. Туркияда, Қозоғистонда ёки бошқа мамлакатларда сериалларнинг бир қисми ҳафтада бир маротаба бериб борилади. Бир ҳафтада биринчи, иккинчи ҳафтада иккинчи ва учинчи ҳафтада учинчи қисмини тақдим этишади, сифат ҳам шунга яраша бўлади.

    Бир кунда 35 та эпизод суратга олинса, сериал сифатсиз бўлиб қолади. Сериални томоша қилиш ёки қилмаслик ҳар кимнинг иши. Биз унга жонимизни бериб ишладик. Яхши нарса чиқди, жуда ҳам катта меҳнат бор бўлган лойиҳа бўлди. Сериалда жуда катта муҳаббат бор.

    Юлдуз ва Эмре севгиси…

    Юлдуз Ражабова “Мендирман Жалолиддин” сериалининг суратга олиш жараёнларида турк актёри Эмре Кивилжим билан танишди. Эмре сериалда Жалолиддинни, Юлдуз эса Жалолиддиннинг севгилиси Қутлибекани ижро этди. Бора-бора актёрларнинг экрандаги севгиси ҳаётга ҳам кўчди. Юлдуз ва Эмренинг бир-бирга бефарқ эмаслиги “Мендирман Жалолиддин”нинг Тошкентдаги тақдимотида сезилди.

    Фото: Instagram /@yulduzrajabovaofficial

    Орадан бир оз вақт ўтгач, Эмре Instagram саҳифаси орқали Юлдузни туғилган куни билан табриклади ҳамда “Туғилган кунинг билан, севгилим” деб ёзди. Шундан сўнг Юлдуз ва Эмре ўртасидаги муҳаббат мухлисларга ошкор бўлди. Улар бир неча бор чет эл саёҳатларида ҳам биргаликда кўриниш берди.

    Орадан икки йил ўтиб, Эмре Кивилжим “Видо мактуби” деб номланган сериалда суратга тушди. Шундан сўнг Эмренинг сериалдаги партнёри Робия Сойтуркка кўнгил қўйгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бироқ Эмре журналист Жасур Ҳамроевга берган интервьюсида Юлдузга бўлган ҳислари ҳақиқий эканини таъкидлади.

    Фото: Instagram /@yulduzrajabovaofficial

    “Юлдуз билан ҳали ҳам гаплашамиз, кўришиб турамиз. Муносабатларимиз ҳаммаси яхши. Севгимиз битмас, у мозорга қадар. Юлдузни ҳалиям юрагимдан севаман”, деди Эмре.

    “Бу тузаладиган касаллик эмас”

    Юлдуз интервьюларидан бирида бир неча йилдан буён бош оғриқларидан азият чекиши ҳақида гапирган. 

    Фото: Instagram /@yulduzrajabovaofficial

    — Жуда кўп йиллардан бери мени бош оғриқлар қийнаб келади, бу мигрен билан боғлиқ. Айнан шу касаллиги бор инсонлар мени яхши тушунади. Бу бош оғриқ билан ҳеч нарса қила олмайсиз. Баъзида шундай оғрийди, ҳеч қандай дори ёрдам бермайди. Мигренни даволаш қийин. Мен бир нечта шифокорлар билан маслаҳатлашиб, бу тузаладиган касаллик эмас, деган фикрга келдим. Оғриқни қандайдир усуллар билан камайтириш ёки ҳар олти ойда уколини олиш мумкин. Ҳозирда шулардан фойдаланяпман, дейди актриса.



    “Дўстсиз қоламан деб ўйламагандим”

    Фото: Instagram /@yulduzrajabovaofficial

    — Биринчи навбатда инсон шахсий ҳаёти ҳақида гапиришга тайёр бўлиши керак. Инсон шахсий ҳаёти ҳақида янги ҳаётга қадам қўяётганда, ўзига ишонч ҳосил қилгандан кейин айтиши керак деб ўйлайман.

    Ҳаётдаги танловлар борасида ўзим ишонган 3-4 кишидан маслаҳат оламан. Бир вақтлар атрофимда дўстларим бор эди, аммо вақт ўтиб битта ўзим қолиб кетган пайтлар ҳам бўлди. Бу борада ҳеч кимни айбдор қилмоқчи эмасман, лекин Аллоҳ синов берганда олдимизда ким қолишини ва қолмаслигини кўрсатиб берар экан. Ҳеч қачон дўстсиз бир ўзим қолиб кетаман, деб ўйламаганман. Яхши ҳам шунақа бўлди, шундан кейин ўзимни эшитишни бошладим.

