• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Тирик афсоналар: Дунёга машҳур кекса ёшдаги турк актёрлари

    Сўнгги йилларда туркиялик ёш ва интилувчан актёрлар ўз ижроси ва харизмаси билан томошабинларнинг меҳрини қозониб келмоқда. Аммо уларга йўл очиб берганларни ҳам унутмаслик керак. Бугун маҳорати, истеъдоди, тажрибаси ва серқирралиги билан дунёдаги миллионлаб томошабинлар қалбини забт этган турк сериалларининг фахрий актёрларини ёдга оламиз.

    Небаҳат Чеҳре

    80 ёшни қаршилаган турк актрисаси 1960 йилда “Туркия гўзали” унвонига сазовор бўлади ва айнан шу ғалаба унга кино оламига кириб келади. Небаҳат 19 ёшида дебют қилган. Унинг фильмографияси бугунги кунда 100 га яқин фильмларни ўз ичига олади.

    Турк актрисаси иштирокидаги энг машҳур асарлари – “Тақиқланган севги”, “Муҳташам юз йил”, “Июнь кечаси”. Актриса охирги марта 2020 йилда экранларда кўриниш берган. Туркияда Небаҳат Чеҳрени нафақат кинематография, балки услуб тимсоли деб билишади. 80 ёшли юлдузнинг ташқи кўринишига ҳавас қилиш мумкин.

    Четин Текиндор

    79 ёшли Четин Текиндор нафақат театр ва кино актёри, балки дубляж устаси ва тажрибали ўқитувчи ҳам. Ҳамкасблари ҳар доим у ҳақда ўз ишининг ҳақиқий устаси сифатида фикр билдиришади. У ҳар сафар ўз қаҳрамонининг ҳаётини яшайди. Четин ҳеч қачон журналистларга интервью бермайди ва шахсий ҳаётини имкон қадар яширади.

    Кўплаб томошабинлар унинг ижодини “Ичкарида”, “Қора амаки,” “Аси”, “Айла: Уруш қизи”, “Истилочи”, “Бобомнинг халқи” каби фильм ва сериаллар орқали билишади. Сўнгги йилларда Четин Текиндорнинг соғлиғи ёмонлаша бошлади, бироқ у профессионал ижроси билан томошабинларни хурсанд қилишда давом этмоқда.

    Мажит Сонкан

    72 ёшли турк актёри кинода ишлашдан олдин узоқ йиллар давомида театрда рол ўйнаган. “Беқарор” сериалидаги Насух роли унга бутун дунё бўйлаб машҳурлик келтирди. Бундан ташқари, у “Нафасимни ютиб”, “Телба юрак”, “Мен қуёшни кўрдим”, “Дилбарнинг саккиз куни”, “Келин” каби фильмларда ҳам суратга тушган.

    Томошабинлар Мажит Сонканни охирги марта 2021 йилда “Чуқур” сериалида кўришган. Турк актёри янги роллар кетидан қувмайди. У севимли театрида фаол иштирок этиб, бўш вақтини оиласи даврасида ўтказишга ҳаракат қилади.

    Эржан Кесал

    65 ёшли актёр биринчи марта 2002 йилда дебют қилган. Айнан ўшанда у “Бегоналашув” фильмида рол ўйнаган. Ватанида биринчи эътирофни унга Мухтор ролини ўйнаган “Бир пайтлар Анатолияда” (2011) картинаси олиб келди. 2016 йилда эса Эржан бутун дунёга машҳур бўлиб уйғонди. У машҳур “Чуқур” сериалида бош роллардан бирини ижро этган. Кесал экранларда Идрис Кўчавали образини гавдалантирди.

    Турк актёрининг фильмографиясида 40 дан ортиқ лойиҳа мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти тўлиқ метражли фильмлардир. Қизиғи шундаки, актёр 1982 йилда Эгей университетининг тиббиёт факультетини тамомлаган ва кўп йиллар давомида Кескин ва Бале клиникаларида ишлаган. Бахтли тасодиф туфайли Эржан фаолиятини тубдан ўзгартиришга қарор қилди, ва бунинг уддасидан чиқади.

    Айда Аксел

    62 ёшли актриса “Беқарор” сериали орқали танилган. Унда у Азизе Асланбей – салобатли ва мураккаб тақдирли аёл ролини ўйнайди. Айда кинодаги дебютини 1994 йилда қилган. У фақат 2010 йилга келибгина машҳур бўлди. Ўшанда Аксел “Юрак” сериалида Несрин ролини ўйнаган. Актрисага 2018 йилда экранларга чиққан “Тугун” сериали оламшумул машҳурлик олиб келди.

    Унинг фильмографияси 30 га яқин лойиҳани ўз ичига олади. Томошабинлар уни “Гулжамол”, “Ота”, “Оила”, “Бойчечаклар” каби сериалларда ҳам кўришган.
    Айда Аксел Жан-Клод Ван Дамм билан бирга ишлашга муваффақ бўлган кам сонли турк юлдузлари қаторига кирганини кўпчилик билмайди. 2006 йилда улар Туркиянинг “Имтиҳон” фильмида бирга рол ўйнашган.

