Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюриб, бу ердаги ишлаб чиқариш қувватлари, илғор ишланмалар, ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, армия қобилиятини мустаҳкамлашда ҳарбий хизматчиларнинг профессионал тайёргарлиги билан бир қаторда мудофаа саноатини ривожлантириш муҳим ўрин тутади. Президент ташаббуси билан Ўзбекистонда замонавий мудофаа саноатига асос солингани тарихий аҳамиятга эга бўлди. Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги агентлик томонидан қурол-яроғларни модернизация қилиш, янги технологияларни ўзлаштириш ва истиқболли ишланмаларни қўшинларда жорий этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур Инновацион технологиялар марказида 80 га яқин ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, робототехника ва учувчисиз аппаратлар бўйича стартап лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда. Ташриф чоғида ҳарбий техниканинг янги намуналари, мудофаа соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳа ва режалар тақдимот қилинди.

Давлат раҳбари бу биринчи қадамлар бўлганини айтиб, мудофаа тизимининг рақобатбардошлигини ошириб бориш бўйича кўрсатмалар берди. Ишлаб чиқаришни мунтазам такомиллаштириб, янги маҳсулотларни ўзлаштириш, бунда инновацион технологиялар ва сунъий интеллектдан кенг фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, буюртма асосида соҳага хусусий секторни кенгроқ жалб этиб, ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулот турларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди. Янги иш ўринлари яратиш, мутахассисларни тизимли тайёрлаш, янги техникалар бўйича илмий лабораториялар ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон мудофаа саноати корхоналари халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 17-21 февраль кунлари Абу Даби шаҳрида (БАА) бўлиб ўтаётган IDEХ-2025 кўргазмасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 100 дан ортиқ ҳарбий техника ва маҳсулотлар намуналари намойиш этилмоқда. Хорижий ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотган “Арслон 8×8” ва “Арслон 6×6” зирҳли транспортёрлар, “Тўфон” ўзиюрар гаубисаси шулар жумласдан.

Ташриф якунида президент мудофаа саноатини янада ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини кўрсатиб, мутасаддилар олдига маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлаш, ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш ва маҳаллий корхоналарнинг халқаро бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш юзасидан аниқ вазифалар қўйди.
Ўзбекистон дунёнинг энг йирик мудофаа технологиялари кўргазмасида қандай ҳарбий техникани намойиш этди?
Арслон 6х6
Мазкур вариантни, таъбир жоиз бўлса, унинг укаси, дейиш мумкин. Арслон 6х6, акасидан фарқли, 4 эмас, 3 жуфт ғилдиракдан иборат шассига асосланган. Бу ҳаракатчанликни ошириб, манёвр имкониятларини кенгайтиради. Айни шу сабаб ундан тор йўллар, шаҳар шароитида фойдаланиш қулай.

Шунга қарамай, мазкур версия жанговар имкониятлар бўйича Арслон 8х8 дан қолишмайди. У ҳам 30 мм калибрли автоматик тўп, худди шундай электро-оптик хусусиятларга эга.
Арслон 6х6 нинг вазни 22 тонна. Уни 450 от кучига эга дизель двигатели ҳаракатлантиради. Максимал тезлиги эса акасидан бир оз юқорироқ — 110 км/соат. Экипаж, десант бўлинма сони ўзгармаган.

Тўфон
Украина урушида дронларнинг аҳамияти кўринди. Аммо ҳал қилувчи ролни артиллерия ўйнамоқда. Cоунcил он Фореигн Relations ҳисоботига кўра, мазкур можародаги талафотларнинг 80 фоизи артиллерия ёрдамида етказилади.
Бироқ ҳозир тиркамали артиллериянинг даври ўтди. Уни жанговар позицияга тортиб келиш, жанговар шай ҳолатга келтириш ва жавоб зарбаси кемай туриб тарк этиш анча вақт ва логистика занжирини талаб этади. Мудофаачиларимиз учун ишлаб чиқилган янги қурол орқали буни бартараф этиш мумкин.
Тўфон юк машинаси шассисига ўрнатилган ўзиюрар артиллерия тизими бўлиб, НАТО стандартидаги ўқ-дорилар, яъни 155 мм калибрли снарядларни қўллайди. Бу ўзбек ҳарбий саноатини янги даражага олиб чиқади.
Мазкур тизим нишонларни белгилашда Global Positioning System (GPS) ва Inertial Navigation System (INС) тизимларининг комбинациясидан фойдаланади.
Тўфон стандарт ва реактив снарядларни қўллаши мумкин. Бу унга 50 километр масофадаги нишонларни зарарсизлантириш имконини беради. Солиштириш учун, Тўфоннинг русча аналоги Малваъда бу кўрсаткич 29 километр.
Миллий тизимимизнинг яна бир афзаллиги у снарядларни ўзи билан бирга олиб юради. Бу қуролни жанговар шай ҳолатга келтириш вақтини қисқартиради. Тўфон дақиқасига етти мартагача ўт очиши мумкин.
Тўфон артиллерия тизими бўлгани учун олд жабҳада жанг қилмагани билан, унинг 4-6 кишилик экипажи хавфсизлигини таъминлаш масаласи эътибордан четда қолмади. Бунинг учун улар жойлашган бошқарув кабинаси НАТО стандартлари даражасида зирҳланган.
Мазкур тизимни 335 от кучига эга двигатель ҳаракатлантиради. У максимал тезлигини 100 км/соатгача етказиши мумкин. Қурол ва зирҳли кабина ҳисобига қурол вазни 27 тоннагача боради.

Мудофаа вазлирги ҳузуридаги Мудофаа саноати эгантлиги давлат корхоналари ҳамда хусусий компанияларни кластер асосида бирлаштириб, ишлаб чиқаришнинг бутун бир занжирини йўлга қўйди. Бу орқали каталогни мунтазам кенгайтириб бориш билан бир қаторда, НАТО стандартидаги илғор тизимлар ишлаб чиқишга ҳам муваффақ бўлинди.
Ўзбекистон ҳарбий соҳада ташқи таъминотчиларга боғлиқлигини камайтириб, ўз аскарларини ўзи қуроллантиряпти. Бу мамлакат хавфсизлиги, унинг халқи осойишталиги учун фавқулодда муҳим, шунингдек қувонарли ҳолат. Мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир ўзбекистонлик қалбида фахр ва ватанпарварлик туйғусини уйғотмаслиги мумкин эмас.
Изоҳ (0)