• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Европа ва Украина омборларида қурол захиралари қолмади” — Rheinmetall раҳбари

    Европа иттифоқи мамлакатларида ҳозирча Украина хавфсизлигини таъминлаш ва Россиянинг эҳтимолий тажовузига қарши туриш учун етарлича қурол захиралари йўқ. Бу ҳақда Германиянинг Rheinmetall қурол-яроғ компанияси раҳбари Армин Паппергер маълум қилди.

    Фото: АҚШ Мудофаа вазирлиги

    Паппергернинг сўзларига кўра, бундай ҳолат Европанинг ўнлаб йиллар давомида мудофаага минимал маблағ сарфлагани ва тегишли харажатларни ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоизи даражасида ушлаб туришни нормал деб билгани натижасидир.

    Европаликлар ва украиналикларнинг омборларида ҳеч нарса йўқ, деди қурол-яроғ компанияси раҳбари.

    У бунинг оқибатида АҚШ Европа мамлакатларига “болалар”дек муносабатда бўла бошлаганини айтди.

    Агар ота-оналар кечки овқатни тановул қилса, болалар бошқа столда ўтириши керак. АҚШ Россия билан музокаралар олиб бормоқда ва ҳеч бир европалик стол атрофида ўтирмаяпти. Европаликлар болалар экани аниқ бўлди, дея тушунтирди Rheinmetall раҳбари.

    Шу билан бирга, у АҚШ президенти Дональд Трамп Россияни Украинада “ўт очишни тўхтатишга” мажбур қила олишига шубҳа қилди. Аммо бу ҳолатда ҳам, Паппергернинг сўзларига кўра, унинг компанияси ютишда давом этади, чунки Европа қурол ишлаб чиқаришга сармоя киритади.

    Агар (Россия-Украина) уруши тўхтаса ҳам, бизни жуда тинч келажак кутмоқда деб ўйлаш нотўғри бўлади, деди Паппергер.

    Financial Times маълумотларига кўра, 2021 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда Европа иттифоқи мамлакатларининг умумий мудофаа харажатлари 30 фоиздан кўпроққа ошган ва 326 миллиард еврони ёки блок ялпи ички маҳсулотининг тахминан 1,9 фоизини ташкил этган. Европа иттифоқининг энг йирик иқтисодиёти бўлган Германия 2024 йилда ялпи ички маҳсулотининг тахминан 2 фоизини мудофаага йўналтирди. Шу билан бирга, Трамп НАТО давлатлари мудофаага ЯИМнинг камида 5 фоизини сарфлашини талаб қилган.

    Rheinmetall — Украинадаги урушда қўлланадиган 155 миллиметрли артиллерия снарядларининг энг йирик немис ишлаб чиқарувчиларидан бири. Концерн Киевга танклар, пиёдалар жанговар машиналари ва бошқа техникаларни ҳам етказиб берган. Бундан ташқари, компания Украинада мудофаа заводини очган.

    НАТО Россия ҳукумати Паппергерни ўлдиришни режалаштирганини маълум қилганди. Германиянинг Focus нашрига кўра, Россия президенти Владимир Путин 2024 йил баҳорида ҳарбийлар билан учрашувда Rheinmetall раҳбарини “уруш провокатори” деб атаган.

    18 феврал, 15:40   Изоҳ (0)   6305
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Украинадаги уруш#қурол-яроғ#Rheinmetall

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрон президенти Россияга қуроллар етказиб берилганини рад этди

    17.09.2024, 11:45

    “Музокаралар столига ўтиришга тайёрмиз”. Эрон Исроилдан қўрқяптими?

    26.09.2024, 21:20

    КХДР Украинадаги уруш учун Россияга снарядлар етказиб бермоқда — ОАВ 

    05.10.2024, 19:55

    Путин ва Пезешкиён Ашхободда учрашди. Россия энди Яқин Шарқ можаросига аралашдими?

    12.10.2024, 19:00

    Жанубий Корея КХДР аскарларини Россиядан олиб чиқишни талаб қилди

    21.10.2024, 17:35

    Украина Россия билан музокаралар бошлашга тайёрланмоқда — Reuters 

    12.11.2024, 10:33

    Трамп Украина бўйича махсус вакил тайинлашни режалаштирмоқда 

    13.11.2024, 22:40

    “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган” — Украина элчиси

    24.11.2024, 21:00

    Украинадаги уруш 2025 йилда тугайди — NYT 

    15.12.2024, 08:36

    Путин шимолий кореялик аскарлар эвазига Кимга нималар берди?

    18.12.2024, 10:25

    “Путин АҚШ билан катта келишув истамоқда” — боши берк кўчага кириб қолган Украинадаги уруш (таҳлил)

    27 январ, 20:05

    Дронлардан тортиб сунъий идрок ва фазо лойиҳаларига қадар: Эрдўғоннинг куёви Байроқдор қандай қилиб технологиялар соҳасига импулс бермоқда?

    5 феврал, 16:41

    Россия армияси фронтда эшаклардан фойдалана бошлади (видео)

    6 феврал, 10:41

    “КХДР Украинадаги уруш туфайли ракеталарини такомиллаштирди” — манба 

    6 феврал, 21:56

    Саудия Арабистони Трампнинг илтимосига қарамай нефть нархини кескин оширди 

    7 феврал, 08:42

    Трамп Зеленский билан эҳтимолий учрашув вақтини айтди 

    8 феврал, 19:24

    Трамп Путин билан Украинадаги урушни муҳокама қилди 

    9 феврал, 16:57

    Россия бешинчи авлод Су-57 кўринмас қирувчи самолётини Ҳиндистонда ишлаб чиқаришни таклиф этди 

    11 феврал, 23:30

    Россия 5 йил ичида Европада катта уруш бошлаши мумкин — Дания разведкаси

    12 феврал, 10:16

    Трамп Россиянинг Украинага ҳужум қилиши сабабини айтди 

    14 феврал, 09:04

    FТ: Путин ва Трамп Пасха байрами ёки 9 майгача Украина бўйича келишувга эришиши мумкин

    14 феврал, 12:25

    Трампнинг махсус вакили урушни 180 кунда тугатиш ҳақида гапирди

    16 феврал, 18:10

    Трамп Россияни НАТО ва Европа учун таҳдид деб ҳисоблашдан бош тортди 

    17 феврал, 23:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.