    Ўша пайтда атрофимда қолган 3-4 кишининг фикри меники билан ҳамоҳанг эканини тушуниб етдим. Бугунги кунда дўст танламайман, атрофимда ўзим ишонган яқинларим бор. Ўртоқларим бўлиши мумкин, лекин мен уларни ўзим ишонган тўрт инсон даражасига қўймайман. Чунки ҳаётда нима бўлишидан қатъи назар, оила аъзоларингиздан ташқари бошқа ҳеч кимга сизнинг соғлиғингиз ҳам, омадли ва тўғри бўлганингиз ҳам керак эмас, дейди актриса.

    “Оғир аҳволда эдим”

    Актриса Юлдуз Ражабова бошловчи журналист Турсуной Алимовага берган интервьюсида қалб кечинмалари билан ўртоқлашди.

    Фото: Instagram /@yulduzrajabovaofficial

    — Сўнгги уч-тўрт йил ичида мен эмас, балки ижтимоий тармоқларда ҳаётим ҳақида кўпроқ биладиган инсонлар бордек туюлди. У пайтда жуда оғир аҳволда эдим. Шу нарсани тушуниб етдимки, агар қиз бола туғилганиданоқ отаси ёки акаси унга севги қандай бўлиши кераклигини кўрсатмаса ёки меҳр бермаса, аёл севги қандай бўлишини билмайди.

    Меҳр кўрмаган қиз эртами-кечми келин бўлганида, эҳтимол турмуш ўртоғи унга қўл кўтарса, буни нормал ҳолат деб ўйлайди. Аёл кишининг ҳаёти болаликдаги меҳрга қанчалик боғлиқ эканини тушуняпсизми? Ҳозир мени хафа қилган нарсалар билан яна бир бор юзлашяпман ва такрор оғриқларни ҳис қиляпман. Мени “Нимага ўшанда ўзимни ҳимоя қила олмадим?” деган савол қийнамоқда, дейди актриса.

    Юлдуз Ражабова қандай хатолар кечирилмаслиги ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram /@yulduzrajabovaofficial

    — Назаримда кечирилмайдиган хатолардан бири — бир инсоннинг ҳаётини, турмуш тарзини, тарбиясини ёки фикрларини ўзига мос қилиб ўзгартириш ҳаракатидир, деб ўйлайман. Мисол учун, сизнинг бошингиздан ўтган нарсани мен ҳис қилолмайман. Мен фақат эшитишим ва уни сал бўлса ҳам ҳис қилиб кўришга ҳаракат қилишим мумкин. Лекин мен агар хоҳишим билан сизни ўзгартирмоқчи бўлсам, бу бир инсоннинг ҳаётига рухсатсиз кириш бўлади.Тасаввур қилинг, сиз бир инсон учун ўзлигингиздан воз кечяпсиз. Агар ўша инсонга керак бўлмай қолсангиз нима бўлади?

    Мен инсонларнинг кўнглини олиш учун ўзимни йўқотиб қўйганимни ҳис қилдим. Бу менга ҳаловат бермади. Улар билан жисмонан яқин эдим, бироқ қалблар орасидаги масофа машриқ билан мағриб оралиғигача эди, дейди Юлдуз Ражабова.

    Президент эътирофи

    Фото: Instagram /@yulduzrajabovaofficial

    Юлдуз Ражабова 2021 йилда Халқаро хотин-қизлар куни арафасида президент фармони билан “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Актриса давлат раҳбари билан учрашув ҳақида интервьюларидан бирида катта ҳаяжон билан сўзлаб берган. Ўшанда 8 март байрами муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев актриса Юлдуз Ражабова иштирокидаги “Мендирман Жалолиддин” сериалини эътироф этиб, уни ижодни сусайтирмасликка чақирган эди.

    — 8 март—Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган маросимда давлатимиз раҳбари ўша тадбирда қатнашган барча аёлларни табриклаб, бирма-бир сўрашиб чиқди. Уларнинг бундай олийжаноблигини кўриб, айрим аёллар хурсандлигидан йиғлаб ҳам юборди.

