• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Қуролли кучларининг қудрати янада оширилади

    Жаҳонда содир бўлаётган мураккаб глобал жараёнларни инобатга олган ҳолда Қуролли Кучларнинг қудрати, Ўзбекистоннинг мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш мақсад қилинган. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бўлинмаларини 2022—2026 йиллар мобайнида замонавий қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника, бошқа зарур жиҳозлар ва воситалар билан таъминлаш, мавжуд техникаларни таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича комплекс дастури”нинг ижроси юзасидан 2025 йил учун режалаштирилган товар (иш, хизмат)ларнинг хариди амалга оширилади.

    Мудофаа вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида 2025—2026 йилларда Мудофаа вазирлиги бўлинмаларини зарур топогеодезик ва геоахборот дастурий таъминот воситалари ва махсус техникалар билан босқичма-босқич таъминлаш режалаштирилмоқда. Соҳа мутахассисларини замонавий геоахборот ва топогеодезик таъминот бўйича билим ва кўникмалари ошириб борилади.

    Ерни масофадан зондлаш материаллари (космосуратлар) ёрдамида электрон хариталарини яратиш ва янгилаш кўзда тутилган.

    Умумтаълим ташкилотларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқув-услубий ва дастурий жиҳатдан такомиллаштириб бориш, фан ўқитувчиларининг фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, шунингдек, белгиланган тартибда босқичма-босқич моддий-техник жиҳатдан таъминлаб бориш ишларини амалга ошириш белгиланди.

    Лойиҳага кўра, Мудофаа вазирлиги тизими (марказий аппарат, ҳарбий округ, бирлашма, қўшилма, ҳарбий қисм ва муассасалар)да Ягона кадрлар ахборот электрон платформасини яратилиб, ишга туширилади.

    Истиқболли командир ва бошлиқларни маҳаллий (президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академия, Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби ва бошқалар) ҳамда хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида босқичма-босқич ўқитиш ва малакасини ошириш йўлга қўйилади.

    Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталларини замонавий МСКТ, МРТ ва ЭхоКГ (VEM тизими билан) билан белгиланган тартибда таъминлаш давом эттирилади. Вазирлик ҳарбий госпиталлари 6 дона реанимобил билан босқичма-босқич таъминланади. Эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, вазирлик қўшинлари санитар автомобиллар билан босқичма-босқич таъминланади.

    Ватанни ҳимоя қилишда қаҳрамонларча ҳалок бўлган ўғлонлар ҳаёти ва қаҳрамонликлари ҳақида кўрсатув ва қисқа лавҳалар тайёрлаш ҳамда намойиш этиш режалаштирилган.

    Шавкат Мирзиёев 2024 йил январида ўтказган мажлисда мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, қўшинларнинг ҳарбий тайёргарлигини ошириш ҳамда ҳарбий илм-фанни ривожлантириш масалаларини кўриб чиққанди. Олий бош қўмондон жанговар тайёргарлик тизимини инновацион ва илмий ёндашувлар асосида янада такомиллаштириш, ахборот алмашинуви ва қарорлар қабул қилиш бўйича замонавий ҳарбий ва илмий ишланмаларни амалга кенг жорий этиш бўйича топшириқлар берганди.

    Президент ўша йилнинг ноябрида ўтказилган Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон Қуролли кучлари жанговар салоҳияти оширилишини айтди. Дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Қуролли кучларнинг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилиши белгиланди.

    Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 145 мамлакат ичида 58-ўринни эгаллади. Global Firepower’да келтирилишича, Ўзбекистон мазкур натижа билан ўтган йилги кўрсаткичидан 7 поғона юқорилаган.

    Прогрессив ислоҳотлар маркази директори Миршоҳид Аслановнинг билдиришича, Ўзбекистон ҳарбий салоҳияти кўпинча расмий маълумотлар чеклангани ва Global Firepower Indех каби халқаро рейтингларда нотўғри акс эттирилиши туфайли паст баҳоланади.  Унинг таъкидлашича, Global Firepower рейтинги маълумотлар эскиргани ва асосий омиллар тўлиқ ҳисобга олинмагани сабабли Ўзбекистоннинг ҳарбий салоҳиятини етарли даражада қамраб олмайди. Захира кучлари, аниқ бюджет кўрсаткичлари, логистика инфратузилмаси, модернизация саъй-ҳаракатлари ва энергия мустақиллиги каби омилларни ўз ичига олган қайта баҳолаш Ўзбекистоннинг ҳарбий кучини янада тўлиқ ва реал тасвирлайди.

    13 январ, 10:42   Изоҳ (0)   22071
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистон Қуролли Кучлари#Ўзбекистон ҳарбийлари#Мудофаа вазирлиги

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ҳарбийлари Покистондаги халқаро армия ўйинларида биринчи ўринни қўлга киритди

    11.03.2023, 23:27

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари ўртасида ўқув машғулотлари бошланди

    15.05.2023, 20:45

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари ҳамкорлигида махсус-тактик ўқувлар ўтказилди (фото)

    12.08.2023, 22:05

    Шавкат Мирзиёев 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табрик йўллади 

    13.01.2024, 19:48

    Ўзбекистон Қуролли кучлари академиясига ўқишга кириш тартиби қандай? Мудофаа вазирлиги тушунтириш берди

    06.02.2024, 17:40

    Эрон, Исроил ва АҚШ ҳарбийларини жанговар шай ҳолатга келтирди — NYT

    07.04.2024, 19:30

    НАТО мутахассислари Ўзбекистон Қуролли кучлари курсантлари учун ўқув машғулотлари ўтказмоқда

    17.04.2024, 08:48

    “Ўзбекистон қурол-яроғ ишлаб чиқариши, сотиши керак”. Сиёсатшунос билан ҳарбий саноат ҳақида суҳбат

    05.09.2024, 20:57

    Исроил—Эрон уруши Марказий Осиёга қандай таъсир қилади?

    07.10.2024, 17:31

    U.S. News портали Россия армиясини дунёдаги энг қудратли деб топди

    28.10.2024, 08:35

    Ўзбекистон Қуролли кучлари жанговар салоҳияти оширилади 

    20.11.2024, 13:04

    Бош вазирликка маъқулланган Абдулла Арипов, 12 900 сўмдан ошган доллар курси, манзил-колонияда ток уришидан вафот этган маҳкум: 20 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

    20.11.2024, 22:57

    Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига доир тақиқлар белгиланди

    02.12.2024, 12:05

    “Қотил арилар”. Дронлар уруш ҳақидаги тасаввурни қандай ўзгартирди?

    10.12.2024, 20:43

    Тошкентда ҳарбийлар намойишкорона пиёда юриши бўлиб ўтди (фото)

    5 январ, 14:44

    Ўзбекистоннинг ҳарбий салоҳияти қандай?

    8 январ, 17:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.