    Айдан Шенер

    Ушбу рўйхатда “Чолиқуши” сериалининг бош қаҳрамонини эсламаслик хато бўлади. Актриса 1983 йилда “Кичкина бошлиқ” сериалида дебют қилган ва уч йилдан сўнг машҳур мелодрамада Фериде ролини ўйнаган. Айдан ҳозир ҳам кинода суратга тушишда давом этмоқда. Унинг ҳисобида турли хил фильмларда 30 га яқин рол бор. Томошабинлар уни “Сандиқ ҳиди”, “Уч опа-сингил”, “Юрак оғриғи”, “Менежеримга қўнғироқ қилинг”, “Дениз менинг қалбимда” ва бошқа кўплаб лойиҳаларда кўришлари мумкин.

    Кенг фильмографияга қарамай, Шенер ролларининг аксарияти иккинчи даражали. Айнан шунинг учун у кўплаб томошабинлар учун “Чолиқуши”даги Фериде бўлиб қолди.

    20 феврал, 12:47   Изоҳ (0)   35570
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк сериаллари#актёрлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Отаси ташлаб кетган, пахлава сотувчи бўлишни орзу қилган, нефть магнатининг ўғли бўлган: турк кино юлдузларининг муваффақият тарихи

    21.10.2024, 09:20

    Афра ва Мертнинг пинҳона тўйи ва “Қўрғон сирлари”нинг финали: турк сериаллари оламидаги энг сўнгги янгиликлар 

    23.10.2024, 14:54

     2024 йилги турк сериаллари: янгиликлар ва машҳур лойиҳаларнинг янги мавсумлари

    01.11.2024, 14:30

    “Турк сериалларини кўрмайман”: Бурак Ўзчивит мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди

    13.11.2024, 17:25

    “Доктор Ҳаус” ва “Сабрина кичик жодугар”: машҳур фильмларнинг оригиналидан қолишмайдиган туркча ремейклари (трейлер)

    25.11.2024, 15:46

    Турк сериалларининг ютуқ ва камчиликлари: томошабинлар ҳафсаласини пир қилаётган ҳолатлар

    14.11.2024, 17:00

    Камол, Эмир ва султон Сулаймон: турк актёрларининг томошабинлар ёдида қолган энг машҳур роллари

    25.11.2024, 18:59

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    “Ёввойи” сериали жаримага тортилди, Демет Ўздемир халқаро совринга эга бўлди: турк киноси янгиликлари

    03.12.2024, 13:30

    Турк актёри Бурак Ўзчивит Россиянинг яна бир сериалида бош ролни ижро этади

    06.12.2024, 10:49

    “Чолиқуши” сериали юлдузи Айдан Шенер бугунги кунда қандай кўринишда? (фото)

    05.12.2024, 15:36

    Турк актёрларининг “Оскар”и: “Олтин капалак 2024” ғолиблари аниқланди

    10.12.2024, 14:40

    Ҳар бир қисми учун 20 минг доллар: “Муҳташам юз йил” сериалидаги бош қаҳрамонлар қанча гонорар олган? 

    11.12.2024, 12:30

    “Муҳташам юз йил” юлдузлари иштирокидаги 7 та қизиқарли сериал (трейлер)

    12.12.2024, 15:48

    Йил сарҳисоби: 2024 йилнинг энг яхши турк сериаллари (трейлер)

    13.12.2024, 16:50

    Қиёфадош актрисалар: ташқи жиҳатдан жуда ўхшаш бўлган турк сериали юлдузлари

    20.12.2024, 10:40

    Бурак Ўзчивит Туркияда Янги йил қандай нишонланиши ҳақида сўзлаб берди

    23.12.2024, 09:55

    “Қўрғон сирлари”дан қолишмайди: қизиқарли сюжетга эга турк сериаллари

    24.12.2024, 14:43

    “Қўрғон сирлари”дан зерикканлар учун: Netflix’нинг 5 та юқори рейтингга эга турк сериаллари (трейлер)

    15 январ, 17:06

    Фаҳрие Эвжен ва Пелин Карахан фентези жанридаги янги фильмда суратга тушди (трейлер) 

    27 январ, 18:35

    “Муҳташам юз йил”га ҳам тааллуқли: нима учун турк сериаллари жуда узоқ давом этади?

    31 январ, 09:32

    Сеҳрли Шарқ: Туркия атмосферасини ўзида акс эттирган янги сериаллар (трейлер)

    4 феврал, 11:34

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Актёр Ўзжан Дениз ўзидан 22 ёш кичик рафиқаси деб онасини уйдан ҳайдади, синглисини эса калтаклади

    15 феврал, 12:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.