    Президентимизнинг маросимдаги хотин-қизлар билан сўрашишларини сира кутмагандим. Мен билан сўрашаётган вақтда “Кино зўр чиқди, ижодни сусайтирман”, дея айтган эътирофи жуда ҳаяжонлантирди ва ўзимга нисбатан ишончни кучайтирди. Шунингдек, бундай эътибор ўз устимда янада қаттиқ ишлашимга бир туртки бўлди, масъулиятни оширди.

    Дарвоқе, актриса фаолиятини 2013 йилда Саид Мухторовнинг “Хазон” номли қисқа метражли фильмида суратга тушиш билан бошлаган. У фаолияти давомида “Турист” (2013), “Сотқин” (2016), “Юрагимдасан” (2018), “Ойқиз эртаги”, “Мақсад” (2018) “Скорпион”(2018), “Ёлғон гирдоби” (2018) каби фильмлар ва “Мендирман Жалолиддин” номли сериалда суратга тушди. Юлдуз айни дамда “Дийдор” театр студиясида фаолият юритади. Актриса Оскар мукофотига тавсия этилган “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильмида ҳам бош ролни ижро этган. Актриса ҳозирча оила қургани йўқ.

    26.12.2024, 11:55   Изоҳ (0)   9416
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Юлдуз Ражабова#акртиса#театр#кино

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Рўмол ўраган Диана Ягофарова, онасига машина совға қилган Мадина Каримова, ЙПХ ходимлари билан “жанжаллашган” Шаҳло Зоирова 

    09.03.2024, 09:44

    Instagram: Ёрқинхўжа Умаров фарзандли бўлди, Гуласал Абдуллаева пойтахтдан ҳашаматли ҳовли харид қилди, Даврон Кабулов туғилган кунини нишонламоқда

    16.06.2024, 19:35

    Instagram: ҳовлига кўчадиган Шаҳзода Муҳаммедова, уйини таъмирлатаётган Хонзода Дўстова, Истанбулда текширувдан ўтаётган Малика Равшанова 

    17.07.2024, 10:33

    Instagram: Тошкентда ўтган “Йил тўйи”да машҳурлар жам бўлди, Диёрбек Бекжонов отасига автомобиль совға қилди, Дилдора Ниёзова ажрашишини маълум қилди 

    02.08.2024, 21:53

    Санъаткорлардан ўқитувчиларгача: Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида қатор соҳа вакилларини мукофотлади

    24.08.2024, 15:32

    Instagram: Ноқулай вазиятдаги раққосани қўллаб-қувватлаган Юлдуз Усмонова, 140 минг долларлик машина олган блогер, орзуси ушалган Асал Шодиева

    31.08.2024, 15:25

    Instagram: Муниса Ризаева оиласининг байрами, Тошкентда ресторан очаётган Марям Тиллаева, она бўлган Дипика Падуконе

    09.09.2024, 10:59

    Instagram: Турмушга чиқаётган Дилноз Ҳакимова, синглисига қимматбаҳо автомобиль совға қилган Чеченка, орзуси ушалган фудблогер 

    12.09.2024, 09:45

    Instagram: YouTube’да 7 млн кузатувчига эга бўлган Littos, 15-эварасини қарши олган Тўхтамурод Азизов, онасига автомобиль совға қилган блогер

    17.09.2024, 09:56

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаган Муҳаббат Ҳамроева, Жаҳонгир Отажонов билан юз берган кўнгилсизлик, Ҳамдам Собиров Америкада

    23.10.2024, 10:40

    “Одамларнинг кўнглини оламан, деб ўзимни йўқотиб қўйдим”  — Юлдуз Ражабова нимадан қийналгани ва кучли оғриқни ҳис қилгани ҳақида (фото, видео) 

    15.11.2024, 20:35

    Instagram: Ботир Қодировга шогирд тушган ДЖ Пилигрим, онасига автомобиль совға қилган бошловчи, Шаҳзода Муҳаммедова хонадонида байрам

    06.12.2024, 11:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43

    Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қимматлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 11:16

    Трамп Германияга рус гази ўрнига Американикини таклиф қилди

    Дунё | 7 июн, 11:05

    Бир соатга ҳам етмайди: атир ифори узоқ сақланмаслигига 4 та сабаб

    Аёллар саҳифаси | 7 июн, 10:50

    Остон Ўруновнинг ўрнига қайси футболчи йиғинга жалб этилгани маълум қилинди

    Спорт | 7 июн, 10:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.